Масъул муҳаррир


Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet558/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   554   555   556   557   558   559   560   561   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

Хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, юқоридаги интерфаол методлардан 
фойдаланган ҳолда география таълимида дарсларни ташкил этилса, ўқувчиларнинг илм 
олишлари, ўз мутахассисликлари бўйича билимларини янада оширишлари, бугунги кунга 
келиб кўлами тобора кенгайиб ва чуқурлашиб бораётган жаҳон молиявий – иқтисодий 
инқирозини бартараф эта оладиган, мустақил фикрга эга бўлган мутахассис кадрлар ети-
шиб чиқади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Абдиева З.А. География фанида ноанъанавий дарс усулларидан фойдаланиш. Наво-
ий., 2003
2. Йўлдошев Ж.Г. «Янги педагогик технологиялар» (йўналишлари, муаммолари, ечим-
лари) – «Бошл. таълим», 1999 йил, № 6, 2-5 бетлар.


815
10
ЛОЙИҲА ВА МУАММОЛИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Д.А. Абдуллаева 
Тошкент фармацевтика институти академик лицей.
Биология фани ўқитувчиси.
Телефон: 99346-47-40
dilrabo1adb@gmail.com
Аннатация: Ушбу мақолада биология дарсларида қўлланиладиган иннавацион техно-
логиялар хақида маълумотлар берилган.Ушбу технолгиялардан фойдаланиш орқали дарс 
жараёнини самарали ташкил этишга эришиш мумкин.
Калит сўзлар:Лойиха, муоммоли вазиятлар
Лойиҳа – аниқ режа, мақсад асосида унинг натижаланишини кафолатлаган ҳолда 
педагогик фаолият мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган ҳаракат маҳсулидир. Лойиҳа 
дастур, модел, технологик харита ва бошқа кўринишда намоён бўлади. Лойиҳанинг асо-
сини илмий ёки ижодий характерга эга ғоя ташкил этади. Лойиҳалаш эса бошланғич маъ-
лумотларга асосланиб, кутиладиган натижани тахмин қилиш, башоратлаш, режалаштириш 
орқали фаолият ёки жараён мазмунини ишлаб чиқишга қаратилган амалий ҳаракат сана-
лади.
Лойиҳалаш “ғоя – мақсад – кутиладиган натижа – тахмин қилиш – башоратлаш – ре-
жалаштириш” тизимига асосланади. Лойиҳани яратиш учун педагог: лойиҳани яратиш; 
жараённи босқичма-босқич ёритиш; мақсадни аниқ белгилаш; мақсадга мос вазифалар-
ни аниқлаш; ўқув материали мазмунини шакллантириш; савол ва топшириқлар тизими-
ни ишлаб чиқиш; жараён ёки тадбирнинг методик тузилишини асослаш; ўқувчи билим 
даражасини ташхислаш ва унинг тарбияланганлик даражасини баҳолаш каби кўникма ва 
малакаларга эга бўлиши зарур.
Таълим жараёнини лойиҳалаш қатор қонуниятларни ўз ичига олади: 1) таълим жараё-
нини лойиҳалаш самарадорлиги барча таркибий қисмларнинг лойиҳада мақсадга мувофиқ 
ёритилиши билан таъминланади; 2) таълимнинг технологик воситалари ўқувчиларнинг 
индивидуал хусусиятларига боғлиқ ҳолда танланади; 3) лойиҳалаш стратегиялари педа-
гогнинг индивидуал услубига мувофиқ танланади; 4) лойиҳалаш сифати тескари алоқа 
кўлами, лойиҳалаш мазмуни ҳамда барча омиллар самарадорлигига боғлиқ.
Ўқув жараёнларини лойиҳалаштиришда таълим мазмунини, таълим мақсади, кути-
лаётган натижани тўғри белгилаш, таълим методлари, шакллари ва воситаларини тўғри 
танлаш, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолашни аниқ мезонлари ол-
диндан ишлаб чиқиш, машғулотга ажратилган вақт ичида уларни тўғри амалга ошириш 
ва бир-бири билан уйғунлашувига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ саналади. Ўқув 
машғулотларига тайёргарлик кўришнинг асосий босқичи – ўқув жараёнини лойҳалаштириш 
ҳисобланади. Бу жараён қуйидаги босқичларда ташкил этилади: дарснинг мақсади ва на-
тижасини белгилаш; назорат топшириқлари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш; таъ-
лим ресурсларини танлаш; ўқитиш ва ўқиш стратегиясини белгилаш; дарс турини танлаш; 
дарснинг технологик харитасини ишлаб чиқиш.
Ўқувчиларда ижодий изланиш, кичик тадқиқотларни амалга ошириш, муайян фаразлар-
ни илгари суриш, натижаларни асослаш, маълум хулосаларга келиш каби кўникма ва ма-
лакаларни шакллантиришга хизмат қиладиган таълим муаммоли таълим деб аталади. Му-
аммоли таълим жараёнида ўқитувчи раҳбарлигида муаммоли вазият вужудга келтирилиб, 
мазкур муаммо ўқувчиларнинг фаол мустақил фаолияти натижасида билим, кўникма ва 
малакаларни ижодий ўзлаштириши ва ақлий фаолиятини ривожлантиришга имкон беради. 
Муаммоли таълим технологиялари ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириш даражасини 
орттириш, кўникмаларни малака даражасига етказиш мақсадида қўлланилиб, унда ўқувчи 
ўқув материалини таҳлил қилади, таққослайди, синтезлайди, маълумотларни умумлашти-
риб, янги ахборот олади. 
Муаммоли таълимнинг муваффақияти қуйидаги омилларга боғлиқ: муайян мавзуга оид 
ўқув материалини муаммолаштириш; муаммоли вазиятларни вужудга келтириш орқали 
ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш; таълим жараёнини ўйин, меҳнат фа-


816
10
олияти билан уйғунлаштириш; ўқитувчи томонидан муаммоли методлардан ўз ўрнида ва 
самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиш; муаммоли вазиятни ҳал этиш юзасидан 
муаммоли саволлар занжирини тузиш ва мантиқий кетма-кетликда ўқувчиларга баён этиш.
Муаммоли вазиятлардан ўқув жараёнининг барча босқичларида: янги мавзу баёни, 
мустаҳкамлаш ва билимларни назорат қилишда муваффақиятли фойдаланиш мумкин. 
Муаммоли вазиятлар тизими муваффақиятли яратилган ҳолларда мазкур мавзуни муам-
моли дарс шаклида ўтиш тавсия этилади. Ўқитиш жараёнига муаммоли дарсларни қўллаш 
учун ўқитувчи қуйидаги масалаларни ҳал қилиши: ўқув дастури бўйича қайси мавзулар-
ни муаммоли дарс шаклида ўтиш мумкинлигини белгилаш; мавзу матнидаги масалалар 
бўйича муаммоли вазиятни келтириб чиқарадиган саволлар, топшириқларни аниқлаш; 
ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш ва бошқариш ни таъминлайдиган во-
сита ва усулларни аниқлаши, улардан ўз ўрнида ва самарали фойдаланиш йўлларини бел-
гилаши зарур.
Муаммоли дарсларда ўқитувчининг фаолияти, аввало мавзу мазмунидан келиб чиққан 
ҳолда ўқув муаммоларини аниқлаш, муаммоли вазиятлар тизимини яратиш, ўқувчилар ол-
дига ўқув муаммоларини юқори илмий ва методик савияда қўйиш ва дарсда мазкур ўқув 
муаммоларидан самарали фойдаланишга эришиш, ўқувчилар фаолиятини муаммоларни 
ҳал этишга йўналтиришдан иборат бўлади.
Ўқувчиларнинг фаолияти муаммоли вазиятларни идрок этиш, ҳал қилиш усуллари-
ни излаш, муаммони таҳлил қилиб, тахминларни илгари суриш, тахминларни илмий ва 
мантиқий нуктаи назардан асослаш, исботлаш, текшириш ва хулоса чиқаришдан иборат 
бўлади.
Муаммоли дарсларнинг дидактик мақсади: ўқувчиларнинг аввал ўзлаштирган билимла-
рини муаммони ҳал этишда ижодий қўллаб янги билимларни эгаллаш кўникмалари; би-
лимларни ижодий ўзлаштириш ва амалда қўллаш малакалари; изланувчанлиги, қизиқиши, 
мотивлари, мантиқий тафаккури, ижодий фаолияти, ақлий камолоти, заковатини ривож-
лантиришдан иборат. Муаммоли таълим технологиялари ўқувчиларда ижодий фаолият 
тажрибаларининг шаклланишига имкон яратади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1. Ибрагимов Х.И. Лойиҳа ва муаммоли таълим технологиялари., ЎзДЖТУ, Ўзбекситон.
2. Толипова Ж. О., Умаралиева М.Т. “Ботаника дарслари” (6-синф. Ўқитувчи китоби\\ 
Тошкент: Тафаккур нашрёти, 2011 йил.


817

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   554   555   556   557   558   559   560   561   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish