4
Ҳар бир халқнинг тарихи шу халқдан етишиб чиққан буюк сиймолар,
мард қаҳрамонлар ва фидоий инсонлар тарихи асосида битилади.
Халқимизнинг Широқ ва Тўмарис, Спитамен ва Муқанна, Темур Малик ва
Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур ва
Бобур Мирзо каби мард
фарзандлари - буюк ғоя соҳибларидир.
Минг йиллар ўтса ҳам, улуғ аждодларимизнинг матонати ва
қаҳрамонлиги халқнинг хотирасидан ўчмайди. Чунки улар юксак ғоялар -
Ватан озодлиги, эл-юрт бахт-саодати, илму урфон ривожи йўлида жон фидо
қилганлар. Аҳмад Яссавий бутун умрини ҳақ ишқида ўтказганида ҳам,
Нажмиддин Кубро мўғул босқинчиларига қарши жанг қилганда ҳам улуғвор
ғоялар уларга сабр-бардош ва матонат ато этган. Жордано Бруно жисму
жонини эгаллаган буюк ғоя туфайли гулхан алангасида ҳам ўз эътиқодидан
қайтмаган, Насимийни товонидан сўйсалар ҳам, ишқи илоҳий деб жон
берган. Жаҳон
тарихидан, жумладан халқимизнинг ўтмишидан ҳам, қайси
соҳада бўлмасин, мардлик ва жасорат кўрсатиш учун инсонга албатта
улуғвор ғоя керак эканига кўплаб мисоллар топилади.
Мафкуравий плюрализм (лот. Pluralis - хилма-хиллик, ранг-баранглик)
- ижтимоий-сиёсий ҳаётда турли қатлам, гуруҳлар манфаатларини ифода
этувчи ғоявий
ранг-барангликни, қарашлар ва фикрлар хилма-хиллигини
ифодалайди. Инсон ва жамият ҳаётида ғоялар ва мафкуралар хилма-
хиллигининг намоён бўлиши ижтимоий-маънавий эҳтиёж ифодасидир.
Юнон файласуфлари Аристотель иккита инсон айнан бир хилда
фикрламайди, уларнинг олам ҳақидаги
тушунчалари, фикрлари хилма-
хилдир деганда ҳақ эди. Дарҳақиқат, дунёдаги халқлар, миллатлар,
мамлакатлар ва давлатлар ҳам бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг диний
эътиқоди, миллий маданияти, демакки менталитети, мақсадлари ва тараққиёт
йўллари ҳам ранг-барангдир. Ана шу дунёдаги ҳар
бир давлат, халқ ва
миллат, жамиятнинг мақсад ва манфаатларини ўзига хос ғояси ва мафкураси
мавжуд.
Муайян бир ғоя дастлаб бирон-бир шахснинг онгида пайдо бўлади.
Айни пайтда у юксак ижтимоий мазмунга эга бўлгани, жамиятнинг тараққиёт
йўлидаги эзгу интилишларини акс эттиргани боис умуминсоний ҳақиқатга
айланади. Жаҳон тажрибасига назар ташласак, бутун дунё тараққиётига
улкан таъсир кўрсатган назарий таълимот ва мафкураларни яратиш учун
инсоният тарихининг турли даврларида улкан ақл-заковат, истеъдод ва терак
тафаккур соҳиблари мислсиз заҳмат чекканини кўрамиз. Суқрот ва Платон,
Конфуций ва
Зардушт, Алишер Навоий ва Махатма Ганди каби буюк
мутафаккирлар фаолияти бунинг яққол тасдиғидир.
Миллий
ғоянинг
ранг-баранглигини
ўрганиш
энг
долзарб
муаммолардан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: