786
10
ни жойлаштирганда уни изоҳловчи матнни биргаликда жойлаштиришингиз ва айни шу
тасвирни ифодаловчи матннинг асосий қисмини вербал тарзда гапириб беришингиз зарур
бўлади. Бу:
−
диққатни жамлайди ва ўзига тортади;
−
сиз тушунтираётган маълумотни яхши тушуниши ва ўзлаштиришига ёрдам беради;
Лекин шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, тасвир, аудио материал бериб борили-
ши жараёнида ўқитувчи айтиб ўтаётган айни маълумотнинг матн ҳолидаги кўринишини
тўлиқ ҳолда дарс тақдимотининг саҳифаларига жойлаштириб бериб бориш мумкин эмас.
Ўқувчини бир вақтда бир хил маълумотни ўқиши ва эшитиши унинг ўзлаштириш сама-
радорлигини оширмайди.
Мультимедиали таълимни қўллашда қуйидаги принципларга эътибор қаратиш керак:
−
фазовий боғлиқлик принципи – бунда экранда берилаётган
тасвир ва уни ифо-
даловчи қисқа матн бир-биридан узоқда эмас, аксинча, яқин қилиб жойлаштирилганда
ўқувчининг тушунишига;
−
вақтинчалик боғлиқлик принципи – бунда экрандаги тасвир ва уни изоҳловчи
сўзлар кетма-кет эмас, аксинча, биргаликда синхрон ҳолатда бериб борилиши ўқувчининг
англашига;
−
мослик принципи – бунда берилаётган мультимедиали маълумотда ортиқча, мав-
зуга мос бўлмаган элементлардан ҳоли бўлиш тушунилади ва диққат бўлинишини олди-
ниолишга ёрдам беради.
Мультимедиали таълим анъанавий таълимдан қуйидаги устунликлари билан фарқ
қилади:
−
рангли гарфика, анимация, овозли ёндашув, гиперматнларни қўллаши;
−
доимий янгиланиб туриш имкони мавжудлиги;
−
нашр этиш ва тарқатишнинг иқтисодий камҳаражатли эканлиги;
−
интерфаол “web”элементларнинг бириктирилиши,
яъни тестлар, ён дафтарчава
бошқалар қўшилиши мумкинлиги;
−
қисмларидан ососнлик билан нусҳа олиш имконининг мавжудилиги;
−
гиперматнлар туфайли қисмларга ўтишнинг осонлиги;
−
гипермурожаатлар орқали қўшимча материаллар, адабиётлар ва бошқа
таълимий
сайтларга боғлана олиши унинг устунлигини намоён қилади.
Мультимедиа технологияларининг қўлланилиши қуйидаги натижаларни кўрсатади:
−
таълим олувчиларнинг қизиқиши ва фаоллиги кескин ортади;
−
алгоритмли равишда фикрлаш стили ҳосил бўла бошлайди;
−
тўғри, оптимал қарорларни қабул қилиш ва шунга мос иш юритиш қобилияти шак-
лланади.
Таълим тизимининг барча бўғинларида мультимедиа технологияларини қўллаш мум-
кин. Қўллаш жараёнида фаннинг хусусиятларини, ўқувчининг психо-физиологик имкони-
ятларини, ёш хусусиятларини инобатга олиш керак. Ҳамма нарсада ҳам меъёр борлигини
унутмаслик керак.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Н.Х.Авлиёқулов, Н.Мусаева Педагогик технологиялар. Тошкент-2008й
2. Н.Х.АвлиёқуловЗамонавий ўқитиш технологиялари. Тошкент-2001й
3. Б.Р.Адизов Бошланғич таълимни ижодий ташкил этишнинг назарий асослари. Пед.
фан.док.дисс. Т., 2003й