Масъул муҳаррир


ЎҚУВЧИЛАРГА ҲУҚУҚИЙ АДОЛАТ ТУШУНЧАСИНИ ТУШУНТИРИШ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet548/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   544   545   546   547   548   549   550   551   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ЎҚУВЧИЛАРГА ҲУҚУҚИЙ АДОЛАТ ТУШУНЧАСИНИ ТУШУНТИРИШ
Шотурова Нодира
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани 
23-мактаб ўқитувчиси
Аннотация: Мактаб ўқувчиларига адолат ва ижтимоий адолат каби тушунчаларни осон 
ва тушунарли қилиб етказиш ўқитувчининг вазифасидир. Ушбу мақолада шу педагогик ва-
зифани педагогик методларни қўллаган ҳолда амалга ошириш усуллари ҳақида гап боради.
Калит сўзлар: адолат, миллат, ҳуқуқий асос, тенглик, ижтимоий адолат
Бунда тарих қаерда адолат бўлса, ўша жойда барқарор тараққиёт ва аксинча, адолат 
бўлмаган жойда эса шахс, миллат ва халқлар таназзулга юз турган бўлганлигидан далолат 
беради. Зеро, шундай экан асрлар оша адолат нима, деган савол кўпчилик мутафаккир-
ларни қизиктириб келган. “Адолат - инсониятнинг азалий орзуси, эзгу ғояси, маънавият, 
ахлок ва ҳуқуқнинг меъёрий категорияларидан бири”, “Адолат - ахлоқ ва ҳуқуқнинг асо-
сий категорияларидан бири; конун олдида барчанинг тенглиги ва қонуннинг барчага ба-
робарлиги”, “Адолат - шахс ва ижтимоий гурухлар имкониятлари ва талаблари, ҳуқуқлари 
ва фаровонлигининг меъёрини, жамиятнинг шахс олдига қуядиган талаблари меъёрини, 
турли синфлар ва ижтимоий гуруҳларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-ма-
даний воқеаларга муносабатини характерловчи ижтимоий онг тушунчаси” - деган бир 
қатор таърифлар берилган. Бу таърифларнинг қадр-қимматини камситмаган ҳолда, унга 
фалсафий таъриф беришдан олдин «адолат» тушунчасининг луғавий маъносини билищ 
мақсадга мувофиқдир. «Адолат» - арабча сўз бўлиб, одиллик, туғрилик, ҳаққонийлик де-
ган маъноларни англатади. Умуман олганда, «адолат» кенг қамровли тушунча сифатида 
жамиятдаги барча муносабатларни ўз ичига қамраб олади. Шунга кўра «адолат» тушун-
часига қуйидагича фалсафий таъриф бериш мумкин. Адолат деб ижтимоий-иқтисодий, 
сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий муносабатларга киришган одамларнинг ўз бурч ва ва-
зифаларини жамият томонидан ўрнатилган ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий меъёрлар 
талабларидан келиб чиққан ҳолда туғри, қонуний, ҳалол, виждонан, ҳаққоний ва одилона 
бажаришларини ўзида ифодаловчи хатти-ўаракатлар тизимига айтилади. Адолат тушун-
часининг мазмун-моҳияти инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асосий мезони 
сифатида идрок этилгани учун ҳам доимо ижтимоий аҳамият касб этган ҳолда ва «иж-
тимоий адолат» тарзида ифодаланиб келинади. Ижтимоий адолат тушунчасининг мазмун 
моҳиятини:
- жамиятда демократиянинг мавжудлиги;
- инсоннинг ижтимоий ҳимоялангани;
- барчанинг қонун олдида тенглиги;
- фуқароларнинг иш билан таъминлангани;
- малакали тиббий хизматнинг қандай йулга қуйилганлиги;
- уй-жой билан таъминланиш имконияларининг бор ёки йуқлиги;
- бепул таълим тизимининг ўрнатилганлиги;
- маданий неъматлар ва маънавий қадриятларга дахлдорлиги;
- меҳнатга яраша ҳак олиш тизимининг қониқтириши;
- жиноятга яраша жазонинг муқаррарлиги кабилар ташкил килади.
Юқорида баён килинган фикрлардан ҳам кўриниб турибдики ижтимоий адолат инсонлар 
ҳаётида реал қадрият бўлиб, у адолатли ҳуқуқий демократик давлатни бунёд этиш ҳамда 
фуқаролик жамияти шакллантириш ва ривожлантиришнинг узвий қисми ҳисобланади. Шу 
нуқтаи назардан қараганда адолат юксак маънавий қадрият бўлиб, у «тинчлик», «ҳамкорлик», 
«бахт-саодат» каби инсоннинг азалий эзгу ниятларини ифодаловчи олийжаноб тушунчалар 
қаторига киради.
Жамиятда адолат икки хил кўринишда: биринчидан, адолат - бу жамиятда кишилар ўртасида 
бўладиган барча ижтимоий муносабатларнинг мезони; иккинчидан, адолат - бу кишиларнинг 
жамиятда келгусида қарор топажак энг олийжаноб эзгу истакларини ўзида ифода этувчи 
бунёдкор ғоя сифатида ўзлигини намоён қилади. Унинг бу хилдаги кўринишлари диалектик 
тарзда бир-бирларини тўлдириб туради. Адолат ғоясининг генезисини: биринчидан, 


796
10
инсониятнинг пайдо булиши билан ижтимоий-иқтисодий муносабатларга киришган одамлар 
ўртасидаги алоқаларни ахлоқий нормалар орқали тартибга солиш заруратининг пайдо 
бўлганлиги; иккинчидан, катта-кичик уруғ ва қабилаларни бошкаришда ижтимоий-ахлок 
нормаларининг кенг қўлланила бошланиши; учинчидан, одамларнинг мавжуд ижтимоий 
тартиб-қоидалардан розилиги ёки норозилиги ўртасида зиддиятларнинг келиб чиқиши ва 
кучайиб бориши; тўртинчидан, кўпчилик томонидан эътироф этилган ижтимоий-ахлоқий 
нормаларнинг қонун даражасига ўсиб етиши; бешинчидан, ижтимоий-ахлоқий нормалари 
билан ҳуқуқий нормалар ўртасидаги муносабатларнинг ҳукмрон доиралар манфаатларидан 
келиб чиққан ҳолда уйғунлаштирилиши кабилар билан ифодалаш мумкин. Адолат ғоясининг 
эволюциясини масалан, қадимги даврларда яшаган мутафаккирлар томонидан «адолат» 
ақкида айтилган фикрларида кўплаб учратиш мумкин.
Адабиётлар руйхати:
1.Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чукурлаштириш ва 
фукаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси // Демократик ислохотларни янада 
чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини шакллантириш - мамлакатимиз тараккиётининг 
асосий мезонидир. Т. 19. -Т.: Узбекистон, 2011.
2.Мирзиёев Ш.М. Конун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт та-
раккиёги ва халк фаровонлигининг гарови // «Халк сузи» газетаси, 2016 йил 8 декабрь.
3.Очилдиев А. Глобаллашув ва мафкуравий жараёнлар. -Т.: «Мухаррир», 2009.


797

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   544   545   546   547   548   549   550   551   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish