Масъул муҳаррир


МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЎҚИТУВЧИ ВА



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ЎҚИТУВЧИ ВА 
ПСИХОЛОГНИНГ ЎРНИ
Якубова Зухра Исмаиловна
Ангрен шаҳар 43-сонли умумий ўрта таълим мактаби 
 I - тоифали бошланғич синф ўқитувчиси
Тел; +99894 937 72 69
Аннотация. Ушбу мақолада мактаб ёшидаги болалар билан ишлашда ўқитувчи ва 
психологнинг ўрни, ўқишга қизиқтириш методлари, улар билан якка тартибда ишлаш ва 
ўқувчиларнинг қобилятларини юзага чиқариш меътодлари ёритиб берилган.
Калит сўзлар: Ўқув методи, яширин қобилят, кўникма, тажриба, билим.
Кўплаб тадқиқотлар мактабгача ёшдаги болалар жуда эгилувчан ва таьсирга берилув-
чан эканлигини тасдиқлайди. Бу даврда болалар жуда кўп нарсани ўзлаштириши мумкин 
эканлиги кўплаб тадқиқотларда исботланган. Аммо боланинг имкониятлари чексиз эмас, 
бола имкониятлари ёш ва психофизиологик хусусиятлар билан чегараланган. Аввало шуни 
унутмаслик керакки, бола бу даврда интенсив ўсаётган бўлади. Болалар билан ишлаш да-
стури ишлаб чиқилар экан, албатта, бирор нарсани қилиш учун улар қанча нерв - психик 
куч сарф қилишини ҳам инобатга олиш керак.
Мактабгача ёшдаги болалар билан ўтказиладиган ривожлантирувчи ишларнинг асосий 
шакли ўйиндир, чунки ўйин ушбу даврдаги етакчи фаолият сифатида боланинг психик 
ривожланиши учун қулай шароит яратади. Айни вақтда бола ўйин давомида янги билим-
ларни эгаллаб боради. 
Демак, мактабгача тарбия муассасалари ва улардаги муаммоларнинг ўзига хослиги пси-
хологнинг ушбу муассасада ишлаш чоғида унинг ўзига хос томонларига алоҳида эьти-
борли бўлишни талаб қилинар экан. Психолог бу талабни доимо эътиборга олиши зарур.
Мактабгача муассаса амалий психологи тажрибасида тобора кўп учрайдиган муаммо 
болаларнинг хавотирлилиги, қўрқуви, ригидлигидир. 
Болалар муассасаси амалий психологи мажбуриятларига, шунингдек ота - оналар ва 
тарбиячилар билан маънавий - маърифий ишларни олиб бориш ҳам киради. Мақсадли 
мулоқот ва натижага эришиш учун суҳбатлар, маърузалар цикли дастурини ёш гуруҳлари 
бўйича, болаликнинг умумий муаммолари бўйича тузиш лозим.
Таълим ва тарбияда ўтиш даврини тушуниш ва ҳисобга олишнинг амалий аҳамияти 
педагогик амалиётда яхши маълум бўлган улар билан бу даврда ишлашдаги алоҳида
қийинчиликлар билан белгиланади. Зеро, Л.С. Виготский таъкидлаганидек, бу даврда 
«бола унга қўлланадиган педагогик тизим унинг шахсидаги жадал ўзгаришлардан орқада 
қолиши боис нисбатан қийин тарбияли бўлиб қолади».
Таълим-тарбия ва тараққиётнинг ўзиро муносабати Л.С.Виготский томонидан 
қуйидагича хал этилади. Таълим-тарбия жараёни тараққиёт жараёнига мос келмайди. 
Таълим-тарбия тараққиётдан илгарилаб кетади ва болалар психикасининг тараққиётини 
эргаштириб боради.
Бола психикасининг тараққий этишида фаолиятнинг рўли катта. Чунки боланинг пси-
хикаси ўйин, ўқиш, мехнат жараёнида тараққий этади. Шахс айнан турли фаолликлар 
жараёнида шаклланади. Психологияда шахс, унинг онги ва ўз-ўзини англаши муаммолари 
унинг фаоллиги, у ёки бу фаолият турларида иштироки ва уни уддалашга алоқадор сифат-
лари орқали баён этилади.
Фаолликнинг 2 тури фарқланади - ташки фаоллик, ички фаоллик. Ташки фаоллик - бе-
восита кўриш, қайд қилиш мумкин бўлган харакатларимиз. Ички фаоллик - физиологик ва 
психик жараёнларни – фаолият кечишига таъсир этувчи омилларни ўз ичига олади. Икки 
турдаги фаоллик хам шахсий тажриба ва ривожланишнинг асосини ташкил этади.
Ўқув ва билиш фаолиятини ташкил қилишда болаларнинг индивидуал иш фаолиятини 
ташкил қилиш, жамоа фаолиятини, ота-оналар ва мактабга ёрдам берадиган ташкилотлар 
ишини бошкариш хам шу фаолиятнинг иш мазмунини ташкил этади.
Коммуникатив фаолият - бу фаолият ўқитувчининг ўқувчилар, ота-оналар ва мактаб 
маъмурияти билан ўзаро муносабатларини ўз ичига олади. Ўқитувчи билан ўқувчилар ора-


306
10
сидаги муносабат ўқув фаолиятининг мазмунини қандай бўлишини белгилайди.
Айниқса, бошланғич синф ўқувчилари ўқитувчини асосан, билим даражасига қараб 
эмас, балки унинг сахийлиги, диққат-эътибори, эмоционал муносабатларига қараб бахо-
лайди.
Ўқитувчининг болаларга бўлган эмоционал муносабатларини 5 типга ажратиш мумкин:
1) эмоционал-ижобий фаоллик,
2) эмоционал-ижобий пассивлик,
3) эмоционал-салбий фаоллик,
4) эмоционал-салбий пассивлик ,
5) мувозанатсизлик……………
Бундай муносабатнинг хар бири болага турлича таъсир кўрсатади ва ўзаро 
муносабатларнинг мазмунини, сифати ташкил қилади. Ўқувчилар шу муносабатларга 
турлича берилишларида уларни ўқишга, мехнатга бўлган турли муносабатлари шаклланади.
Ўқитувчининг болаларга муоммоли саволлар билан мурожат қилиши, уларни янада 
рақобатга ундайди. Ўйин хонадаги болалар бир-бирига ўрганиб бўлгандан кейин, асосий 
босқичга ўтса хам бўлади. Бундан мақсад: болаларга хулқидаги қийинчиликлар билан 
курашишни ва қийинчиликлардан осон чиқиш йўлини ўргатиб, уларга ёрдам беришдан 
иборат. 
Фойдаланилган адабиётлар
1. М.Вохидов. «Болалар психологияси». Тошкент. 1992 й. 
2. Ш.А Шайакубов. «Интерфаол таълим усмллари ». Тошкент. 2010 й.


307

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish