10
ЗАМОНАВИЙ ЎҚИТУВЧИ — МАКТАБДАГИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ
ЖАРАЁНИНИНГ АСОСИЙ ТАШКИЛОТЧИСИДИР
Норбошева Малохат Очиловна
Сурхондарё вилояти Шеробод тумани
7-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
Аннотация: Ушбу мақолада бугунги кун талабларига тўла жавоб бера оладиган замо-
навий ва ижодкор ўқитувчининг қандай билим ва кўникмаларга эга бўлиши ва касбининг
нечоғли муҳим эканлиги тўғрисида ёритиб берилган.
Калит сўзлар: Таълим, тарбия, сифат, келажак, тажриба, малака, ибрат, педагог, маҳорат,
билим, замон, ёндашув, инновация.
Таълим ва тарбиянинг сифат ва самарадорлиги жўда кўп омилларга боғлиқ бўлганлиги
учун хам бу борада ягона ва қудратли тавсия ёки йўл-йўрик бериб бўлмайди. Ҳаттоки,
замонавий педагогик ёки ахборот-коммуникация технологияларидан ҳам фойдалана би-
лишнинг ўзига хос ва мос мезонлари мавжудлигини унутмаслик керак. Ноанъанавийлик,
инновация ёки интерфаоллик байроғини баланд кўтарувчилар ҳам ўқитишнинг минг (бал-
ки, миллион) йиллик анъана ва тажрибалари, тўпланган улкан тажрибавий захирасини
инкор этмасликлари лозим. Ҳозирги педагогик технологиялар турли даврларда бошлан-
ган ишлар, олиб борилган таҳлиллар, чикарилган хулосалар, мутафаккирлар билдирган
фикр-мулоҳазаларнинг ривожлантирилиши асосида пайдо булиб, такомиллашиб бормокда.
Педагогик технологиянинг тарихий асоси унинг ўзига хос илдизларини ташкил қилишини
ҳисобга олган ҳолда уларни билиш ва чуқур ўрганиш келгуси ривожланиш йулларини
белгилашда муҳим аҳамиятга эга.(1).
Бугунги замонавий педагог— одобли, адолатли ҳамда “бола қалбининг инженери»дир.
Боланинг ижобий ва салбий хусусиятлари баъзан мураббийдан ўтишини психолог олимлар
таъкидлаб ўтишган. Чунки ўқувчи ўқувчининг юриш-туриши, кийинишига, гапиришига
тақлид қиладилар. Бола гарчи ёш бўлса-да, унинг инсон эканлигини ёддан чиқармаслик
керак, уни кўпчилик олдида обрўсизлантирмаслик, ғурурини топтамаслик керак.
XV асрда яшаб, ижод этган мутафаккир Алишер Навоийнинг яқин дўсти Камолид-
дин Ҳусайн Воиз Кошифий бола тарбиясида мактаб ва муаллимнинг алоҳида ўрни бор-
лиги ҳақида гапириб, муаллимлар доно,билимли, ширинсухан, адолатли бўлиши зарур,
деб ҳисоблайди. Аллома мураббийлар тўғрисида “Ахлоқи Муҳсиний” асарида шундай
ёзади:“Мураббий (болага) насиҳат ва таълим беришда лутф ва одоб қоидаларига риоя
қилиши даркор. Жамоатчилик жойларида ўқувчига панд бериш ярамайди, балки хилват
жойда болага насиҳат қилиш зарур. Агар (мураббий) насиҳат беришнинг фурсати келга-
нини билса, унга мулойимлик билан мурожаат қилиши лозим, чунки бизнинг замонамизда
мулойим ва хушфеъл бўлиш мақсадга мувофиқдир”. Буюк алломалардан Абдураҳмон
Жомий тарбиячи-муаллим фоалиятига қуйидагича таъриф беради: “Муаллим билимли,
ақлли,адолатли, ўзида бутун юксак фазилатларни мужассамлаштирган бўлиши керак.
Ўзини номуносиб тутган одам ҳеч вақт болаларга билим ва одоб бера олмайди”.[2].
Ҳозирги замонавий ўқитувчи қандай ижобий сифатларга эга бўлиши лозим. Аввало
замонавий билимлар, илғор тажрибалар ҳамда педагогик маҳоратни юқори даражада
эгаллаганлиги, педагогик изланиш вазифасига мос тадқиқотлар методлари мажмуасини
шакллантира олиши, назарий тадқиқот ва амалий тажриба-синов ишларини ўтказиш ма-
лакасига эга бўлиши, ўқитадиган ўқув фанидан ўқув дастури, ДТС, дарсликлар ва ўқув-
методик қўлланмалар, электрон дарсликларни ярата олиши ва амалда кўллай билиши,
ўзининг педагогик фаолиятини доимий такомиллаштириб бориши, касбий сифатларини
ривожлантириши, ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳолаш малакасига эгаллаши, янги педа-
гогик ғояларни ишлаб чиқа олиш, замонавий ахборот технологияларини дарс жараёни-
да қўллаш кўникмаларига эга бўлиши, ўқитишнинг истиқболли йўналишлари талаблари
асосида метод, шакл ва воситаларни яратиш ва уларни таълим жараёнида узвий қўллаш
малакаларини билиши керак. Педагогик маҳоратнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири,
унинг ўқитувчи шахси ва касби тўғрисида мукаммал маълумот ва тушунчаларга эга экан-
лигидадир. Ўқитувчи инсон сифатида шахсий фазилатларга эга бўлиши билан бирга, кас-
281
Do'stlaringiz bilan baham: |