Масъул муҳаррир



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet536/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   532   533   534   535   536   537   538   539   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

1-босқич.
Ўқитувчи машғулотни ўтказиладиган мулоқотнинг мавзусини аниқлашдан бошлайди. 
Масалан, «Сиз қайси маданият тарафдорисиз. Шарқ ёки ғарб?» Шу мавзуни ўртага таш-
лаб, ўқувчилардан Шарқ маданияти ва Европа маданият тарафдорларини аниқлаб олади 
ва уларни шу тартибда гуруҳларга бўлади.
2-босқич.
Ҳар бир гуруҳдаги талабалар ўз мавзулари асосида керакли материаллар, далиллар, ми-
соллар, аниқ фактлар, ўз фикрларини тасдиқловчи кўргазмали материаллар, имкони бўлса 
видеофильм, мақолалар, мутафаккир ва олимларнинг сўзларини тайёрлайдилар. Гуруҳдан 
бир кишини ҳимоя учун танлайдилар, қолганлар эса ўз фикрларини қўшимча қилишлари 
мункин. Ўқитувчи гуруҳлар тайёргарлик кўришлари учун шароит ва имкониятларга қараб 
вақт белгилайди.
3-босқич.
Гуруҳлар ҳимояга тайёр бўлгач, ўқитувчи гуруҳларнинг бирига ҳимоя учун сўз беради. 
Гуруҳ вакили гуруҳ номидан сўзга чиқиб, уларга берган мавзуни тайёрлаган материаллар, 
далиллар асосида ҳимоя қилишга киришади. Гуруҳ вакили сўзини тугатгач, гуруҳнинг 
қолган аъзолар ўз фикрлари билан қўшимча фикрлар билдиришлари мумкин.
4-босқич.
Ўқитувчи иккинчи гуруҳ вакилига ҳимоя учун сўз беради. У ҳам биринчи вакил каби 
ўз мавзуси бўйича ҳимоя қилади. Ҳимоя тугагач, ўқитувчи машғулотларни кейинги 
босқичига ўтади. Ҳар иккала гуруҳнинг ҳимояси вақтида ўқитувчи иложи борича уларга 
ҳалақит бермасликка, ўз фикр ва мулоҳазасини билдирмасликка, савол бермасликка ҳаракат 
қилади, ҳеч қайси гуруҳга ён босмаган ҳолда мулоқотни бошқаради, гуруҳлар ҳимояси 
вақтида тартиб сақланишига ва мулоқотни ўтказишга қўйилган талаб, қоидаларни тўлиқ 
бажарилишига эришишга ҳаракат қилади. Бу босқичда, асосан икки гуруҳга эркин, мустақил 
фаолият кўрсатишлари керак бўлади.
5-босқич.
Гуруҳлар бир-бирига савол беришни бошлайдилар. Гуруҳлар томонидан бериланган 
саволлар улар ҳимояси вақтида айтилган далиллар, мисоллар, фикрларни янада 
ойдинлаштириш мақсадида, шунингдек, ўз гуруҳи фикрларини таъкидлаб, исботлаб, 
қолганларини ҳам шу фикрга қўшилишларига даъват қилиш учун бериш мумкин. Ўқувчилар 
эркин ҳолда ўзларининг чиқишлари билан барчага таъсир кўрсатишга, ўз фикрларини 
маъқуллашга ҳаракат қиладилар. Ўқитувчи бундай ҳолатга шароит, имконият яратади. Яъни 
баҳс-мунозарани самимийлик билан бошқаради.
6-босқич.
Ўқитувчи ҳар икки тамоннинг бир-бирига саволлари, айтадиган фикрларни
маъқуллайдиган сўзлари тугагач, ҳар икки гуруҳ томонидан айтилган фикрларни 
умумлаштирилади ва ўзининг бу масала тўғрисидаги фикр ва мулоҳазаларни баён этади. 
Гуруҳ ўқувчилари томонидан тушган саволларга керакли жавобни беришга ҳаракат қилади.
Машғулот охирида ўқитувчи ҳар иккала гуруҳнинг машғулот жараёнидаги фаолиятини 
таҳлил этиб, уларга миннатдорчилик билдиради ва машғулотни якунлайди.
Инновацион технологиялардан яна бири «Тармоқлар» усули бўлиб, ундан тарих 
дарсларида фойдаланишимиз мумкин. Бу метод Кластер методи деб ҳам юритилади. Бу 
методни дарсни «Янги мавзу баёни» ва «Мустаҳкамлаш» қисмларида қўллаш мақсадга 
мувофиқдир. «Кластер» ёки «Тармоқлар»да талаба ўзиниг муайян мавзу бўйича ўзлаштириб 
олган билимни чизма равишда ифодалаш мумкин. Талаба тармоқларни қай даражада 
кенгайтира олса, шу даражага кўпроқ билимга эга бўлган ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1. Ислом Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.Т.:Ўзбекистон, 1998.
2. Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технологияпедагогик махорат,-Т.:ТДПУ.2003.
3. ”Зиё.уз” медия маркази. Сайт.:2020
4. Ж.Йўлдошев,Ф.Йўлдошева,Г.Йўлдошева,”Интерфаол таълим сифат кафолати”-Т,:2008.


777

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   532   533   534   535   536   537   538   539   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish