10
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА МУСТАҚИЛ ИШЛАШ
КЎНИКМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Якуббаева Нодира Нематжановна
Наманган шаҳар 1-сонли ИДУМ,
бошланғич синф ўқитувчиси
Телефон: +998 90 2195397
Aннотация: Ушбу мақолада бошланғич синф ўқувчиларида мустақил ишлаш
кўникмасини такомиллаштириш тўғрисида баён этилган. Шунингдек, ўқитувчи томонидан
берилаётган билим, кўникма, малакаларни ўзлаштирилишида ўйин технологияларининг
таълимий аҳамияти ёритиб берилган.
Калит сўзлар: мустақил ишлаш, билим, кўникма, малака, ўйин технологиялари, билиш
фаолияти.
Бошланғич таълим жараёнида турли усуллардан фойдаланилади. Лекин, бир усул
борки, бу ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги яқинликни таъминлайди, дарснинг мана шу
жараёни «ўйин» деб аталади. Бунда деярли барча ўқувчилар қатнашадилар ва ҳаракат
қиладилар. Бу жараёнда ўқувчилар нимадир ўрганадилар. Бунда ҳамма ҳаракат қилади,
аълочи ҳам, ўрта ўқувчи ҳам, улгурмовчи ҳам сергак тортади. Чунки синфда ўтирган бола-
жонлар яқингинада ўйинлар оламидан келган. Агар ўқитувчи таълимий ўйинларни ўйлаб
қизиқарли қилиб ўтказса болада «ҳайратланиш» туйғуси уйғонади, таълим-тарбиянинг ана
шу жараёни ўқувчиларнинг ёдидан чиқмайди ва ўйиндан кўзда тутилган мақсад шакллана
боради. Ўйинлар икки хил аҳамиятга эга бўлиб, улар таълимий ва тарбиявийдир. Таъли-
мий аҳамияти шундаки, болаларда ўқитувчи томонидан берилаётган билим, кўникма, ма-
лакалар ўйин орқали ўзлаштирилади. Болаларга сингдирилаётган билим, кўникма, малака-
лар орқали ахлоқийлик, меҳнацеварлик, ватанпарварлик каби сифатлари шакллантирилади
ва тарбиявий аҳамият касб этади. Таълимий ўйинларнинг бир неча турлари мавжуд. Улар
грамматик, дидуктив топишмоқли, муаммоли ўйинлардир.
Ҳозирги вақтда изланувчан ва тажрибали ўқитувчилар билиш фаолиятини жадаллаш-
тиришда таълим жараёнини дидактик ўйин билан уйғунлаштириб самарали натижаларга
эришмоқдалар. Дидактик ўйинли дастур янги мавзуни баён қилиш, мустаҳкамлаш, бо-
лалар билимини синаб кўриш ва баҳолаш жараёнида қўлланилиши мумкин. Ўқитувчи
ўқувчиларни яккама-якка, кейинчалик гуруҳли ўйинларга тайёрлаши, улар мувафаққиятли
чиққанидан сўнг оммавий ўйин дарсларини ўтказиши керак. Чунки, ўқувчилар дидактик
ўйин дарсларида иштирок этиш учун керакли билим, кўникма ва малакаларни эгаллаган
бўлишлари зарур. Боланинг билиш фаолияти кичик ёшданоқ бошланади. Фақат у даврда
билиш фаолияти ўйинлар асосида қурилади. Мактаб ҳаёти ташқи ва ички жиҳатлари би-
лан оила ёки боғча шароитидан фарқ қилади. Биринчи синфга келган бола мактаҳни ҳис
этади, лекин бу жараёнга мослаша олмайди. Ана шунинг учун ҳам болага ўйин орқали
билим беришни амалга ошириш керак. Болаларга фақат жиддий дарс беравериш, устма-
уст назарий билимлар бериш, қоидалар билан қуроллантираверилиши уларни зерикишга
олиб келади ва безиллаб қолади. Ақлий зўриқишдан чарчаган бола ўқимай қўяди. Шу
сабабли болаларга ўйинлар ёрдамида тинимсиз равишда фикр юритишга ундаш, ҳаёлот
оламига сайр қилдириш, ақлий зўриқишларсиз истаган йўллар билан ўзларини – ўзлари
тарбиялашларига кўмаклашишимиз лозим.
Бошланғич синфларда ишлаш жараёнида ўйлашга, янги ўқув воситаларини излаб то-
пишга, ижод қилишга тўғри келади.Ўйинларнинг жозибали номлари болаларни диққатини
тортади, уларни чарчатмайди, дарсга нисбатан ижодий ҳиссиётлар уйғотади. Уларни дарс
ўртасида, охирида ёки бошланишида ҳам киритиш мумкин, бунда мавзуга ўйиннинг
мақсади ва характерини ҳисобга олган ҳолда танлаш лозим.
Ҳозирги вақтда изланувчан ва тажрибали ўқитувчилар билиш фаолиятини жадаллаш-
тиришда таълим жараёнини дидактик ўйин билан уйғунлаштириб самарали натижаларга
эришмоқдалар. Дидактик ўйинли дастур янги мавзуни баён қилиш, мустаҳкамлаш, бо-
лалар билимини синаб кўриш ва баҳолаш жараёнида қўлланилиши мумкин. Ўқитувчи
ўқувчиларни яккама-якка, кейинчалик гуруҳли ўйинларга тайёрлаши, улар мувафаққиятли
805
10
чиққанидан сўнг оммавий ўйин дарсларини ўтказиши керак. Чунки, ўқувчилар дидактик
ўйин дарсларида иштирок этиш учун керакли билим, кўникма ва малакаларни эгаллаган
бўлишлари зарур. Боланинг ўқитувчини айтганини такрорлаб лоқайд ўтирганидан кўра,
қандай бўлса ҳам фикр юритгани меҳнат қилгани маъқул. Боланинг билиш фаолияти ки-
чик ёшданоқ бошланади. Фақат у даврда билиш фаолияти ўйинлар асосида қурилади.
Мактаб ҳаёти ташқи ва ички жиҳатлари билан оила ёки боғча шароитидан фарқ қилади.
Биринчи синфга келган бола мактаҳни ҳис этади, лекин бу жараёнга мослаша олмайди.
Ана шунинг учун ҳам болага ўйин орқали билим беришни амалга ошириш керак. Бола-
ларга фақат жиддий дарс беравериш, устма-уст назарий билимлар бериш, қоидалар би-
лан қуроллантираверилиши уларни зерикишга олиб келади ва безиллаб қолади. Ақлий
зўриқишдан чарчаган бола ўқимай қўяди. Шу сабабли болаларга ўйинлар ёрдамида тиним-
сиз равишда фикр юритишга ундаш, ҳаёлот оламига сайр қилдириш, ақлий зўриқишларсиз
истаган йўллар билан ўзларини – ўзлари тарбиялашларига кўмаклашишимиз лозим.
Бошланғич синфларда ишлаш жараёнида ўйлашга, янги ўқув воситаларини излаб то-
пишга, ижод қилишга тўғри келади. Ўйинларнинг жозибали номлари болаларни диққатини
тортади, уларни чарчатмайди, дарсга нисбатан ижодий ҳиссиётлар уйғотади. Уларни дарс
ўртасида, охирида ёки бошланишида ҳам киритиш мумкин, бунда мавзуга ўйиннинг
мақсади ва характерини ҳисобга олган ҳолда танлаш лозим.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Ғаффорова .Т, Нуруллаева Ш. “Бошланғич синфлар она тили дарсларида дидактик
ўйинлар ва мустақил ишлар”. Қарши. 2003
2. Ғаффорова. Т.“Бошланғич таълимда замонавий педагогик технологиялар”.Т.: “Тафак-
кур”.2011
806
Do'stlaringiz bilan baham: |