Масъул муҳаррир


БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ФАНЛАРАРО БОҒЛАНИШЛАРНИНГ ЎРНИ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ФАНЛАРАРО БОҒЛАНИШЛАРНИНГ ЎРНИ 
ВА АҲАМИЯТИ
Рамазонова Дилфуза Қурбоновна
Бухоро шаҳар, 31-мактаб
II -тоифали биология фани ўқитувчиси
d.ramazonova@inbox.uz
Аннотация: Мақолада умумий ўрта таълим мактабларида биология фанини ўқитишда 
фанлараро боғланишларни амалгаоширишйўлларивааҳамиятитаҳлилқилинган.
Калит сўзлар: биологик тушунча, ҳужайра, ирсият, ўзгарувчанлки, генетик символ, эво-
люцион ривожланиш, одам генетикаси, боғлиқлик.
Биология ўқув фанини ўқитишнинг вазифалари – асосий биологик тушунчалар, на-
зариялар ва қонуниятлар билан таништириш, тирик организмларнинг яшаш муҳитига 
мослашишларнинг вужудга келиш механизмалари ҳақида маълумотлар бериш, организм-
ларнинг индивидуал ва тарихий ривожланишининг асосий босқичларини таништириш, 
биология таълими мазмунининг ҳозирги ижтимоий ҳаёт ва фан техника ютуқлари билан 
боғланишини таъминлаш, ўқувчилар ўзлари ва ўзгаларнинг саломатликларини сақлаши, 
соғлом турмуш тарзига риоя қилишга йўналтириш, табиат ва унинг барча бойликларига 
оқилона муносабатда бўлиш фазилатларини ёш авлод онгига сингдириш, биологик би-
лимлар заминида маҳаллий ўсимлик ва ҳайвон турлари, селекция уруғлари, қадимда яшаб 
ижод этган буюк алломалар ва ҳозирги олимларни биологияга оид ишлари билан таниш-
тириш орқали ўқувчиларни миллий истиқлол ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш каби 
компетенцияларни шакллантириш ётади. Ўқувчиларга биологиядан юқоридаги билимлар-
ни бериш давомида бошқа фанларга боғлаб амалга ошириб нуқтаи назардан тушунтирсак 
мақсадга мувофиқ бўлади. Биология фанини ўқитишжараёнида ўқитувчи айрим муаммо-
ларга дуч келиши муқаррар. Масалан:
1. Барча ўқувчиларни дарс жараёнида тўла жалб қилиш муаммоси.
2. Дарсда ўқувчи тушунгандек бўлиши, ўқитувчи саволига жавоб бериши мумкин, лекин 
айрим биологик жараёнларни тушуниб тасаввурқилиш учун бошқа фанлар, яъни кимё, 
физика, география, экология ва бошқаларга тегишли тушунчаларни ҳам бирдек таҳлил 
қилиб бермоғи лозим.
Ҳозирги замон табиий фанларининг ривожланиши ва техник юксалишида физика 
фанининг ўрни беқиёс. Кейинги йилларда физика фанида эришилган ютуқлар асосида, 
жумладан, ракетасозлик, ядро энергияси, ярим ўтказувчанлик техникаси кабилар бошқа 
фанларнинг ривожи ва уларда янги кашфиётлар яратилишига сезиларли таъсир кўрсатди. 
Биология фанининг ривожига физика фани оптик ва электрон микроскоп кашф этилиши 
билан салмоқли таъсир кўрсатди. Биология фанидан лаборатория машғулотларини амалга 
ошириш давомида ҳам албатта физик билимларга таянамиз. Микроскоплар орқали тирик 
организмларнинг ҳужайравий тузилиши, ҳужайрада содир бўладиган мураккаб жараёнлар-
ни тадқиқ этиш имконияти яратилди. Микроскопия натижасида тирик организмлар ирси-
ятнинг табиати, ирсиятнинг моддий асоси бўлган ДНК ва РНКларнинг ўзига хос хусуси-
ятлари, вазифалари, белгиларининг пайдо бўлишидаги ролини аниқлаш мумкин бўлади. 
Биологиянинг ривожланиши, хусусан, тирик ҳужайралардаги биоэлектрик ҳодисалар, био-
токларни аниқлаш, тирик организмларда содир бўладиган энергетик жараёнларни татбиқ 
этишда физика фанининг абсорбция, диффузия, олмос жараёнларини табқиқ этиш мето-
дикаси муҳим роль ўйнаган.
Биология фанининг ривожланишида кимё фанининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. 
Жумладан, ҳужайранинг кимёвий таркиби, яъни анорганик ва органик моддаларни аниқлаш, 
оқсил, углевод, липидларнинг ўзига хос хусусиятлари, таркиби, молекуляр тузилиши, 
табиатининг аниқланиши, уларнинг ҳужайрада бажарадиган функцияларини аниқлаш, 
модда ва энергиянинг сақланиш қонуни эса модда ва энергия алмашинвини тадқиқ этишга 
замин яратди.
Юқори синфларда, 10-синфда “Генетика асослари” бобини ўрганиш жараёнида 


285
10
ўқувчилар организмни чатиштириш типлари, асосий генетик символлар ва атамалар, бел-
ги хоссаларининг наслдан наслга берилиш қонуниятлари, генетиканинг селекция асос-
лари, тиббиёт, эволюцион назарияни ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида билимларни 
билиши учун нафақат биологиянинг барча соҳалари, математика, тарихий ривожланиш 
қонуниятлари, география каби фанларни ҳам билишини талаб қилади. 
Биология фанларини ўқитишда фанлараро боғланишларни амалга ошириш таълим-тар-
бия жараёнининг муҳим дидактик шарти бўлиб, у ўқувчилар учун асосий билим манбаи 
бўлган ўқув материалларининг илмийлиги ва изчиллигини таъминлайди, ўқувчилар томо-
нидан билимларни ўзлаштиришга бўлган қизиқиш ортади ва ақлий ривожланиш тезлаша-
ди. 
Барча фанларнинг интегратив боғлиқлигини ҳамма даврларда таъминлаган ҳолда фан-
лар тараққиёти юксак даражада бўлган. Фанларнинг бир-бири билан ҳамкорликда ри-
вожланиши эса ўқувчи ёшлар интеллектуал салоҳиятининг янада ривожланишига хизмат 
қилади. Мавзунинг мазмунига қараб кимё, экология, физика, география,математика ҳамда 
қишлоқ хўжалигининг барча соҳалари мисолида дарсларни ташкил этиш мумкин. Шунда 
ўқувчиларда мавзунинг тўлақонли мазмуни очиб берилади.
Фойдаланган адабиётлар рўйхати: 
1. www.ziyonet.uz
2. www.natlib.uz


286

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish