Хоразм вилояти Шовот тумани
53- мактаб кимё фани ўқитувчиси
+998995012086
Аннотация: Ушбу мақола орқали таълим жараёнида қўлланувчи илғор педагогик тех-
нологияларни билиб олиш мумкин.
Калит сўзлар: Дидактик уйин, “Хар қадамда элемент», «Элементлар занжири «, «Эле-
ментлар халқаси «, «Акл чархи», «Ким чаққон «уйини.
Илм фан, техника, саноат жадал ривожланаётган бир пайтда таълим жараёнида таълим
мазмунининг янги лойихаси — илғор педагогик технологияларни кўллаш зарурати вужудга
келди. Таълим жараёнига ўқитишнинг янги техника воситалари, энг сўнгги компъютерлар,
ахборотларнинг кириб келиши нафақат таълим олувчилар балки таълим берувчиларнинг
хам ўз устида мунтазам ишлаши, ўз педагогик билим савияси, малака ва кўникмаларини
доимий равишда ошириб бориши зарурлигини кўрсатмокда. Бугунги кун талабларидан
бири таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни олиб киришдан иборат.
Хар бир дарс ўкувчиларнинг билимга қизиқишларини ва мустақил равишда ишлаш
кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам бериши учун янги педагогик технологиялардан
фойдаланган ҳолда ўқитиш самарадорлиги ва иш сифатини тўхтовсиз ошириш вазифа-
си илгари сурилмокда. Педагогик технология доимо таълим максадини аниқ ўрнатишдан
бошлаб то унинг натижаларини баҳолашгача бўлган босқичларнинг ҳар бири учун ижодий
фаолиятни талаб этади. Ижодий фаолият эса ўқитувчилар олдига жуда катта маъсули-
ят юклайди. Ўқувчиларнинг онгида муаммоли вазиятлар ва вазифаларни шакллантириш,
мустақил ечимларини қидириб топиш, билимларни муваффақиятли эгаллаш ва ақлий жи-
хатдан ривожланиш омили сифатида ўқувчиларнинг билим фаоллигига нисбатан диққат
эътиборнинг кучайтирилиши ўқув жараёнини такомиллаштиришга олиб келади.
Кимё фанини ўқитишда турли дидактик уйинлардан фойдаланиш ўқув жараёнини фа-
оллаштириш, ўқувчилар мустақил ишини ташкил этишга ёрдам берибгина қолмай, бал-
ки билим манбаи , ўқувчиларда амалий ўқув ва малакалар ҳосил қилиш қуроли ҳам хи-
собланади Кимё фанини ўрганишни эндигина бошлаган 7-синф ўқувчиларини фанимга
қизиқтириш мақсадида мен дарс жараёнида турли дидактик материаллар ва уйинлардан
кенг фойдаланаман.
Дидактик уйин бу ўқувчиларни билимга қизиқтирувчи, билим доираларини кенгайти-
рувчи, уларда хозиржавоблик хусусиятларини тарбияловчи ўқувчиларни фаоллаштириш
омилларидан хисобланади.Чунки уйинда ўқувчи фаол фикр юритади ,ўзида ижодий эр-
кинлик сезади.
Куйида мен ўқувчиларни кимё фанига қизиқиши, дарс самарадорлиги ва сифатининг
ошишига ёрдам берадиган дидактик уйинларни тавсия этаман.
1.»Хар қадамда элемент»
Бу уйинда қатнашадиган ўқувчилар навбати билан ҳар қадамида кимёвий элементлар-
ни номлаши керак. Тўхтаб қолган ёки нотўғри ва бир элементни икки марта такрорлаган
ўқувчи енгилади . Айтилган элементлар сонига кўра балл тўпланади.
2.»Элементлар занжири «
Бу уйинда битта кимёвий элементнинг номи айтилади, навбатдаги ўқувчи шу номнинг
охирги ҳарфидан бошланувчи бошқа элемент номини айтади,масалан: темир —рух —
хлор —радий – йод.
Do'stlaringiz bilan baham: |