Масъул муҳаррир


ЎЗБЕК ТИЛШУНОСЛИГИДА КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ЎЗБЕК ТИЛШУНОСЛИГИДА КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ 
МУАММОЛАРИ
Юсупова Барно Назаровна 
Хива шаҳар Огаҳий номидаги она тили ва адабиёт фанини 
чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга 
ихтисослаштирилган мактаб -интернати ўқитувчиси
Телефон:+998(91) 427 24 05
umaro.au@mail.ru
Аннотация: Ушбу мақолада ўзбек тилининг ахборот услубини яратиш, компьютер да-
стурчилари орқали ўзбек тили грамматикасини ихчам шаклга келтириш, шунингдек, тил-
шунослик фанларини ўқитишда яхши ўсишга кўмаклашадиган интерфаол ўқитиш шаклла-
ри ҳақида айрим фикр мулоҳазалар келтирилган.
Калит сўзлар Тилшунослик фанлари, компьютер лингвистикаси, интерфаол ўқитиш 
шакллари, таълим, ахборот коммуникация технологиялари, мультимедиа воситалари.
Маълумки, компьютер технологиялари фаннинг барча тармоқларига, халқ хўжалиги, 
спорт, санъат, тиббиёт, умуман, ижтимоий ҳаётнинг ҳар бир соҳасига кириб келди. Фан 
йўналишларини компьютерлаштириш илмнинг асосий шартларидан бўлган объективлик 
ва аниқликка амал қилиши муносабати билан тез ривожлана бошлади ва у қўлланилган 
барча соҳаларда ютуқларга эришилди [1].
Турли жараёнларни бошидан кечирган инсоният учинчи минг йилликнинг бошида ах-
борот асрига қадам қўйди. Минглаб йиллар давомида ривожланган инсон тафаккури учун 
бугунги кунда дастлабки манба, яни ахборот олиш ҳаётий заруриятга айланди. Шунга кўра 
жаҳон бозорида ахборот - маълумот олтиндан ҳам қимматроқ баҳоланди. Мазкур ахбо-
ротни топиш, сақлаш, қайта ишлаш ва бошқаларга етказишнинг қулай усулларига бўлган 
эҳтиёж кун сайин ошиб бормоқда. Бу эса ХХ асрнинг буюк кашфиёти бўлган компьютер 
ва компьютер технологиялари соҳаси учун катта вазифаларни вужудга келтирди.
Ҳозирги кунда гуманитар соҳалар, хусусан, тил ва компьютер, адабиёт ва компьютер 
масалаларига жуда катта этибор берилмоқда. Чунки, ахборот асри бўлган ХХI асрда ол-
тиндан қимматроқ бўлган маълумотни зарар етказмай қабул қилиш, ишончли сақлаш ва 
энг қулай тарзда бошқаларга етказиб бериш тил билан бевосита боғлиқдир.
Бугунги кунда тилшунослигимизда ўзбек тили бўйича янада кенгроқ тадқиқотлар олиб 
бориш учун йўл очилди. Тилшуносларимиз олдида ўз ечимини кутаётган катта масалалар 
турибди. Худди шундай масалалардан бири ўзбек тилининг ахборот услубини яратишдир. 
Бунинг учун тилшуносларимизнинг асосий вазифаси компьютер дастурчиларига ўзбек 
тили грамматикасини ихчам шаклга келтириб беришдир.
Ҳозирги вақтда халқ таълими муассасаларида янги педагогик технологияларнинг ил-
мий асосларини яратиш, уларни таснифлаш, методик аҳамиятини белгилаш, талим жараё-
нига татбиқ этиш каби долзарб муаммолар устида иш олиб борилмоқда. Илғор педагогик 
технологияларнинг компьютер технологиялари билан уйғунлаштириб ташкил этилиши ва 
шу асосда мультимедиа дарсларининг яратилиши асосий йўналишга айланиб қолмоқда.
Мультимедиа ахборотнинг турли кўринишлари – матн, жадвал, графика, овоз, анима-
ция (мультипликация), видеотасвир, мусиқа ёрдамида ахборотни йиғиш, сақлаш ва қайта 
узатиш вазифаларини бажаради. Мультимедиа «инсон-компьютер» интерактив (диало-
гик) мулоқотининг янги, такомиллашган поғонаси бўлиб, бунда фойдаланувчи жуда кенг 
ва ҳар томонлама ахборот олади. Бир қатор олимлар, методистлар тадқиқотлари шуни 
кўрсатадики, таълим олувчи биринчи марта эшитган мавзусининг фақат тўртдан бир 
қисмини, кўрган материалининг учдан бир қисминигина эслаб қолади; ҳам кўриб, ҳам 
эшитса, ахборотнинг эллик фоизини эсда сақлайди. Интерактив мультимедиа технологи-
яларидан фойдаланилганда эса, бу кўрсаткич етмиш беш фоизни ташкил этади. Шу боис 
таълим жараёнида компьютер технологияларидан унумли фойдаланиш катта аҳамиятга 
эга. С.Адилованинг “Ўзбек тилини ўқитишда компьютер технологиялардан фойдаланиш” 
номли монографиясида таъкидланишича, тил ўргатишда қуйидаги компьютер дастурлари-
дан фойдаланиш мумкин: тақдимот технологияси, электрон нусха, электрон мультимедиа 


304
10
дарслиги, электрон энциклопедия, электрон луғат, универсал тест дастури, электрон вир-
туал кутубхона, Интернет тармоғи ва б. [2].
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари ҳамда Вазирлар 
Маҳкамасининг 20 март 2019 йилдаги “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллу-
дининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил 
этиш тўғрисида” ги 238 сон Қарорига асосан Хива шаҳрида янги ташкил этилган Огаҳий 
номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга 
ихтисослаштирилган мактаб -интернатида ҳам тил таълими соҳаларни ривожлантириш 
учун компьютер технологияларидан фойдаланиш тобора ортиб боряпти. Аммо ўзбек тили-
нинг компьютер технологияларига хосланган шакли йўқлиги катта тўсиқдир. Бу вазифани 
ўзбек адабий тилининг мавжуд услублари – бадиий, илмий, расмий-идоравий, публиси-
стик услублардан ҳеч бири бажара олмаяпти.
Компьютер лингвистикасининг асосий мақсади лингвистик масалаларни ҳал қилишнинг 
компьютер дастурларини яратишдир. Унинг асосий вазифаларига тилларга ўқитиш, би-
лимларни текшириш, матнларни турли жиҳатдан таҳрирлаш ва машина таржимаси учун 
мўлжалланган дастурларни ишлаб чиқиш кабилар киради [3].
Компьютер лингвистикаси Ўзбекистонда ўтган асрнинг 90 йилларидан бошлаб оммала-
ша бошлади. Ўзбек тилининг Давлат тили мақомига эга бўлиши, унинг жаҳон миқёсида 
обрў-эътиборининг кўтарилиши, ўзбек тилини ўрганишга жаҳон халқлари интилишининг 
кучайиши компьютер лингвистикасига бўлган эҳтиёжни янада орттирди [4].
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, копьютер лингвистикаси ўзбек тилидаги барча 
сўз туркумлари асосида маълумотлар базасини яратиш ва уни жаҳон ахборотлар банкига 
киритиш имкониятини беради. Ушбу вазифаларни ҳал қилиш назарий ва амалий тилшу-
носликнинг узвийлигини таъминлаб, назарий тадқиқотлар натижаларини жамият манфа-
атлари йўлида қўллашга имконият яратади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Муҳамедова С. Ўзбек тилидаги ҳаракат феъллари асосида компьютер дастурлари 
учун лингвистик тахмин яратиш.-Тошкент, 2006.-143 б.
2. Пўлатов А. Ўзбек компьютер лингвистикаси.- Тошкент, 2009. -56 б.
3. Читаева Ю.А. Педагогические технологии формирования ключевых компетенций 
учащихся профессиональных школ// http://www.superinf.ru/view_helpstud.php?id=2189 
4. http://pvsh-enu.narod.ru/olderfiles/1/interaktivnye_metody.


305

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish