III Международная научно-практическая конференция 305
III International Scientific and Practical Conference Jismoniy tarbiya nazariyasi va uslubiyati, pedagogika, fiziologiya bo‘yicha
ilmiy va o‘quv-uslubiy adabiyotlarni tahlil qilib, egiluvchanlikni rivojlantirish uchun
eng ma’qul yosh 7-8 yosh deb hisoblandi. Tadqiqot davomida 7-8 yoshdagi qizlarda
gimnastikada egiluvchanlikni rivojlantirish xususiyatlari aniqlandi. Mazkur yoshda
bo‘g‘imlar harakatchan, suyaklar oxirigacha qotmagan, mushaklar elastik bo‘ladi.
Bularning barchasi badiiy gimnastika darslarida bo'g'inlarning harakatchanligini
oshirish, mushaklarning elastikligini oshirish uchun murakkab maxsus mashqlarni
bajarishga imkon beradi. Ushbu yoshdagi bolalar eng past og'riq chegarasiga ega va
ular uchun katta yoshdagi bolalarga qaraganda yuklarga bardosh berish ancha oson.
Bu egiluvchanlikni rivojlantirishning o'ziga xos xususiyatidir.
ИНСОНИЯТ АСЛИ ВА НАСЛИГА ЗОМИН ДАРД Ҳафизова М., Раҳматиллаева Н., Одинаев Ш., Чориев З.Х., Норқобилов Ч.О. Сурхондарё вилоят“Соғлом авлод учун” ЖФ Мавзунинг долзарблиги: Бу касаллик инсон организмининг иммун
тизимини издан чиқариб муқарар ўлимга олиб келади. Бугун замонавий
тиббиёт даволашга ожизлик қилсада беморнинг умрини узайтиришга қодир.
Тиббиётда ОИТС (орттирилган иммун танқислиги синдроми) деб аталувчи бу
жирканч касаллик асосан жинсий йўл билан юқади. Касаллик манбаи ОИТС
билан оғриган бемор. Шу сабабли олдини олиш осон.
Мавзу моҳияти: Мамлакатимизда 1987 йил чет элга чиқиб касалликни
ортириб олган бемор илк бор рўйхатга олинган. Касаллик келиб чиқишида
эволюцион йўли билан маймунларда яшовчи вируслардан, қайсидир ҳарбий
блокнинг бактериологик қуроли сифатида махсус тайёрланган деган фикрлар
исботини топмади. 1983 йил Франциялик Люк Монтане беморнинг лимфатик
безида, америкалик Роберт Галло эса қонда аниқлагач, бу вирус музлаган
мурдаларда аввал хам борлиги бошқа олимлар томонидан кейинчалик
исботланди. 1985 йилда ЖССТ (жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) ОИТС
вируси дея номлаб муаллиф олимлар Нобель мукофоти билан тақдирланди.
Мавзу мақсади: Аср касаллигига айланаётган бу хасталикнинг олдини
олиш учун оилавий садоқат, динимиз ва қадриятларимиз арконларини билиш ва
амал қилиш. Никоҳдан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш , тиббиёт
ходимлари тавсиясига тўлиқ риоя қилиш. Бу бедаво дард гирдобига
тушмасликнинг ягона йўли ва нажотидир. Ўзбекистонда 2000 йилгача фақат
катта ёшдагилар, асосан гиёҳвандлар (шприцни бирлашиб ишлатувчилар)
жинсий шериклари нотайин, нопок фоҳишаларда учраб турарди.Касаллик
вируси тирик организмда ўн йиллаб сакланиб,купайиб яширин даврини ўташи
мумкин.Бу даврда ҳеч қандай клиник узгаришларсиз кечади,бемор бошка турли
хил касаллигидан иммун тизими сусайганлиги боис тузала олмай вафот
қилади..