Масъул муҳаррир


ТАЪЛИМДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet534/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   530   531   532   533   534   535   536   537   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ТАЪЛИМДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН 
ФОЙДАЛАНИБ ЎҚИТИШ УСУЛЛАРИ
Турсунов Миролим Аҳмадович.
Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти
Телефон +998(97) 317 53 25
mirolim_28@mail.ru
Анотация: Ушбу тезисда таълимда ахборот коммуникация технологияларидан фойдала-
ниб ўқитиш усуллари, электрон таълим ресурслари ҳамда Moodle тизимларидан фойдала-
ниб талабаларнинг мустақил ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида сўз юритилган.
Калит сўзлар: Электрон таълим ресурслари, электрон кутубхона, индивидуал, Moodle, 
LMS, IMS, SCORM
Фан ва технологиянинг ривожланиб бориши, мамлакатнинг малакали техник - муҳандис 
кадрларга бўлган талабининг ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Таълимда замонавий ах-
борот коммуникация технологияларидан фойдаланиш таълим жараёнинг самрадорлигини 
ошириш учун хизматқилади. 
Олий таълимда бакалаврият билимларини эгалаб, талабаларнинг етук мутахасис бўлиб 
шакилланиши учун, зарур бўлган матириалларнинг ҳажми анчагина. Бу эса олий таълим 
тизимида талабаларга билимларни етказишнинг янгича усул ва воситаларни жорий этиш-
ни талаб қилади. Талабаларнинг тақдим этилаётган материалларни ўзлаштириш даражаси 
текширишнинг янги шаклларини излашни, амалий топшириқларни, лаборатория ишлари-
ни, мавзу бўйича тестларини, оралиқ босқичада назорат қилишнинг кучли тартиби муҳим 
бўлиб қолмоқда.
Шунинг учун ўқитувчи талабаларга аудиторияда дарс ўтиш бир қаторда масофавий 
таълим технологиялари ва электрон таълим ресурсларидан қўшимча ўқитиш воситаси 
сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Алоқасиз ўқитиш шакл ва усуллардан фойда-
ланиб, ўқитувчи нафақат ўз билимларини аудиториядаги тингловчиларга этказиш билан 
бир қаторда, талабаларни мустақил ўрганишга йўналтиришда, ўз-ўзини ривожлантириб 
борадиган етук мутахасисларни таёрлашда ўз ҳиссани қўшиши мумкин, будай муаммо-
ларни ўқитувчи қўшмача ўқитиш шакл ва воситалари сифатида масофавий таълим ҳамда 
электрон таълим ресурсларидан фойдаланишни тақазо этади.
Электрон таълим ресурслари олий таълим тизимидаги долзарб муаммоларни ечимини 
топишга хизмат қилади. Шунинг учун ҳам олий таълим муассаларида электрон кутубхона 
тизимини (рақамли кутубхоналарга) ва олий таълим муассасининг электрон ахборот-таъ-
лим муҳитига талабалар чексиз кириш имкониятига эга бўлиши керак.
Электрон мобиллик тизими (электрон кутубхона) ва электрон ахборот-таълим муҳитига 
ташкилот ҳудуди ҳамда унинг ташқарисидан, телекоммуникация тармоғи орқали кириш 
имкониятига талаба эга бўлиши керак [1]. Олий таълим тизимининг электрон таълим 
муҳитининг асосий элементларидан бири электрон таълим ресурсларидир. Электрон таъ-
лим ресурси (ЭТР) - электрон ва рақамли шаклда тақдим этилган таълим ресурси бўлиб, 
уларнинг тузилиш структураси, мавзунинг таркибий қисмларини ўз ичига олади [2]. 
ЭТРларини олий таълим жараёнинида тадбиқ этиш узоқ муддатли босқич ҳисобланади. 
Электрон таълим ресурслари талабаларнинг назарий ва амалий кўникмаларни бирлаш-
тириш ҳамда уларнинг ўзлаштирган билимларини назорат қилишни ташкил этиш имко-
ниятларини бериш билан бир қаторда, талабаларнинг келгуси касбий фаолиятга булган 
қизиқишларини ортиришга ва ривожлантиришга мўлжалланган. Электрон таълим ресурс-
ларини олий таълим жараёнига тадбиқ этиш, ўқитувчилар ўзининг фаолиятида инноваци-
он ўқитиш усулларини татбиқ этиш курсларни индивидуалаштириш ва таълим жараёнида 
ахборот коммуникацион технологияларини кенгроқ тадбиқ этиш имконини беради. Бу эса, 
ҳар бир талаба билан индивидуал шуғулланиш, таълим жараёнига компетентлик тамой-
илларини қўллаш, талабаларга таълим бериш жараёнида мустақил ишлаш кўникмаларни 
ошириш имкоятларни беради [3].
ЭТРлари ахборот олишдан ташқари, билимларни (амалий машғулотларни) амалий 
қўллаш ва назорат қилиш, яъни талабаларнинг ўқув материалини ўзлаштириш жараёнида 


774
10
эришган ютуқларини кузатиш имконини беради. ЭТРлари талабаларнинг мустақил иш-
лаш кўникмаларини ривожлантиришни ҳамда масофадан ўқитиш учун кенг имкониятлар 
яратади. ЭТРлари талабаларнинг аудиториядан ташқари талабаларнинг янги материални 
ўрганиш, амалий ва лаборатория ишлари топшириқларини мустақил равишда бажариш, 
ўзлаштирган билимларни назорат қилиш, билимларни ўзлаштириш даражасини (баҳо ва 
хулосалар билан) таҳлил қиладилар, виртуал тажрибалар ўтказадилар ва бошқалар. Бун-
дай муаммоларни ечишда Moodle муҳитидан фойдаланилади. Moodle – вэб муҳитида 
ўқитиш ва онлине режимдаги дарсларни ташкил қилувчи кучли педагогик дастурий маж-
муа ҳисобланади. Мазкур тизимда Forums, Materials, Messenger, Chat, Exercises, Group 
work, Student tracking каби кўплаб ўқитиш модуллар мавжуд. Бошқа LMSлар сингари IMS, 
SCORM ва бошқа стандартларни қўллабқувватлайди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бошқа 
LMS тизимларга қараганда, энг кўп қўшимча плагин ва модуллари мавжуд бўлган дасту-
рий мажмуа бу Moodle дастурий мажмуасидир[4].
Олий таълим тизимида ЭТРларини қўллаш юқори натижаларга олиб келиши, таълим 
сифатининг яхшилашига, мустақил ва масофавий таълим олиш имкониятларини кенгай-
тиради.
Адабиётлар:
1. Атанов И.В., Капустин И.В., Данилов М.В. Самостоятельная работа студентов – важ-
нейшая составляющая учебного процесса // Вестник АПК Ставрополья. – 2012. – № 1(5).
2. Активные и интерактивные образовательные технологии (формы проведения заня-
тий) в высшей школе: учебное пособие / сост. Т.Г. Мухина. – Н.Новгород: ННГАСУ, 2013. 
– 97 с.
3. Буряк В.К. Самостоятельная работа учащихся. – М.: Просвещение, 2009. – 64 с.


775

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   530   531   532   533   534   535   536   537   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish