10
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ТАРБИЯЛАШДА СИНФ
РАҲБАРИНИНГ ТАРБИЯВИЙ ВА ТАЪЛИМИЙ ЖИҲАТДАН ЁНДАШУВИ
Ўсарова Муборак Фаҳриддиновна
Термиз давлат университети талабаси
Аннотация: Бу мақолада бошланғич синф ўқитувчисининг болани тарбиялашда ва би-
лим бериш жараёнида ўз олдига қўйиши керак бўлган мақсадлар ва ёндашувлар ҳақида
маълумотлар бериб ўтилган.
Калит сўз: ўқитувчи, бола, таълим, тарбия, ота-она, ҳамкорлик
Бошланғич синф ўқувчиларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш бу қийин жараён
ҳисобланади. Синф раҳбари билимли, тарбияли, малакали, ўз касбини севадиган, таш-
килотчи бўлмаса, ўқувчиларни сал эътиборсиз қўйса, таълим ва тарбиядан кўзланган
мақсадга эришиб бўлмайди. Новаоийнинг фикрича, баъзан бир киши битта болага тарбия
беришга ожизлик қилади. Энди синф раҳбарини оладиган бўлсак, у бир эмас бир қанча
ўқувчиларга таълим ва тарбия беради. Бу аснода ўқитувчидан юксак салоҳият талаб эти-
лади.
Ўқитувчи ҳар бир бола билан шуғулланишга вақт топишга ҳаракат қилиши керак. Бирон
бола назардан четда қолмаслиги ва уларнинг барчасини дарсга жалб этишда ўз маҳоратини
ишга солиши даркор. Бунда ўқитувчи, албатта, ўқувчининг ота-онаси ёки тарбияси учун
масъул бўлган шахслар билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйиши керак. “Ўқувчиларнинг
ахлоқий хислатлари, унинг ютуқлар ва камчиликлари шаклланишида, энг аввало унинг
таълим ва тарбия олиш жараёнида ижтимоий уй шароити, теварак-атрофи ҳам аҳамият
касб этади. Ўқувчиларни ўргатиш дастури уларни фақат мактабдагина эмас, балки шу
билан бирга уй шароитда, оилада ҳам ўрганишни назарда тутмоғи даркор”[1, – b.109].
Ўқитувчи жуда яхши дарс ўтиши, ўқувчиларни жалб эта олиши мумкин. Аммо оила-
да ҳам бола билан шуғулланадиган шахс бўлмаса, боланинг рисоладагидек дарсларни ва
тарбияни ўзлаштира олмайди. Биз таълимни тарбиядан ажрата олмаймиз. Чунки комил
инсонни тарбиялашда бирини устун, бирини паст қўйиб бўлмайди. Л. Н. Толстой шундай
ёзади: “Тарбия, биз ўқитиш, тарбиялашни хоҳламас эканмиз, муракаб ва қийинчилигича
қолади. Агарда бошқаларни биз фақат ўзимиз орқали тарбиялашимиз мумкинлигини ту-
шуниб олсак, унда тарбия масаласи йўқолади ва ҳаёт тўғрисидаги масала қолади: Ўзим
қандай яшашим керак!”[3, –b.244].
Тарбия қийин масала. Уни йиллар мобайнида шакллантириб борилади. Бошланғич синф
раҳбари эса асосий тарбияни бола шахсида шакллантиради. Айниқса, ўқитувчининг ўзи
катта тарбия мактабини ўтайди. Бола устозининг юриши, туриши, муомала маданиятига
қараб кўп нарсаларни ўрганади. Чунки бола ўқитувчисини дунёдаги энг яхши ва буюк
инсон деб билади. Агар ўқитувчи тарбияли ва билимли бўлмаса, унинг берган тарбияси
мавҳум бўлиб қолади. Ўқитувчи асосан ота-оналар билан ҳамкорликда алоқани мунтазам
ўрнатиб бориш керак. Бунинг учун биз бир нечта талабларни ўз олдимизга қўйамиз:
Ота-оналар билан ҳар ойда бир мартадан мажлис ўтазиш. Бунда ота-оналар болаларининг
ўзлаштириши ва хулқ-атвори ҳақида маълумотларга эга бўлади.
Ўқитувчи ҳар бир боланинг алоҳида ташкил этилган кундалигини жорий этиш керак.
Бунда ўқитувчи ҳар кунлик ўқувчининг билими ва ҳулқ-атвори ҳақидаги ўзгаришларни ёзиб
боради. Буни ҳар кунлик ота она тасдиқлаб имзо қўйиб боради. Бунда ота-онанинг яқиндан
ҳамкорлигини йўлга қўямиз. Асосан икки шартни қўйишимиздан мақсад бола назоратини
кучайтириш ҳисобланади. Ўқитувчи таълим ва тарбиявий ёндашувда ўзи алоҳида юқори
натижага эриша олмайди. Албатта, боланинг мактабда, уйда назоратини кучайтириш
унинг камолоти сари боришда порлоқ йўл ҳисобланади. Шу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш
жоиздир: “Болалар, ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар масаласига
алоҳида эътибор бериш лозим. Бу учлик марказида бола, яъни ўқувчи туради, мактаб ва оила
эса унга икки томондан таъсир этади. Айни вақтда бола мактаб билан оиласидаги алоқани
таминловчи восита ролини ҳам бажаради”[1, –b.103].
Бола мактабдаги маълумотни ота-онасига бошқача қилиб етказиши мумкин. Шунинг
учун ота-она ва ўқитувчи орасида англашилмовчилик келиб чиқмаслик учун ўзаро кундалик
296
10
дафтар тутиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Агарда икки томоннинг ҳамкорлиги яхши
йўлга қўйилса, бола таълим ва тарбия ўрганиш жараёнида қийналмайди. Бу жараёнда
ўқитувчидан юксак салоҳият ва тиришқоқлик талаб этилади. “Тарбия жараёнини ташкил
этишда ўқитувчи томонидан қўлланиладиган методлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб,
улар ижтимоий жамият томонидан таълим муассасалари олдига қўйилган ёш авлодни ҳар
томонлама баркамол, эркин, ижодкор, мустақил фикр эгаси этиб тарбиялаш вазифалари
билан белгланади”[3, –b.135].
Синф раҳбари тарбия методларини ҳам яхши билиши ва татбиқ эта олиши керак.
Методлар ёрдамида ўқитувчининг иши анчайин енгил ва унумли бўлади. ўқувчиларда
зерикиш сезилмайди. Тарбияни таълимдан ажратиб бўлмайди. Шунинг учун иккисини
бир жараёнда ташил этиш талаб этилади. Бунда синф раҳбари ўзига хос ёндашувда ишга
киршмоғи даркор.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. “Тарбиявий ишлар методикаси” дарслик.”Тиб-китоб” нашрёти. Тошкент-2010. Р.
Мавлонова, Н. Раҳмонқулова, Б. Нормуродова
2. Толстой Л. Н. Асарлар тўплами, 22 жилдлик, 1984-йил.; 19-ж.
3. “Педагогика”. “Ношир” Тошкент 2011 йил. Ж. Ҳасанбоев, Х. А. Тўрақулов, И. Ш.
Алқаров, Н. Ў. Усманов
297
Do'stlaringiz bilan baham: |