Масъул муҳаррир


ТЕХНОЛОГИЯ ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖОДИЙ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ТЕХНОЛОГИЯ ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖОДИЙ 
ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
Ўринова Матлуба Файзуллаевна
Бухоро шаҳар, 31-мактаб
II -тоифали технология фани ўқитувчиси
m.urinova@inbox.uz
Аннотация: Мақолада технология дарсларида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини 
шакллантиришда педагогик технологиялар элементлари бўлган таълимнинг интерфаол 
методларидан фойдаланиш хусусида мулоҳаза юритилган
Калит сўзлар: меҳнат, дарс, интерфаол педагогик технологиялар, таълим мазмуни
ижодий қобилият, тақдимот, билиш, англаш, баҳолаш.
Умумтаълим мактабларида технология дарси - ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар 
томонидан бажариладиган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар жараёнидан иборат бўлиб, якуний 
натижада уларнинг меҳнат қуроллари, воситалари ва жараёнлари ҳақидаги билимларни 
ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини бажариш учун зарур бўлган амалий 
кўникма ва малакаларни эгаллашлари, онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс 
фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифатлар 
ва тафаккур тарзини ривожлантиришга қаратилган.
Ўқувчиларининг ижодий фаолиятлари, малакалари бадиий адабиётларни идрок этиш, 
санъат асарлари, мусиқа, тасвирий санъат, архитектура, театр, кино, қўғирчоқ санъати, 
воқеликка эстетик муносабатлари, эстетик дидларида кўпроқ кўзга ташланади ва шулар 
орқали ўқувчиларда меҳнатда ижодкорлик малакалари ҳосил бўлади, шаклланади ва ри-
вожланади. Буларсиз ўқувчилар ижодкорлигини тасаввур қилиш қийин.
Ижодкорлик фазилатини шакллантириш жараёнида ўқувчиларнинг ижобий ва салбий, 
содда ва мураккаб бўлган хулқ-атворларини кўриш мумкин, шунинг учун ҳам ўқитувчининг 
вазифаси ҳар бир ўқувчидаги ижодкорлик фазилатини чуқур англаб, уларни кундалик 
ҳаётда амал қилишларига эришишда кўмаклашиши ло зим. Ҳар бир ўқувчида ижодкор-
ликнинг ўзига хос фазилатларининг шаклланиш даражасини назорат қилиш ўқитувчининг 
асосий вазифаси ҳисобланади. Чунки бунинг натижасида ўқувчиларда ташаббускорлик, 
ҳалоллик ва интизомлилик каби хислатлар шаклланади.
Технология дарсларида ўқувчилар аввалги синфларда эгаллаган малака ва 
кўникмаларидан фойдаланиб, хилма-хил шакл ларни ясайдилар, кенгроқ доирадаги янги 
билим ва кўникмаларни эгаллайдилар. Бу малака ва кўникмалар уларга ишларида ёр-
дам беради, конструкторлик, техник кўникма ва қобилиятлар асосини ривожлантиради, 
улар нинг политехник билим даражаларини кенгайтиради, ўсимликлар ҳаёти табиатини 
муҳофаза қилиш каби тасаввурни ривожлантиришга ёрдам беради. 
Бу соҳанинг ўзига хос муҳим хусусияти ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини ривож-
лантиришга қаратилганлигидир. Бош мақсад эса ўқувчиларни мустақил меҳнат фаолия-
тига тайёрлаш, кенг билимларга эга, маданиятли, ижодкор, ташаббускор ҳамда тадбиркор 
шахсни ривожлантириш ҳамда тар биялашдан иборат бўлади. Ўқитувчи олдига қўйилган 
мақсадлар, уларни мукамаллаштириш ўқув-тарбия жараёнининг алоҳида бўғинларини 
қайта йўналтириш ҳамда такомиллаштиришни талаб қилади. Яъни, таълим жараёнини 
педагогик технологиялар асосида ташкил этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Ўқитишдан кўзланадиган мақсад бу давлат таълим стандартларида белгиланган билим 
ва кўникмаларни ўқувчига етказишдан иборат. Қачонки ўқувчи томонидан билим қабул 
қилинса ва тушуниб етилса ёки ўқувчи малака ошириш учун мўлжалланган топшириқларни 
амалда намойиш этиб бера олсагина, ўқитиш муваффақиятли кечди, деб ҳисобласа бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, ташаббускорлик, ижодкорлик каби фазилатларни шакллантириш, 
ўқувчиларда ишга ижодий ёндашиш, ўз-ўзини бошқариш, ишдаги камчиликларни ўз вақтида 
топиш, ўз-ўзига талабчан бўлиш, мақсадга интилиш каби хислатларнинг намоён бўлиши 
уларнинг ижодий қобилиятларини оширишга ёрдам беради. Ўқувчиларнинг ноанъанавий 
дарсларда мустақил фикрлашига устувор эътибор қаратиш ўқувчининг ўзини-ўзи 
тарбиялашига, ўз шахсида эзгу маънавий сифатларни шакл лантиришига омил бўлиб хизмат 


294
10
қилади. Ўқувчи ўқитувчилар, катталар ва дарсликлар кўмагида ўзини-ўзи тарбиялайди. 
Ноанъанавий дарсларда мустақил фикрлашга ўргатиш, умуман, педагогика, хусусан, адабий 
таълимнинг бош мақсади бўлмиш маънавий баркамол инсонни тарбиялашга асос бўлади. 
Ўз фикри, ўз қарашига эга бўлиш комил шахсликнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Олиб 
борилган тадқиқот ишлари, ўтказилган тажриба натижаларига асосланган ҳолда тадқиқот 
мавзуси юзасидан тавсиялар берилади. 
Дарсларда ўқувчи шахсини бош қадриятга айлантириш, маънавиятни шакллантириш 
устуворлигини таъминлаш, билим олиш ва тарбияга эга бўлиш учун боланинг ўзини 
ҳаракатга ундаш, унга кашф этиш лаззатини уқдириш, дарсларда педагогик ҳамкорлик 
ҳукмронлик қилишига эришиш каби тамойиллар устуворлигига эришиш лозим.
Фойдаланган адабиётлар рўйхати: 
1. www.ziyonet.uz
2. www.natlib.uz


295

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish