10
БЎЛАЖАК БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ МАЪНАВИЯТ
ТАРҒИБОТИГА ТАЙЁРЛАШДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШ
Шеранова Мариям Базарбаевна
Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчиси
Тел: 97-329-45-81
Аннотация: Ушбу мақолада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини маънавият
тарғиботига тайёрлашда ахборот технологияларидан фойдаланишнинг аҳамияти, маъна-
вият тарғиботида инновацион таълим ва тарбиянинг мақсади, самарадорлигини ошириш
учун фан ютуқлари, кашфиётлар ва ихтиролардан унумли фойдаланиш усуллари, восита-
лари, назарий – методологик асослари каби масалалар урганилган.
Калит сўзлар: таълим, тарбия, инновация, восита,,шахс, талаба, янгиланиш,
маънавият,тарғибот, ақл, ахлоқ,, янгилик, кашфиёт, тарбиялаш, ўқиш, муҳит, ривожлан-
тириш.
Маънавият тарғиботининг ҳозирги босқичида инновацион ёндашиш асосий масалалар-
дан бири ҳисобланади. Чунки бу ёндашув маънавият янгиликларни ўз вақтида ва тезкор
равишда татбиқ этиш имконини беради. Шу маънода мазкур соҳада “юзаки, расмий ёнда-
шувларга ва пухта ўйланмаган ишларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди”. Инновация бу –
“янгиланишни, ўзгаришларни амалга жорий этиш жараёни” бўлиб, унда янгилик, кашфиёт
ва ихтиролардан унумли фойдаланиш асосий масала ҳисобланади. Маънавият тарғиботида
инновация таълим ва тарбиянинг самарадорлигини ошириш учун фан ютуқлари, каш-
фиётлар ва ихтиролардан унумли фойдаланишни англатади. Инновацион воситалар эса
қуйидагиларга асосланади:
- маънавият тарғиботи жараёнига янгилик, кашфиёт ва ихтироларни изчил ва узлуксиз
равишда жорий қилиб бориш;
- ўқитиш мазмунини замон талабларига мос равишда янгилаб бориш ва унга жорий
қилиш учун энг мақбул йўналишларни белгилаб олиш;
- маънавият тарғиботи методикасини оптималлаштириш ва қулайлаштириш;
- маънавият тарғиботида энг сўнгги ютуқларни оммалаштириш.
Ўзбек олимлари Ж.Ҳасанбоев ва Х.Тўрақуловлар илк бор “Педагогик инновация” ту-
шунчаси ҳақида тўхталиб, қуйидагиларни шарҳлаб ўтишган:
1) педагогик инновация – бу бўлажак мутахассисларни янги шароитларга тайёрловчи
жараён;
2) унинг мақсади – таълим-тарбия тизимига етарли ижобий самаралар берувчи янгилик
киритишдир.
Бу ёндaшувга қўшилган ҳолда таъкидлаш мумкинки, маънавият тарғиботи инновацияси
педагогик инновациянинг таркибий қисмидир ва педагогик махсус адабиётлар таҳлилидан
келиб чиқиб, унинг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини белгилаб кўрсатиш мумкин:
а) маънавият тарғиботи инновациянинг мақсади – маънавият концепцияси, давлат таъ-
лим стандартлари, ўқув режалари, дастурлари ва тарбиявий жараён мазмунига янгилик ва
ўзгаришлар киритишдир;
б) унинг мазмуни:
- маънавият тарғиботи жараёнидаги ёндашувлар ва материалларни янгилаш;
- маънавият тарғиботи жараёнида компьютер имкониятларини кенг татбиқ этиш;
- инновацион ёндашиш асосида маънавият тарғиботи самарасини янгича усуллар
воситасида баҳолаб бориш;
г) унинг муҳим белгилари;
- маънавият тарғиботи жараённи янгиликлар ва ўзгаришларга асосан лойиҳалаш;
- маънавият тарғибрти жараёнига янги техник ва ахборотли таъминотни жорий этиш;
- маънавият тарғиботи самарадорлигини аниқлашга янги усулларни татбиқ қилиш;
д) унинг микониятлари:
- фан тарбия амалиёт уйғунлигини таъминлаш;
- маънавиятга оид янгича тафаккурни шакллантириш;
794
10
- ўз аҳамиятини йўқотган тарбия воситалари ўрнига янгиларини тезкорлик билан
киритиш;
е) унинг вазифалари:
- маънавият тарғиботи жараёнини замонавийлаштириш;
- маънавият тарбия мазмуни, методикаси ва тамойилларига ўзгаришлар киритиш;
- маънавият тарғиботи самарадорлигини янги воситалар асосида ошириш.
Маънавият тарғиботи инновацион ёндашув воситалари асосида ривожланиб боради.
Инновацион воситаларнинг кўринишлари турли-туманлиги билан диққатни тортади. Лекин,
улар орасида қуйидагилари муҳим ҳисобланади:
Инновацион воситаларнинг мазкур кўринишлари маънавият тарғиботи самарадорлигини
исталган даражада ошириш имконини беради. Шу сабабли кейинги вақтларда ушбу
воситаларга эътибор кучайди.
Кузатишлар ва таҳлиллар шуни кўрсатадики, маънавият тарғиботи тизимида
инновацион воситалардан фойдаланиш педагогик қонуниятларга асосланиши лозим. Биз
бу қонуниятларни қуйидагича тасаввур қиламиз:
инновацион воситалар шахсда техник тафаккур ва бир ёқламали фикрлашни кучай-
тирмаслиги лозим;
инновацион воситалар маънавият тарғиботи самарадорлиги учун фақат восита сифа-
тида қабул қилиниши керак;
инновацион воситалар шахс билимини чуқурлаштириши, унинг кўникма ва малака-
сини ривожлантириши даркор;
инновацион воситалар шахснинг ижтимоий етуклигини тезлаштириши лозим;
инновацион воситалар энг мақбул методларни оммалаштириши шарт.
Хулоса ўрин таъкидлаш жоизки, республика олий таълим муассасаларида олиб
борилаётган маънавият тарғиботи жараёни илмий-замонавийликка асосланиши билан
ўзига хосликка эга. Бунда таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавият тарғиботи
жараёнини инновацион воситалар асосида такомиллаштириши, “Маънавият соати”
тарбиявий машғулотларида талабалар ижтимоий фаоллигини ошириш ва маънавий
дунёқаришини ривожлантириш мақсадида теренинглар ташкил этиш каби асосий
вазифаларни илгари суриш.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Ҳасанбоев Ж., Тўрақулов Х., Ҳайдаров М., Ҳасанбоева О., Усманов Н. Педагогика
фанидан изоҳли луғат. – Т.: Fan va texnologiya. 2009й.
2. Тўрақулова Н., Тўрақулова И. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг маънавий тар-
бияси асослари. Ўқув қўлланма Т. – 2013й
3. Мусурмонова О.Ўқувчиларнинг маънавий маданиятини шакллантириш.-Т.: “Фан”,
1993, 7-бет.
4. Ўқувчи маънавиятини шакллантириш. Қўлланма. Тузувчилар Ш.Фозилов, Р.Султонов,
Ҳ.Саидов. – Т.: “Шарқ”. 2000. – 300 б.
795
Do'stlaringiz bilan baham: |