III Международная научно-практическая конференция
308
III International Scientific and Practical Conference
Тиббий-ижтимоий аҳамиятга эга долзарб муаммо сифатида ҳаёт
сифатини баҳолаш, унинг моҳиятини ўрганиш, у ҳақида зарур маълумотларни
олиш учун
илмий адабиётларни таҳлил қилиш
тадқиқот мақсади бўлиб
ҳисобланди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассислари ҳаёт
сифатини шахснинг мақсадлари, режалари, имкониятлари билан унинг
маданияти ва қадриятлар тизими шароитида инсоннинг жамият ҳаётидаги
мавқеига индивидуал нисбати сифатида белгилайдилар.
Ҳаёт сифатининг кенг тарқалган талқини
- бу унинг социологик
характеристикасидир, у овқатланиш, кийиниш сифати, қулай шароитларда
яшаши, тиббий хизмат сифати, таълим даражаси, хизмат кўрсатиш соҳасининг
сифати, атроф-муҳит сифати, мулоқот, машғулотлар, ижодий меҳнатдан
қониқиш кабиларни ўз ичига олган одамларнинг
моддий ва маданий
эҳтиёжларидан қониқиш сифатини ифодалайди.
“Ҳаёт сифати” ни ўлчаш объектив шароитларни ўлчаш ва ҳаётни
субъектив баҳолаш орқали амалга оширилади. Инсонларнинг эҳтиёжлари ва
қизиқишлари индивидуалдир, ва уларнинг қониқиш даражасини фақатгина
субъектларнинг ўзи баҳолай олиши мумкин.
Ҳаёт сифати муаммосига бағишланган илмий адабиётларни тахлил қилиш
шуни кўрсатадики, турли хил таърифлар икки ёндошув, яъни мавжудлик
шароитларини объектив ва субъектив баҳолашга асосланади. Адабиётларда
“Ҳаёт сифати” тушунчаси тўрттадан кам бўлмаган, бир-бири билан ўзаро
боғлиқ кўрсаткичларни бирлаштиради, деб ҳисобланади:
1.
жисмоний (жисмоний ҳис қилиш – бу соғлиқ ва
касалликнинг
комбинацияси);
2.
функционал (инсоннинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда
фаолиятларини амалга ошириш);
3.
эмоционал (эмоционал ҳолати – муваффақият ва дистресс
кўринишида);
4.
ижтимоий статуси (жамиятдаги ва оиладаги фаоллигининг
даражаси, бошқа
одамлар
билан
мулоқотга
киришиши,
оиладаги
мажбуриятлари, оила аъзолари билан муносабати)
Замонавий хорижий адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра,
“соғлиқ билан боғлиқ ҳаёт сифати” атамаси кенг тарқалган. Бу атама бемор
инсоннинг физиологик,
психологик, эмоционал ва ижтимоий муаммоларини
чуқур тахлил қилишга имкон беради.
Шундай қилиб, ҳаёт сифатини баҳолаш объектив эҳтиёжлари ва
қизиқишлари ва шахснинг ўз ҳаёт сифатининг субъектив қониқиши даражасида
намоён бўлади. Бинобарин, соғлиқ билан боғлиқ ҳаёт сифатига
соғлом ва бемор
одамнинг жисмоний, ақлий ва ижтимоий
фаолиятининг ажралмас
характеристикаси сифатида қаралиши мумкин. Ҳаёт сифатининг бундай етакчи
компоненти айниқса кекса ёшдагилар учун муҳимдир. Ҳаёт сифатини бундай
тушуниш тиббий ва ижтимоий тузилмаларнинг нафақат турли даволаш-