III Международная научно-практическая конференция
298
III International Scientific and Practical Conference
6.
Umarov M.N. Gimnastika. O’quv qo’llanma. T.: 2015. – 400 b.
ИНСОН КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ – ҲАЁТ ТАРЗИ ВА
САЛОМАТЛИКДАГИ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАРИ
Файзиева Н.Н.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Инсон конституцияси – бу наслдан наслга ўтган, ва ҳаёт давомида
орттирилган морфологик, физиологик ва психологик белгилар мажмуидир.
Эрамиздан аввалги 430 йил Гиппократ ўз изланишларида инсон тана
тузилишини асосий икки типини ёритиб ўтган. Бунда биринчи тип мушаклари
кўп ва баққуват ва
иккинчи тип, ориқ, узун ва нимжон. Шу жумладан, Гален
юқоридаги тана тузилиши типларига қўшимча равишда инсон темпераментлари
(сангвиник, флегматик, холерик, меланхолик) ҳақида маълумотлар берди. Буюк
аждодимиз Абу Али ибн Сино хам ўзининг
мизож назарияси билан олам
тиббиётида ўз хиссасини киритди. ХХ асрларга қадар инсон тана тузилиши
ҳақидаги тарифлар бир неча файласуф ва алломалар томонидан тарифланиб
келинди. ХХ асрнинг 40 йилларида америкалик олим Уильям Шелдон тана
тузилишининг рухий ўзига
хосликлари, яъни психосоматика ва самототипини
ўрганишга умрини бағишлади. У.Шелдон ўз илмий изланишлари натижасида
инсон танасини асосий 3 типга бўлди: - эктоморф (астеник), мезоморф
(нормастеник) ва эндоморф (гиперстеник).
Тана тузилишининг типини аниқлашнинг енгил ва қулай
усулларидан
бири Соловьев индексидир. Ушбу индексни аниқлашда пациент билагининг
айланаси (энг ингичка қисми) сантиметр лента ёрдамида ўлчанади. Олинган
нитижалар қуйидаги индикаторлар билан фарқланиб тана тузилиши типи
аниқланади: Аёллар учун – 15 см кам астеник; 15-17 см нормастеник; 17 см кўп
гиперстеник. Эркаклар учун – 18 см кам астеник; 19-20 см нормастеник; 20 см
кўп гиперстеник.
Эктоморф (астеник) тана тузилишига эга инсонлар узун ва ингичка суяк-
таянч тизимига эга бўлиб, кўкрак қафаси ясси, мушак миқдори
кам ва
қийинчилик билан кўпайиш хусусиятига эгадир. Ушбу инсонлар тана вазн
индекси кўп холларда норма ёки нормадан пастлиги билан ифодаланади ва умр
давомида ортиқча вазндан азият чекмайдилар. Ушбу тана тузилишидаги
инсонларнинг саломатлик прогнозида умуртқа поғонаси патологиялари
(сколиоз, рахит), ошқозон
ичак тизими касалликлари, айниқса ўсмирлик
давридаги ошқозон яра касаллиги, сурункали ўпка касалликлари ва зарарли
одатларнинг асоратлари кабилар ривожланиш эҳтимоли юқорилигини оила
шифокори назардан четда қолдирмаслиги керак. Астеник тана тузилишидаги
болаларга ақлий спорт турлари (шахмат, шашка, стратегия),
гимнастика, узоқ
масофага югуриш, велопойга, чавандозлик, мерганга отиш каби спорт
турларини тавсия этиш зарур.