Университети тарих факультети



Download 480,14 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/28
Sana21.02.2022
Hajmi480,14 Kb.
#79725
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28
Bog'liq
millij goyada fikrlar va qarashlar rang-barangligi

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


12 
1-ЧИЗМА
М А Ф К У Р А 
Муайян ижтимоий гуруҳ, ижтимоий қатлам, миллат, давлат,
халқ ва жамиятнинг эҳтиёжлари, мақсад-муддаолари, манфаатлари, орзу-
интилишлари ҳамда уларни амалга ошириш тамойилларини ўзида 
мужассамлаган ғоялар тизимидир 
ФАЛСАФИЙ 
ИЛДИЗЛАР 
ДУНЁВИЙ
ИЛДИЗЛАР 
ДИНИЙ 
ИЛДИЗЛАР 
ғарб фалсафаси, 
шарқ фалсафаси, 
ҳозирги замон 
фалсафасининг 
йўналишлари 
илмий-маърифий, 
сиёсий, иқтисодий, 
ижтимоий, маданий 
муносабатлар 
Авесто,
Таврот,
Инжил, 
Қуръон 
Дунёвий жамият мафкураси 
«дунёвийлик - даҳрийлик эмас» 
тушунчаси асосида ривожланади 
Дунёвий ва диний ғоялар
бир-бирини бойитиб борган 
шароитда тараққиёт юксак 
босқичга кўтарилади 
Амалиёт фалсафаси деб тан олин-
ган прагматизм, ҳаёт фалсафаси 
бўлган экзистенциализм дунёвий
ва диний ғоялардан озиқланган 
таълимотдир 
Илм-фан ва маданият борасидаги 
ютуқлардан оқилона фойдаланиш 
учун ҳам жамиятга соғлом ғоя, 
соғлом мафкура керак 
Мафкуранинг 1) фалсафий илдизлари ҳақида фикр юритганда, унинг 
барча илмларнинг отаси бўлган фалсафа фани хулосаларига асосланиши 
назарда тутилади. Бунга уйғониш даври ва ўрта асрларда миллий 
давлатчилигини тиклай бошлаган Европа халқларининг ҳар бири ўзига хос 
мафкурасини яратганини мисол келтириш мумкин. Мазкур мафкуралар Рим 
империяси парчалангандан кейин ўз давлатчилигига эга бўлган халқларнинг 
ўзига хос қадриятлари ва менталитети заминида вужудга келган миллий 
фалсафалар асосида шаклланди. Шу боис ўша даврдаги итальян, инглиз, 
француз фалсафаси ўзи мансуб бўлган жамиятни бирлаштиришга хизмат 
қилди. Шу билан бирга, бу миллий мактаблар заминида вужудга келган 
фалсафий таълимотлар, маърифий қарашлар инсоният маданияти хазинасига 
катта ҳисса бўлиб қўшилди.


13 
Жамият ва цивилизациялар ривожига улкан таъсир кўрсатган 
назариялар, таълимотлар ва мафкуралар мавжуд. Зардушт, Сократ, Платон, 
Конфуций, Алишер Навоий, Махатма Ганди ва бошқаларнинг бунёдкор 
ғоялари тарихда ўчмас из қолдирган. Соҳибқирон Амир Темурнинг 
бунёдкорлик ғоялари ва фаолияти Шарқ маданиятининг гуркираб 
ривожланишига буюк ҳисса қўшди.
Кант, Гегель, Ницше каби мутафаккирлар номи билан шуҳрат топган 
немис фалсафаси хусусида ҳам шундай фикрни айтиш мумкин. Жумладан, 
ҳақиқий миллий хусусиятларга эга бўлган Гегель фалсафаси Австрия 
империясидан ажралиб, мустақиллик йўлини тутган Прусс монархиясининг 
давлат мафкураси даражасига кўтарилган. 
Мафкуранинг 2) дунёвий илдизлари маърифий дунёга хос сиёсий, 
иқтисодий, маданий муносабатлар мажмуидан иборатдир. Асрлар мобайнида 
инсоният босқичма-босқич дунёвийлик сари интилиб келди. Умумэътироф 
этилган тамойиллар ва қонун устуворлиги, сиёсий плюрализм, миллатлараро 
тотувлик, динлараро бағрикенглик каби хусусиятлар дунёвий жамиятнинг 
асосини ташкил этади. Инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари, 
жумладан, виждон эркинлиги ҳам қонун йўли билан кафолатланади. Бундай 
жамият мафкураси «Дунёвийлик - даҳрийлик эмас» деган тушунча асосида 
ривожланади, яъни диннинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини асло 
инкор этмайди. 
Мафкуранинг 3) диний илдизлари деганда у инсон онги ва руҳиёти 
билан узвий боғлиқ экани ва шу боис унинг ғоявий илдизлари диний 
таълимотларга бориб тақалиши тушунилади. Яъни кўпгина мафкураларда 
«Забур», «Таврот», «Инжил», «Қуръон» каби илоҳий китоблар зикр этилган 
эзгу ғоялар муайян даражада ўз ифодасини топганини кўрамиз. 
Хитой халқининг тараққиёт йўлини асослаб берган Конфуций ва Лао 
Цзининг таълимотлари ҳам диний қарашларга асосланган эди. Бу 
таълимотлар асрлар мобайнида мамлакатнинг миллий мафкураси бўлиб 
келган. 
Дунёвий ва диний ғоялар бир-бирини бойитиб борган шароитда 
тараққиёт юксак босқичга кўтарилади. Бунга башарият тарихида ўчмас из 
қолдирган Имом Бухорий ва Мусо Хоразмий, Имом Мотрудий ва Абу 
Райҳон Беруний, Имом Fаззолий ва Ибн Сино, Имом Термизий ва Абу Наср 
Форобий сингари буюк заковат соҳиблари яшаб фаолият кўрсатган даврлар 
ёрқин мисол бўла олади. 

Download 480,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish