10
ОНА АЛЛАСИ БОЛА РУҲИЯТИГА ПСИХОЛОГИК ТАЪСИРИ ҲАҚИДА.
Ҳатамова Ширин Иззатуллаевна
Жиззах вилояти Зафаробод тумани 13-мактаб психологи
Эрназарова Шаҳноза Низомиддин қизи
14-мактаб психолги
99-357-45-59
lolashahnoza@mail.ru
Аннотация : Алла-инсоннинг етук вояга етишида мухим аҳамият касб этади. Чунки
аллани эшитиб улғайган болада психик жараёнлар яхши ўзлаштирилади ва маънан етук
бўлиб вояга етишида замин бўлади.
Калит сўзлар: Алла, бола, рухият, маданият, муҳит, тиббиёт, она, психолог, қўшиқ.
Алла энг қадимий, энг улуғ ва қудратли қўшиқдир. Айтишларича, бу қўшиқни илк
бора Мома Ҳаво ва Одам Ато давридан қолган экан. Бу билан фарзандини овунтириб
Аллоҳдан мадад сўраган экан. Абу Али ибн Сино ўзининг машҳур «Тиб қонунлари»
китобида бола тарбиясида алланинг аҳамияти тўғрисида шундай ёзади: «Боланинг ми-
жозини кучайтирмоқ учун, унга икки нарсани қўлламоқ керак. Бири болани секин-се-
кин тебратиш, иккинчиси уни ухлатиш учун одат бўлиб қолган мусиқа ва аллалашдир.
Шу иккисини қабул қилиш миқдорига қараб боланинг танаси билан бадантарбияга ва
руҳи билан мусиқага бўлган истеъдоди ҳосил бўлади». Алла — бешик қўшиғи, у халқ
оғзаки ижоди намуналарида ҳам кенг куйланган. Болани йўргаклаш, бешикка солиш,
ухлатиш, уйғонган болани йўргакдан ечиб олиш сингари машғулотлар куйлар, чирой-
ли оҳангдор сўзлар билан безалган бўлади… Бундай дилни эркаловчи қўшиқлар бола-
га ҳам хуш ёққан – ана шу шеърий тўқималар турли воқеаларга, айрим маросимларга
боғлаб айтилган бу қўшиқни алла қўшиқлари дейишган. Одатда алла болаларнинг эми-
зикли давридан 3-4 ёшгача тўлгунларича айтилади. Мутахассисларнинг фикрича, бола
онги ва рухияти ҳам айни ана шу даврда жуда тезкорлик билан шаклланади.демак, бун-
дан кўриниб турибдики, боланинг тинчгина ётиб ухлашида ҳам, келажакдаги камоло-
тида ҳам алла муҳим аҳамият касб этади. Алланинг мўжизавий кучи ҳам ана шунда.
Биз алла қўшиғи ҳақида кўплаб фикрларни билдиришимиз мумкин. Лекин рухсушунос
сифатида бола рухиятига мислсиз қудратини ҳамма ҳам кўз олдига келтиравермаса ке-
рак. 21 аср ахборот технологияси асри дейилиши билан бирга қайсидир маънода миллий
қадриятларимизни бироз унутилаётганини айтишимиз мумкин. Бунинг камчилигини фақат
ота-оналардан кўрмасдан, балки таълим тарбияда ҳам борлигини кўз юмиб кета олмаймиз.
Масалан, фикримизнинг исботи сифатида мактаб ўқувчилари учун янгидан-янги дарсли-
клар яратилиши керак. Нима учун? Чунки бугунги кунда қизларимиз, опа сингилларимиз,
ўқитувчи, шифокор ва турли касб эгаларидир. Улар оилада ва жамоада тинмай мехнат
қилишади, лекин фарзандига кечқурунлари алла қўшиғини айтишга вақти йўқ, хатто бунга
ҳохиши ҳам йўқ. Биз эса уларга ёрдам беришимиз зарур. Буни амалга ошириш учун она-
ларга, қизларга қуйидаги тавсияномаларни берамиз.
1. Дарсликни жорий этиш. (Ўзбек миллий қўшиқлари, миллийлик ва оила психологи-
яси )
2. 1-11-синф ўқувчиларини қамраб олиш. 1-2-синфлар учун эртак, овунмачоқ
қўшиқлари, оиланинг вазифалари, функсиялари ва боланинг ўзлигини англаш, ҳис
туйғуларини шакллантириш.
3-4-синфлар учун оилавий тафаккур, мантиқий, хотира ҳис туйғуларини оила ва Алла
қўшиғига уйғунлаштириш.
5-7-синфга ватанпарварлик, миллийликни психологик тарафдан оила муҳитига мослаш-
тириш, оила, ижтимоий, этно психологияни мужассамлаштириш.
8-9-синфларга аксиология, валеология, психологик хизматни алла қўшиғи орқали
мувофақлаштириш.
10-11-синф харбий, конфликтология, психотерапия, коррексия дарсларида аллланинг
аҳамиятлилик даражасини ошириш.
3. Оила университетини мактабда ташкил этиш. Бундан кўзланган мақсад оналар би-
798
10
лан бир қаторда оталарда маъсулият ҳиссини жонлантириш, оилавий анъаналар бардавом-
лигини таъминлаш, мустаҳкамлаш.
4. Конкуруслар, семинарлар ташкил этиш.,, Бувижоним айтган аллалар”, Онажоним
айтган аллалар”, оилам даврасидаман”,, Мен синглимга айтарман алла”, қўғирчоғим алла”.
5. Мактаб миқёсидаги бувижонлар ва оналарнинг айтган алла қўшиқлари асосида
брошура, китоб, қўлланмалар ёзиш ва туман миқёсида оммалаштириш.
6. ,,Оталар сўзи-ақлнинг кўзи” оталар мадҳини тарғиб қилувчи алла қўшиқларини
оммалаштириш.
7. Маданий гиеник кўникмаларини шакллантиришни тарғиб этувчи алла қўшиқларини
синф раҳбарлари иш режаларига киритиш.
8. Қизларда ор-номус хис-туйғуларини шакллантирувчи алла қўшиқларини янада
шакллантирувчи алла қўшиқларини жонлаштириш (9-11-синфлар учун)
9. Оила маркази билан биргаликда барча алла қўшиқларини жамлаган.(хар бир
ҳудуднинг ўзига хос бўлган тадбир кечаларини мактабларда ўтказиш.)
10. Этика, эстетика фанларини 1-11-синфларда ўқитилишини таъминлаш ва бунда ал-
лани ўргатиб бориш.
Психологларнинг фикрича, алла бола тарбияси билан биргаликда унинг хотирасини шак-
ллантиришда ва мустаҳкамлашда ҳам муҳим ўрин тутади. Энг муҳими, шу оҳанг орқали
у онасининг мехрини ҳис этади. Оҳангларнинг ўзгариб туриши мия ҳужайраларининг
бўлинишига катта таъсир кўрсатади. Мия ҳужайралар сони қанча кўп бўлса, боланинг
ақлий қобилияти шунча кўп бўлади.миянинг пўстлоқ қисми ҳам қалинроқ ривожланади.
Алла эшитиб улҳайган бола билан алла эшитмай уйҳонган боланинг ўртасидаги ақлий
қобилият бир-биридан ана шу жиҳати билан катта фарқ қилади. Алла эшитиб улғайган
болаларда нафақат мусиқага иштиёқ, хатто математика, физика каби аниқ фанларни
ўзлаштириши бошқа болаларга нисбатан энг камида икки ярим, тўрт баробар зиёдроқ
бўлар экан. Демак, бу ҳам алланинг мўжизакор кучидан далолат беради. Мақсадимиз ушбу
мўжизакор кучни ҳар бир боланинг юрагида янграшини тарғиб этиш, буюк инсонларни
камол топтиришида замин бўлишига имкон яратишдир.
ADABIYOTLAR:
1. X.Bobomirzaev «Xalq og‘zaki ijodi va uning ta’lim-tarbiyadagi samarasi» -T.; «O‘qituvchi»,
1996.
2. Sh.Shomaqsudov «Hikmatnoma» -T.; «O‘zbekiston», 1990.
3. O‘zbek xalq ertaklari, afsona va asotirlari. –T.; 1991.
4. O‘zbek xalq maqol va matallari. –T.; 1994.
5. Z.Mirtursunov «O‘zbek xalq pedagogikasi» -T.; «Fan», 1973.
6. «Mashriqzamin – hikmat bo‘stoni» -T.; «Sharq», 1997.
7. G.N.Volkov «Etnopedagogika» -T.; «Fan», 2000.
799
Do'stlaringiz bilan baham: |