Университети тарих факультети


Fоя ва мафкураларни мутлақлаштиришнинг салбий оқибатлари



Download 480,14 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/28
Sana21.02.2022
Hajmi480,14 Kb.
#79725
TuriРеферат
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28
Bog'liq
millij goyada fikrlar va qarashlar rang-barangligi

Fоя ва мафкураларни мутлақлаштиришнинг салбий оқибатлари. 
Тарихдан маълум бўлган реал мустабид тузумларни қиёсий таҳлил этиш улар 
амал қилган мафкураларнинг қуйидаги умумий хусусиятларини ҳамда бу 
ғояларни амалга ошириш билан боғлиқ қатор салбий оқибатларни аниқлаш 
имконини беради. 
Аввало, мустабидчилик мафкуралари ўз давлатларида ижтимоий ва 
шахсий ҳаётнинг барча соҳаларини тўлиқ қамраб олишга, ягона дунёқараш 
тизими ҳукмронлигини ўрнатишга интиладилар. Бу мафкуралар буюк ва 
ёрқин ўтмишни инкор этадилар. Улар жамиятни инқилобий йўл билан 
ёппасига қайта тузиш зарур ва уни амалга ошириш мумкин, деб 
ҳисоблайдилар, ўзларигача бўлган қадриятларнинг барчасини ёҳуд 
кўпчилигини бекор қилиб, уларни фақат ўз тамойиллари билан 
алмаштирмоқчи бўладилар. Масалан, биринчи қарашда, узоқ ўтмишга 
қайтишга чақирувчи ислом фундаментализми гўёки бундан мустаснодек 
туюлади. Бироқ, аслида бунда ҳам ўша андоза сақланиб қолади. Яъни Ислом 
фундаментализми тарих ғилдирагини ўрта аср жаҳолати даврига қайтариш 
ниқоби остида, «ижтимоий казарма» типидаги бир хиллаштирилган мустабид 
«келажак»нинг ўзига хос андозасини таклиф этадики, унда инсон фуқаролик 
ҳуқуқларидан тўлиқ маҳрум қилинади, ҳақиқатда диний террорга дучор 
этилади. Биз юқорида бундай ғоянинг қандай аянчли оқибатга олиб 
келишини Ўрта аср Европасидаги инквизиция мисолида кўриб ўтдик. 
Ахборот монополияси ҳам сиёсий ва иқтисодий ҳокимиятни 
мутлақлаштириш билан чамбарчас боғлиқдир: «мустабид тузум»да барча 
ахборот воситалари, жамиятда муомалада бўлиб турган ахборотнинг 
мазмуни ҳам аппаратнинг қаттиқ назоратига олинади. Зўравонлик 
ишлатмасдан туриб бутун монополиялар тизимини сақлаш ва мустаҳкамлаш 
мумкин бўлмайди. Шунинг учун ҳам давлат терроризми, террорни ички 
сиёсатни амалга ошириш воситаси сифатида қўллаш «мустабидчилик 
тузумлари» учун хосдир. Туркистонда ҳам инқилобдан кейинги дастлабки 
йилларда ҳукуматнинг сиёсий террор натижасида бутун-бутун ижтимоий 
гуруҳлар ва қатламлар йўқ қилинди. Шу жумладан, мустабид тузумнинг 
ғайриинсоний хатти-ҳаракатлари туфайли қарийб 2,5 миллион киши ёки 
аҳолининг деярли ярми маҳв этилган эди. Ўзбекистонда фақат 1937-1953 
йиллар мобайнида (бундан уруш йиллари мустасно) иттифоқ мустабид 
машинаси қарийб 100 минг кишини қатағон қилди, улардан 13 минг киши 
отиб ташланди. 


17 
Мустабид давлатларнинг ўзига хос бошқа характерли хусусияти 
жамиятнинг ҳарбийлаштирилиши, «ҳарбий лагер» ёки «қамал қилинган 
қалъа»дан иборат ғоявий-психологик вазиятни вужудга келтиришдан 
иборатдир. Бунда мамлакат ичида ҳарбий фанатизм вазияти авж 
олдирилибгина қолмасдан, шу билан бирга, агрессив ташқи сиёсат ҳам 
амалга оширилади. Бу сиёсат ҳарбий-ҳудудий ва мафкуравий босқинчилик 
қилишга, ўзининг мустабидчилик тартибларини кенг миқёсда қарор 
топтиришга қаратилади. 
Лекин 
тарихий 
ҳақиқат 
шундан 
иборатки, 
мустабидчилик 
мафкураларининг турли андозлари ва уларнинг лойиҳалари асосида 
яратилган демократияга қарши тузумларнинг пировард натижада ҳалокатга 
учраши муқаррардир. Буни собиқ социалистик мамлакатлар, совет давлати
гитлерчилар Германияси ва фашистлар Италияси, Кампучиядаги Пол Пот 
режими каби мутлақ ҳақиқатни даъво қилувчи мафкураларнинг тарихан 
истиқболсиз бўлгани ҳам яққол намойиш этди. 

Download 480,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish