Масъул муҳаррир


ТАРБИЯНИНГ ТАРБИЯДАН ФАРҚИ БОР



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ТАРБИЯНИНГ ТАРБИЯДАН ФАРҚИ БОР
Собиров БобурЗокир ўғли 
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” 
демократик партияси Бойсун туман
Кенгаши етакчи мутахассиси, 
партия ижрочи котиби.
Тел: +998 99 420 38 42.
Elektron pochta: uzmtdpboysun2020@umail.uz
Аннотация: Ушбу мақолада фарзанд тарбияси билан боғлиқ йўл қўйилаётган хато ва 
камчиликлар ҳамда уни бартараф этиш имкониятлари ҳақида сўз юритилган.
Калит сўзлар: Оила ва жамият, тарбия усуллари, шахсга ҳурмат амалиёти, фарзанд ва 
тарбиянинг узвийлиги.
Эсимни танибманки, ўқишни, ёзишни билиб, илм излай бошлаганимдан буён, ўсиб, 
улғайиб, ҳаётни, одамларни, таниганим ҳамоноқ, бир нарсани кўп ва яна кўп маротаба 
кўриб, гувоҳ бўлганим учун бу масалага ўз қарашларим ўлароқ жавоб топишга, ечими 
учун чора излашга интилдим.
Айтаётганим - фарзанд тарбияси.
Тарбия – уни ҳамма ўз билганича мушоҳада қилади ва тушуниши бўйича турмуши-
да қўллайди. Билганимиздек, тарбиянинг туб моҳиятини ўз қаричида ўлчайдиганлар ме-
нинг тарбия бериш усулим тарбия беришнинг енг мукаммал кўриниши дея мағрурланади. 
Аммо, ота – оналарнинг тарбияси боласида кутилган натижани бермагани, уларда болам-
га нотўғри тарбия бердимми деган ўйни хаёлидан ўтказдиради, лекин буни тан олишни 
виждонлари ҳамма вақт ҳам хохлайвермайди. Биз эса анашу комил ўғил ёки қизни тарби-
ялайман дея босилган қадамнинг тагида беҳосдан пайдо бўлган, бўлаётган бўшлиқчалар 
ҳақида фикр юритмоқчимиз.
Аввало бугун бўлажак келин-куёвлар томонидан тўйлари ҳабдабали ўтиши, барча 
яқинлари, дўстларининг, танигану, танимаганларнинг оғзида дув-дув гап бўлиши, асал 
ойларини ҳам кутулмаган призлар остида, ўтказиш, барча шароитга эга уй-жойларнинг 
соҳибу соҳибаси бўлиш каби оламшумул воқеалар ҳақида ўйлашади ва бунга эришади ҳам. 
Албатта бу яхши. Леким бундайин яхши яшашнинг ачинарли саҳифаси бор. Гап шундаки, 
тўйнинг эртасидаёқ келин бошқоронғу бўлиб, фарзанд кута бошлаганларида, уни қандай 
тарбия қилиш, қай йўсинда вояга етказиш хаёли ва масъулияти билан аввал ҳам кейин 
ҳам умуман қизиқишмайди, ўйлаб ҳам кўришмайди. Натижа эса бугун минглаб ёшлар-
нинг нотўғри тарбия қурбони бўлишаётганларини кўрсатмоқда. Биз нега нотўғри тарбия 
деяпмиз. Кўп йиллик кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, кўплаб болаларнинг ахлоқсизлиги, 
ўзбошимчалиги ва шу турдаги бир қатор ёмон хулққа эга бўлишлари, бугун, ёшлар ундай, 
ёшлар бундай деган гапнинг нимхома уруғи кўпаётгани, нотўғри тарбия, яни бола тарбия-
сида билиб билмай қўйилгин камчиликнинг озуқасидир. Бу борада аниқроқ фикр юритамиз. 
Сиз фарзандингизда шакилланиб улгурган ёлғончилик хислатидан нолийсиз. Бу одати-
ни ташлаши учун зарур чоралар кўрганингиз фойдасиз бўлаётганини айтасиз. Хўш, болан-
гиз ёлғон гапиришни кимдан ўрганди, нимага ўрганда, қачон ўрганди. Бу ҳақда ҳеч ўйлаб 
кўрдингизми? Балки унинг ёлғон гапиришни ўрганишига айбдор ўзингиздирсиз? Келинг 
буни бўлган воқеанинг таҳлили орқали аниқлаймиз.
Бола 5 ёшда. У ўртоғлари билан қўшнининг боғида ҳил-ҳил пишиб ётган гилосни йе-
йишга боргани, қўшни эса уларни кўриб қолгани учун, ота-оналарига болаларини тар-
тибга чақириб қўйишларини айтади. Ота болаларни бу ишдан қайтариш учун тазирини 
бериш мақсадида уларни йиғиб, гилосхўрлик қилиш фикрини илгари сурган саркорни 
топиш мақсадида қўлидаги хивични ўйнатиб, сўроқ қила бошлади. Бироқ болалардан 
садо чиқмагач, хийла ишлатиб хивични отиб юбордида майли урмайман, фақат ростини 
айтинглар, ким биринчи бўлиб бошлади деди. Хивич улоқтирилганини кўрган болалар-
нинг қўрқуви босилиб, урмайман дея ваьда берган отанинг ўғли мен бошладим деди. Ота 
эса бузғунчи кимлигини билгач улоқтирилган хивични қўлига олиб ўғлини бас дегунча 
савалади. Шунда бола хаёлида агар отам лафзида турмаслигини билганимда ўлсам ҳам 


291
10
ростини айтмаган бўлар эдим деб ўйлади. Болада, орадан бир икки кун ўтиб, яна бир 
бузғунчиликка бош бўлди. Ғазабланган ота буни ким қилди деганида бола калтак ейиш-
дан қўрқиб ёлғон гапирди ва калтакдан қутилиб қолди. Ота беш яшар боласини калтаклаб 
бировнинг боғидаги гилосларни сўроқсиз емайдиган қилди, аммо...
Бундан хулоса шуки отанинг ваъдасига турмаслиги, болада бундай жазога қайтиб 
йўлиқмаслик имунитетини шакиллантирди. Натижа кўриб турганингиздек ёлғончиликни 
келтириб чиқарди. Бу вазиятда ота лафзидан қайтмаслиги, болага қилаётган иши нотўғри 
эканини катталар тилида эмас, боланинг ўз тилида тушунтириши, уни қайтиб бу ишни 
бажармаслигини таъминлайдиган усуллардан фойдаланиши керак эди деяпмизу, барибир 
энди кеч. Чунки жамият яна бир ёлғончи болани рўйхатга олиб бўлди.
Сиз бугун тўғри деб билган тарбиявий усуллар эртага ўзини оқламай қолаётгани бор 
гап. Бунга эса ота-оналар албатта эътибор бермасликлари тайин. Ваҳоланки бу тарбия-
да энг муҳим масаладир. Бола ёшлигидан ота-онасини ҳурмат қилишни ўрганиши керак. 
Ҳурмат. Нега болалар аксарият оилаларда ота-онасини ҳурмат қилмайди. Буни ота-она-
ларнинг ўзлари кўп айтишган. Бу ҳолатга сабаб шундаки, ота-она оилада аввало ўзини 
ҳурмат қилмайди. Хўш бу вазиятни асил ҳолатига қайтариш учун нима қилиш керак?
Оиланинг саркори бўлган ота, оталик масъулиятини ота бўлганидан сўнг уч баровар 
кўпроқ ҳис қилиши керак бўлади. У аввало оила аъзолари олдида ўзини вазмин, жиддий ту-
тиши, пурмано фикирлари, муомаласи, адолатли екани ҳатто, кийиниши билан ҳам боланинг 
“Қаҳроамони”га айланиши керак. Бола ота-онасининг камчиликларини билмаса мақсадга 
муофиқ бўлади. Инсон онгида шундай тушунча мавжудки, у ҳам бўлса камчиликли одамни 
писанд қилмаслик, ҳатто у ота-она бўлса ҳам нисбатан ачинқираш тарзида қарашига, ўзида 
муаммолар, камчиликлар тўлиб ётган инсон менга ёрдам бера олмайли деган фикр шакил-
ланишига, ўз муаммоларини ўзи ҳал этиши ёки бошқаларнинг ёрдамига таянишига замин 
бўлади. Бола ота-онани шу сабаб туфайли ҳурмат қилмаслигига олиб келади. Бу ҳолатни 
тўғри талқин қилган ҳолда, болага тегишли бўлмаган муаммо ва камчиликлар ҳақида оила 
бошлиқлари томонидан алоҳида ечим изланиши лозим. Бу каби ҳолатларга мутлақо эътибор 
берилмаслиги, фарзандларнинг олдида еру-хотинларнинг жанжаллашишлари, бир бирлари-
ни беҳурмат қилишлари бола тарбиясида оғир хатолик ҳисобланади.
Ота-онадаги бир сўзлилиг, каътиятли бўлиш, болани эзма, иккиюзламачи бўлишдан 
сақлайди. Бунда биринчи қилинадиган иш болани ёшлигидан бир марта уйғотганда 
уйғонишга, бир марта айтганда бажаришга ўргатишдир. Сиз амал қиладиган тамоил, ўғил 
ёки қизингизга уйғон тонг отди деб айтиш ва шунга ўрганиш, ўргатиш бўлади. Агар сиз 
бу гапни такрор айтайвериб болани ҳам ўргатиб қўйсангиз, бола онгида яна озроқ ухлай, 
улар мени яна такрор уйғотишади деган фикр шакилланади. Шунингдек болага бир гапни 
такрор ва такрор айтайвериш уни ҳаётда эзма бўлиб улғайишига заминдир. Бундан ташқари 
болага иш буюрганда бу ишни бугун бажариши кераклигини бир маротаба айтиш кифоя. У 
шу заҳотиёқ сиз буюрган ишни миясига сохранит қилади ва ўзи бугун бажаришни кўзлаб 
қўйган шахсий ишлари қаторида сиз буюрган ишни ҳам бажаришни режалаштиради. Сиз, 
берган топшириқни зудлик билан бажаришини хохлашингиз ҳамда буни такрор айтишин-
гиз мутлақо нотўғри. Бу боланинг шахсий фикрлари ва режаларини назарга илмаслик, уни 
менсимимасликдир. Бу эса ўз-ўзидан сизга итоат этмасликни юзага келтиради. Мисол олай-
лик. Бугун бажаришни кўзлаган ишлари қаторида масалан ўқимоқчи бўлган китобидан 100-
150 саҳифа ўқишни ният қилган. Бола аввал ўз ишини бажаришга ҳаракат қилгани учун 
китоб ўқий бошлади. Сиз ҳолатни кўриб, асабийлашдингиз, итоат этмаганидан, буюрган 
топшириғингизни бажариш ўрнига ўз иши билан банд бўлаётганидан фиғонингиз чиқди. 
Бундай вазиятда гапга кирмаган болани нима қилиш керак? Адабини абадул абад эсидан 
чиқмайдиган қилиб бериш керак. Тўғри фикр дейишдан олдин бир нарса сўрамоқчиман. 
Сиз бугун болангиз билан режалаштирган ишлари ҳақида суҳбат қурдингизми? Йўқ дейсиз-
ми? Жаноб, унақада болани ўқиётган китобидан чалғитиб уришга, ундан хафа бўлишга, уни 
гапга кирмайдиган ўзбошимча эканлигида айблашга мутлақо ўрин йўқ. У албатта ўқиётган 
китобини маълум жойигача ўқигач, сиз буюрган юмушни ҳам бажаради. 
Баъзи болаларда ўқиган, кўрган нарсасини тез эслаб қолиш қобилияти паст бўлади. Бунга 
ҳам сабабчи ота-она. Агарда сиз болага зуғум ўтказиб, тазиқ остида ишингизни қилдирган 
бўлсангиз, болада сиздан қўрқиш ҳолати вужудга келади. Бу эса аввал ўзи режалаштир-
ган ишни бажараётганида, ота-онам кўриб қолса уришиб беради дея ҳадиксирашни юза-


292
10
га чиқаради. Оқибат, мисол учун ўқиётган китобидаги воқеаларни эслаб қололмаслигига 
олиб келади.
Оилада бирон муҳум юмуш бажарилиши олдидан ишни қай йўсинда амалга ошириш 
ҳақида ўйлаётганингизда, бу ишга болангиз ҳам ўз муносабатини билдирса, унинг фикри-
ни илло эътибордан четда қолдириб, сен аралашма, нимани ҳам билардинг дейиш жиддий 
хато ҳисобланади. Бу ҳам болада ўзига нисбатан ишончсизлик, пайдо бўлиши, мен тўғри 
фикр юритаолмайман деган хулоса ясалишига олиб келади. Бу еса болани ҳаётда ўз фи-
крини эркин айта олмайдиган, гапини охиригача эшитмай жим ўтир сен, деяишларидан 
қўрқадиган ёки гап эшитмаслик учун айтадиган сўзларини тез гапирадиган ва ёки эсидан 
чиқариб қўйадиган бўлиб қолади. Болада ўз-ўзидан билганини бошқаларга етаказа олмас-
лик, ҳадиксираш вужудга келади. 
Боласи улардан яшириб иш қилаётганини сезган ота-оналар фарзандини яна ўққа тутиша-
ди. Хўш, нега биздан яшириб бу ишни бажаряпсан, буни сенга тақиқлаган эдикку ваҳоказо 
ваҳоказо сўроқлар. Бола шўрлик лом-мим демайди. Нима қилсин. Ахир у журналистика-
га қизиқади. Истеъдоди шунга қаратилган. Аммо ота- онаси болани шифокор ёки ҳарбий 
бўлишини исташяпди. Ахир ўзи қизиқмаган касбнинг эгаси бўлиш мумкинми? Мана гап 
қаерда. Болани мажбурлаш, истакларидан вос кечишга бошлаш мутлақо фойдасиз. Ҳатто бу 
болада ҳаётдан кўнгли совуб, журатсиз бўлиб қолишига олиб келади. Ёки ўз мақсадига эри-
шиш учун яширинча иш тутишга, оқибатда қўрқоқ бўлиб қолишига бекаму кўст шароитдир.
Бола ўсмир ёшга етганда унинг энг яқин дўсти ота-онаси бўлиши керак. Чунки балоғат 
вақти унинг руҳиятида кескин ўзгариш кузатилади ва у танасида кечаётган ҳолатни яқин киши-
ларига айтишни хохлайди. Болангиздаги ўзгаришларни билиш учун ҳам у билан дўстлашиш 
керак. Бундан ташқари балоғатга етган бола билан катта одамлардек суҳбатлашиш, уни 
ҳурмат қилиш, сизлаш, хато қилиб қўйса уриб сўкиш эмас аксинча болам ҳеч қиси йўқ, мен 
ҳам сизнинг ёшингизда бўлганимда бундай хатонинг кўпини қилганман, арзимаган нарса 
ҳеч хижолат бўлманг дейиш керак. Ёки ҳеч нима демаслик мақулроқ. Чунки у қилган хато-
си учун танасида ўзини ўзи койиб, хатони қайта такрорламаслигини ўйлаб юз, минг марта 
афсус чекяпди. Мабодо сиз уни шу фурсатда очиқдан-очиқ койийдиган бўлсангиз бу унинг 
шахсиятига қаттиқ тегади ва ўзидаги афсусланишни тарқатиб юборади. Демакки ўз-ўзидан 
қилинган хато қайта такрорланишига уруғ ташланади. 
Боланинг катта – катта муафаққиятларга эришишида ҳам асосий туртки бу- сизнинг айнан 
сизнинг рағбатлантиришингиздир. Шу жойда айтиб ўтиш керакки боланинг ютуғидан қувониб 
бу қувончни юзага чиқаармасдан ичда сақлаш ҳам нодуруст. Агар айтсам талтайиб кетади-
да деган фикирга ҳам қўшилмаймиз. Бола ўз камчиликларини яхши билади. Агарда сиз уни 
камтаргина қилиб мақтасангиз, сиз унинг ёшида бўлганингизда бундай қила олмаганингизни 
жўртага бўлсада айтсангиз, салоҳиятли эканини такидлаб бошини силасангиз, бола севинади 
шу билан бирга бу мақтовларга муносиб бўлиш учун янада кўпроқ изланади, камчиликларини 
бартараф этишга ошиқади. Унутманг, бола казо-казолардан мақтов эшитса ҳам сиздан эшитган 
мақтовининг оғушида яшайди, сизнинг мақтовинингизин биринчи ўринга қўйади. 
Хуллас, бола тарбияси ҳақида у туғулмасидан аввал ўйлаш, туғилганида эса уни тар-
билашнинг олтин қоидаларига риоя этиш, болани тарбиялашдек ўта оғир ва масъулиятли 
вазифани бажариш учун кўпроқ куч тўплаш, аниқроқ айтганда 280 градусга ўзгариш ке-
рак. Унутманг болани ёшлигидан тўғри тарбия қилаолмас экансиз, улғайганида марсдаги 
домлаларга ўқитсангиз ҳам фойдаси бўлмайди. Юқорида сиз йўл қўяётган баъзи камчи-
ликлар ҳақида фикр билдирганимизда уни қандай қабул қилганингиз бизга қоронғу. Аммо 
яна бир нарсани билишингизни хохлар эдик. Оддий бир қуш полапонларини табиат қатий 
белгилаб берган икки-уч ойда борингки олти ойда мустақил ҳаётга ўргата олади. Учурма 
қилганида, қуш боласи ўз кунини ўз кўриб яшайди. Одамларчи, одамлар фарзандларини 
қоқилмай, туртилмай ҳаёт кечириши учун йиллар давомида тарбия қилишади. Бу жуда кўп 
вақт. Лекин болалар бу даврда тўлақонли мукаммал шахс сифатида шакилланишмаётгани 
очиқ ҳақиқат. Демак сизу биз, болага тўғри тарбия бериш борасида оқсаяпмиз. 
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Бола тараққиётини психологик ташхис қилиш. Муаллифлар: Р.И.Суннатова , 
Г.Иргашева,С.Х.Таджиева.Тошкент -2008 йил, 140 бет.
2. Ижтимоий психология (ўқув қўлланма). Ф.А.Акрамова.. – Т., 2007. 166 бет.


293

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish