Асаб тизими касалликлари



Download 33 Kb.
Sana24.06.2022
Hajmi33 Kb.
#698117
Bog'liq
Asab tizimi kasalliklari


Асаб тизими касалликлари

Марказий ва периферик асаб тизимининг умуман ёки айрим қисмлари бирор сабабга кўра шикастланиши натижасида келиб чиқиши аниқланган асаб касалликлари органик ва функционал бўлади.


Органик асаб касалликларида асаб тизимининг айрим қисмлари оғир зарарланиб, фаолияти (ҳаракат, сезги, психик ва б.) бузилади. Бемор меҳнат қобилиятини йўқотадиган даражада заифлашиб қолади. Бош мия зарарланганда чап ёки ўнг оёқ-қўл фалажланади, ҳеч нарса сезмайди, беморнинг сўзлаш ва англаш, кўриш ва эшитиш қобилияти бузилади. Баъзан тутқаноқ тутиши (қуёнчиқ) ҳам мумкин. Орқа мия зарарланганда эса оёқдан қувват кетади, гавданинг пастки қисмида сезги йўқолади, сийдик тизими фаолияти бузилади. Функционал асаб касалликларида (неврастения, истерия ва б.) мия фаолияти бузилиши кузатилади. Асаб касалликларини органик ва функционал деб икки гуруҳга бўлиш шартлидир, чунки ҳар қандай органик касалликда маълум даражада функционал хасталикка алоқадор белгилар бўлганидек, асаб тизимининг функционал касаллиги асосида ҳам органик ўзгаришлар ётади.
Асаб тизимига қон таркибида ёки бошқа йўллар билан бактериялар, вируслар, заҳарли моддалар (токсинлар) кириши, бош мия, орқа мия ва улар пардаларининг яллиғланиши (энцефалит, миелит, менингит, менинго энцефалит) органик асаб касалликларига сабаб бўлади. Атеросклероз, гипертония касаллиги, ревматизмда мия қон томирларининг зарарланиши эса мияга қон қуйилиш ёки қон томирлари фаолиятининг бузилиши каби ҳолларга олиб келади. Бош мия ва орқа мия ўсмаси ҳам хавфли, бунда касаллик аломатлари аста-секин зўрайиб боради. Кўпгина ирсий касалликлар миопатия (даставвал мушакларда дистрофик ўзгаришлар кузатилади, мушак толаларининг қисқариш хусусияти бузилади, натижада бемор зўрға ҳаракат қилади, бора-бора тура олмай қолади), даун касаллиги ва бошқалар ҳам асаб тизимининг зарарланиши билан бирга ўтиши таъкидланади.
Асаб касалликлари

Асаб системаси фаолиятини яхшилаш ва унинг мустаҳкамлигини ошириш мақсадида В, В2, В6 каби дори-дармонларга бой гўжа оши, арпа нони, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ кабиларни истеъмол қилиб туриш тавсия этилади.


Асабийлашиш оқибатида юраги ўйнай бошлаган хотин киши ярим килограмм лимонни қирғичда қириб, асал билан аралаштириб эрталаб ва кечқурун овқатдан олдин бир қошиқдан истеъмол қилиб турса шифо топади.
Қаттиқ ҳафагарчилик оқибатида бош оғриғига чалиниб қолган хотин кишига, ётар олдидан бир қошиқ шакарни сув билан ичишни, Болгариялик башоратчи Ванга тавсия этган. Ёнғоқ, майиз ва пишлоқли ҳар куни истеъмол қилиб турилса, асаб толалари яхшиланади, одам чарчашдан, бош оғриғидан халос бўлади, юрак мушаги мустаҳкамланади, жигар касалликлари барҳам топади.
Бир ўтиришда 30 г. ёнғоқ, 20 г. пишлоқ, 20 г. майиз истеъмолга етарлидир.
Асаби касал гўдакни тоғдаги салқин жойдан олинган бичанни қайнатиб шунинг сувида чўмилтириш керак.
Асаб бодига чалинган беморга, аввал оғриган жойларига милтиқ мойи ёки қўй ёғи суртиб кейин офтобда ярим соат ётиш буюрилади.
Олма билан ичилган чой (олма-чой) аъзоларни мустаҳкамлайди, иштаҳа қўзғатади, кишини бардам қилади, кайфиятни кўтаради.
Карафс (Сельдерей пахучий). Ўзбек пазандачилигида кенг ишлатиладиган кўкатлардан бири. Биз уни сельдерей деб атаймиз. Карафс аъзоларда кечувчи модда алмашуви жараёнига ижобий таъсир кўрсатади, иштаҳа очади, асаб тизимларини мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Неъмат таркибидаги калий одамнинг юрак-қон томир тизимларига ижобий таъсир кўрсатса, магний асабга фойдали, темир эса қон туғдирувчи омил ҳисобланади. Карафс ёши улуғ кишилар аъзоларида туз, сув мутаносиблигини яхшилайди, семиришдан ҳам асрайди.
Асаб касаллигини даволашнинг турли йўллари топилган бўлиб, шулардан бири: рус муссавири Поленов 1895 йилда ўз дўсти Левитанга асабийлашишнинг давоси, сифатида айни эриётган қордан ҳосил бўлган азондан тўйиб нафас олишни буюрган. Асосий дори-дармон бу тоза ҳаво, муздеккина сув, белкурак, арра ва болталигини таъкидлаган. Жалолиддин Румий айтганки: ҳар нарсани аралаштириб еявериш ҳам касалликка олиб келади: Қовун билан бирга емагил асал, Гар есанг албатта бўлурсан касал. Яна айтганки: Инсоннинг моҳияти тилнинг айланмасида яширингандир, яна бир кишининг ақллими, нодонми ёки жоҳилми эканини, унинг сўзлаган сўзидан деган, Ҳар ким сабр қилса Оллоҳ уни тезда яхши ниятларига етказади.
Download 33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish