Масъул муҳаррир


ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА БОШЛАНҒИЧ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА БОШЛАНҒИЧ 
СИНФЛАРДА ДАРС САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Хожиева Фируза Яхяевна
Бухоро шаҳар, 31-мактаб
I-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси
f.xojiyeva@inbox.uz
Аннотация: Мақолада бошланғич синф ўқув жараёни самарадорлигини оширишнинг 
муаммолари ва уларни бартараф этишдаги ечимларнинг педагогик хусусиятлари очиб 
берилган.
Калит сўзлар: ўқитиш жараёни, педагогик технология, маҳорат, техника, усул, самарали 
усуллар, мақсад, вазифа, фаоллик.
Маълумки, ҳар бир дарс учун таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи, яъни бир-бири 
билан узвий алоқада бўлган уч ёқлама мақсад қўйилади. Дарсни ташкил этиш шакли дарс 
иштирокчиларининг ўзаро алоқаларига боғлиқ бўлиб, юқорида келтирилган мақсадларга 
эришиш ўқув материали хусусиятлари, таълим методлари, ўқув имкониятлари, ўқитувчи 
маҳорати ва техникасига боғлиқ. Буларнинг барчасини муваффақиятли амалга ошириш 
учун ўқитувчи бошқарувчи сифатида ўқувчилар билан биргаликда ҳаракат қилади. Худди 
мана шу жараён фаол амалга оширилсагина, ўқув жараёнининг самарадорлиги таъминла-
нади. Таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни татбиқ этишда педагогик вази-
фанинг қўйилиши ва уни ҳал этишга алоҳида эътибор берилиши зарур. Қачонки мақсад ва 
вазифалар аниқ белгилаб олинса, уларни амалга ошириш йўллари тўғри танланса, Давлат 
таълим стандарти талабларини ўзлаштириш кафолатланади.
Таълим мақсади, мазмуни, шакл, услуб ва воситалари таълим жараёнлари мазмунини 
таҳлил қилиш учун қўлланиладиган анъанавий категориялардир. Айнан шу категориялар 
маълум предмет, мутахассислик ёки ихтисослик бўйича ўқув-тарбиявий жараённи ташкил 
қилувчи педагог фаолиятининг предмети сифатида юзага чиқади. Қайд этилган педагогик 
категориялар мақсадга мувофиқ равишда йўналтирилган педагогик фаолиятнинг қонуният 
ва мезонларини тизимлаштирувчи омил вазифасини бажаради. Педагогик жараённинг 
моҳияти ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги фаолияти мазмунида акс этади, мазкур жа-
раёнда педагог ўқувчига юзага келган қийинчиликларни енгишга ёрдам беради. Ўқитувчи 
ўқувчини ўзи билан тенг иштирокчи, ҳамкор сифатида кўриши, бола фикрларини ҳурмат 
қилиши, эшитиши, улар билан ҳисоблашиши, ўз фикрини ҳукм сифатида эмас, ўқувчилар 
фикри билан тенг даражада ўртага ташлаши зарур. Бундай тарзда, яъни ҳамкорлик, 
ҳамдардлик асосида дарс самарадорлигининг оширилиши ўқувчиларда мустақил фикр 
юритиш, муносабат билдириш кўникмаларининг шаклланиши билан бирга ўзаро фикр ал-
машишлари (ахборот олиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш)га шароит яратади. Ўзи фаол 
иштирок этган ҳолда, якка, жуфтликда, гуруҳларда, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда ечимини 
кутаётган масалаларга, муаммо ва саволларга жавоб топишга ҳаракат қилади, фикрлайди, 
баҳолайди, ёзади, сўзга чиқади, далил ҳамда асослар орқали қўйилган масалани ёритиб 
беришга астойдил интилади. Олган ахборотлари асосида билимларини бир-бирларига на-
мойиш этадилар. Бир-бирларидан илҳомланиб, руҳий қониқиш ҳосил қиладилар. Ҳар бир 
иштирокчи таълим мазмунини муаллифдек ҳис этади. Оқибатда мавзу ўқувчиларнинг хо-
тирасида узоқ сақланади, янги мавзуни ўзлаштиришда ҳам танқидий, таҳлилий ёндаша 
оладилар.
Бошланғич таълимда янги педагогик технологиялар асосий йўллардан ҳисобланади, 
чунки:
– ўқувчининг талаби, мойиллиги, истакхоҳиши, унинг имкониятлари даражасида 
қондирилади; 
– ўқувчининг меҳнат масъулияти, жавобгарлиги, бурчи ошади; 
– билимларни мустақил эгаллаш, эркин фикрлаш, ижодий ёндашув малакалари шак-
лланади; 
– ҳар бир янгиликни ўзи татбиқ этиш, ўзи кашф этишга интилади;
– педагогик технологияларда муайян муаммони ишлаб чиқиш иштирокчилар ўртасида 


298
10
тақсимланади;
– умумтаълим таълим дастури қатнашчиси потенциал имкониятларини ўзаро ҳамкорлик 
асосида, барчанинг саъй-ҳаракатларини интег рациялаш орқали ривожлантиришга 
таянилади; 
– бошланғич таълимда педагогик технологиялардан барча фанлар кесимида таълим 
бериш жараёнида фойдаланиш энг самарали воситалардан бири ҳисобланади. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бошланғич синф ўқув жараёнини юқорида таъкидланган 
педагогик хусусиятларни инобатга олган ҳолда ташкил этиш дарс самарадорлигини оширади, 
вақтни тежайди, кутилган пировард натижанинг қўлга киритилишини кафолатлайди. 
Бунда педагогик технологиянинг бошқарувчанлиги шундан иборатки, у орқали таълим 
жараёнида режалаштириш, ташхис қилиш, натижалаш, тузатиш киритиш имкониятлари 
мавжуд бўлганлиги сабабли ўқувчиларда дарс жараёнини яхши ташкил этишга қулай муҳит 
шакллантириш билан боғлиқ жараёндир. Умумтаълим тизимида педагогик технологиялардан 
амалий фойдаланишнинг самарали бўлиши учун унинг методологиясини ишлаб чиқиш ва 
аниқ технологияларини яратиш зарур. Умуман, педагогик технологиядан дарс жараёнида 
оқилона фойдаланилса, ўқувчиларнинг билимларини юқори даражада ривожлантириш 
учун хизмат қилади. 
Фойдаланган адабиётлар рўйхати: 
1. www.ziyonet.uz
2. www.natlib.uz


299

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish