Системали усул (ёндашув). Мазкур усулда ўрганилаётган ҳудуд маълум бир система
сифатида қаралади. Бу система эса бир-бири билан боғланган қатор кичик системалардан
иборат бўлади. Масалан, Чирчиқ водийсини маълум бир яхлит система сифа тида оладиган
бўлсак, у бир-бири билан боғланган қуйидаги системалардан иборат: геологик тузили-
ши; рельефи; сувлари (дарёлари, кўллари, музликлари, ботқоқликлари, ер ости сувлари);
иқлими; тупроқлари; ўсимлик ва ҳайвонот дунёси; қишлоқ хўжалиги; саноати; транспор-
ти; аҳоли манзилгоҳлари (шаҳар ва қишлоқлар); гидротехник иншоотлар ва бошқалар.
Ушбу системалар бир-бири билан чамбарчас боғланган. Бу системаларнинг бири ўзгарса,
бошқалари ҳам ўзгаради. Масалан, иқлим ёки сув системаси ўзгарадиган бўлса, тупроқ,
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам ўзгаради. Экологик усул (ёндашув). Ушбу усулда маъ-
лум бир ҳудуд ёки муаммо ўрганилаётганда, унга тирик мавжудотларнинг (ўсимлик ва
ҳайвонот дунёси), инсоннинг атроф-муҳит билан бўладиган ўзаро алоқалари нуқтайи на-
781
10
заридан қаралади. Масалан, Чорвоқ сув омбори қурилиши муносабати билан водийнинг
анча қисми сув остида қолди, ерости сувлари сатҳи кўтарилди, тупроқ ва ҳавода намлик
миқдори ошади. Бунинг оқибатида тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ўзгаришга уч-
ради. Сув остида қолган қишлоқлар аҳолиси кўчирилди, янги, шинам ва гўзал Чорвоқ
шаҳарчаси, дам олиш зоналари вужудга келди. Демак, экологик ёндашувда табиатда со-
дир бўладиган ўзгаришларнинг тирик огранизмга таъсири олдиндан ўрганилар ва башо-
рат қилинар экан. Ландшафт усули (ёндашуви). Мазкур усул қўлланганда, ҳудуд маълум
бир ландшафт турларига бўлиб ўрганилади. Масалан, бирор туман ҳудудини ўрганадиган
бўлсак, мазкур туман ҳудуди аввал табиий ва антропоген ландшафтларга ажратилади.
Табиий ландшафтлар ўрмонлардан, яйловлардан, пичанзорлардан, тошлоқ ва қумлардан,
ботқоқлардан, шурхоклардан, сой водийларидан, ён-бағирлардан ва бошқа ландшафт тур-
ларидан иборат бўлиши мумкин.
Иқтисодий усул (ёндашув). Бу усулда аниқ матема тик-статистик ҳисоблашлар орқали
табиий шароитга, табиий ресурсларга, аҳоли ва хўжалик корхоналарига баҳо берилади
ҳамда уларнинг ўзгариши башорат қилинади. Амалий география мудандислик геологияси,
мудандислик географияси, амалий ландшафтшунослик фанларига яқин туради, уларнинг
тажриба ва ил- мий ютуқларидан фойдаланади. Шу билан биргаликда, бу фан томонидан
ишлаб чиқилган илмий усуллардан табиатни муҳофаза қилишда, атроф-мудитнинг таби-
ий ва сунъий омиллар таъсирида ўзгаришини башорат қилишда бошқа фанлар ҳам кенг
фойдаланади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Л.Н.Картель Табиий география дан дидактик материаллар. – Т.: 1991
2. Р.Гуломов. Р.Курбонниезов Табиий География Бошлангич Курси Услубий кулланма
Тошкент «Узбекистан»2003
3. География.Укитувчилар учун методик кулланма Тошкент Ўқитувчи 2004
782
Do'stlaringiz bilan baham: |