Масъул муҳаррир


БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ЎҚУВЧИЛАР ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМДА ЎҚУВЧИЛАР ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ 
ЭТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Насриддинова Ҳадия Юсуфовна
Бухоро шаҳар, 31-мактаб
Бошланғич синф ўқитувчиси
h.nasriddinova@inbox.uz
Аннотация: Мақолада бошланғич таълимда ўқувчилар ижодий фаолиятини ташкил 
этиш технологияси, ўқувчилар ижодий фаолиятини ташкил этиш усуллари, йўллари ва 
самарадорлиги ёритилган.
Калит сўзлар: ижодий фаолият, ўқитиш, машғулот, бошланғич таълим, ўқув жараёни, 
ўқитувчи, ўқувчи фаолияти, ҳамкорликда ўқитиш.
Бошланғич синф ўқувчиларида ижодий фаолликни шакллантириш технологиясини иш-
лаб чиқиш муаммоси кўп қиррали педагогик-психологик ижтимоий вазифалардан бири 
бўлиб, жамият ижтимоий ривожланиши ва тараққиёти учун долзарб вазифалардан бири-
дир. Ижодкорлик – фаолиятнинг турли ҳолатларида пайдо бўлади. Қизиқиш илҳом, инти-
лиш ва бошқалар ижодкорликнинг инсон онгида энг олий тарзда пайдо бўлишидан тор-
тиб, то намоён бўлишигача жараённи ўз ичига олади. Шахснинг ижодий фаолият эҳтиёжи 
фаолиятда янги, илгари мақсад қилиб қўйилмаган бунёдкорлик интилишини билдиради. 
Бошланғич синф ўқувчиларидаги ижодий фаолиятнинг ҳар қандай куртаклари таълим тар-
бия, фаолиятдан ташқарида камол топа олмайди.
Бошланғич таълимда ўқувчиларда ижодий фаолликни шакллантириш таълим-тарбия 
жараёнининг муҳим таркибий қисми саналади. Бошланғич таълимнинг фаол ва етакчи 
субъектлари бўлган ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятлари, шунингдек, тасвирий 
санъат, меҳнат, мусиқа ва жисмоний тарбиянинг ўзига хос жиҳатлари ўқитувчидан 
ижодий ёндашувни талаб қилади. Бошланғич синф ўқитувчиси ўз ўқувчиларида қандай 
қобилиятларнинг борлиги, уларнинг ўқишга бўлган интилишлари, ўқув материалини 
ўзлаштириш даражалари, эслаб қолишлари ва ўз билимларини ўқув топшириқларни 
бажаришда қўллай олишлари, масалаларни ечишда пухта фикр юритишлари, ёзма ва оғзаки 
нутқни қанчалик эгаллаганликларига қараб билиб олиши мумкин.
Бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчиларда ижодий фаолликни шакллантиришда қатор 
тамойилларга амал қилиши талаб этилади:
1. Таълимни индивидуаллаштириш. 
2. Таълимни ривожлантириш. 
3. Фаолият турларига қулай шароитларни яратиш. 
4. Ўқувчилар қобилиятларининг фаолиятда намоён бўлишига имкониятлар яратиш. 
5. Дарсдан ташқи фаолиятлар (ишлар) имкониятларидан унумли фойдаланиш.
6. Таълимнинг ривожлантирувчилик тамойи лини қўллаш.
Бошланғич синф ўқувчиларини ижодий фаолликка ундаш давомида ўқитувчи: 
1. Ўқувчиларни образли фикрлашга ундаши. 
2. Аниқ муаммони бурро ифодалаши. 
3. Фикрнинг доимо тугалланган жумла билан ҳамда муҳим жойларига урғу бериб 
ажратган ҳолда ифода этиши. 
4. Хушмуомалали ва зийрак бўлиши.
5. Қуйидаги сўз бирикмаларидан фойдаланиши: «фараз қилинг», «тасаввур этинг», 
«ижодий парвоз этинг ...» ва шу кабилар. 
6. Кўриш контакти (боғланиши)ни сақлашга ҳаракат қилиши–тингловчиларга қарашга 
ҳаракат қилиш (ҳар бир қатнашчига 30 сониядан).
7. Ҳар бир жавоб ва таклифни доимо рағбатлантириши мақсадга мувофиқ.
Бошланғич синф ўқиш дарсларида ўкувчиларда ижодий фаолиятни шакллантиришга 
мўлжалланган турли ижодий топшириқлардан фойдаланиш асосида ўқувчиларда мустақил 
ва ижодий фикр юритишга замин ҳозирлаш мумкин. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бошланғич таълим жараёнида ўқувчиларнинг 
ижодий фаолиятини ривожлантириш учун турли шарт-шароитларларни яратиш муҳим 


277
10
аҳамият касб этади. Бунинг учун таълим талабларини аниқлаш ва шу талаблар асосида 
унинг устувор йўналишларини изланувчи таълим, муаммоли вазиятлар яратиш ва 
таълимга технологик ёндашув асосида ташкил этилиши ўқувчилар ижодий фаолиятини 
ривожлантиришнинг самарадорлигига замин тайёрлайди. Бошланғич таълимда ўқувчиларда 
ижодий фаолиятни ривожлантириш ўзига хос психологик-педагогик хусусиятга эга бўлиб, 
булар ўқувчиларнинг ақлий фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ ҳолда муаммоли 
вазиятлар яратиш, машғулотларга мақсадли ёндашув, ўқувчиларнинг қобилияти, қизиқиши, 
хоҳиш ва истакларини ҳисобга олиш, аҳлоқийэстетик ҳиссиётини тарбиялаш, билимлар 
тизими, малака ва кўникмаларини фаолиятнинг турли шакл ва методларини эгаллаб олишга 
йўналтирилади. Ижодий фаолият таълимнинг уч тури ор қали шахснинг ижодий фаолияти, 
билишга доир фаолияти, ташкилий фаолият каби сифатларнинг шаклланиши асосида 
ривожланади ва булар таълимнинг ноанъанавий шакл ва методлари воситасида самарали 
натижаларга олиб келади.
Фойдаланган адабиётлар рўйхати: 
1. www.ziyonet.uz
2. www.natlib.uz


278

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish