Мавзунинг
ишланган
даражаси.
Ўзбекистон
Президенти
И.А.Каримовнинг деярли ҳар бир маърузасида маънавият масаласига эътибор
қаратилади, ҳар бир китобида алоҳида боб ажратилади. Улар биринчи марта
алоҳида йиқилиб, 1994 йилда «Истиқлол ва маънавият» номли китоб бўлиб
чиққан бўлса, 1997-98 йилларда янада тўлдирилиб, «Маънавий юксалиш
5
йўлида» («На пути духовного Возрождения») номи Билан ўзбек ва рус
тилларида мукаммал шаклда нашр этилди
2
. Айниқса, бу китобдаги
«Маънавий мерос қудрати» (збекистон мустақиллигининг бир йиллиги
тантаналарида сўзлаган нутқи), «Халқни Ватан манфаатлари бирлаштиради»
(Ёзувчилар Билан суҳбат), «Юксак малакали мутахассислар – тараққиёт
омили» (Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши
академиясининг очилиши маросимида сўзланган нутқ), «Ватан – ҳамма
нарсадан мўътабар» (Мустақилликнинг беш йиллигидаги байрам табриги),
«Маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши»
(«Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик
шартлари ва тараққиёт кафолатлари» китобида), «Жамиятимиз мафкураси
халқни халқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин» («Тафаккур» журнали
бош муҳаррири саволларига жавоблар), «Тарихий хотирасиз келажак йўқ»
(Тарихчи олимлар билан суҳбат) каби суҳбат ва мақолаларида, ундан кейин
алоҳида нашр этилган «Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда», «Миллий истиқлол
мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир» («Фидокор»
газетаси мухбири билан суҳбат), «Эгали юрт эркини бермас» (2000 йил
август Олий Мажлис сессиясида сўзланган нутқ) каби қатор асарларида
маънавият масалалрига оид муҳим фикрлар, янгича ғоялар олқа сурилган.
Президент Ислом Каримовнинг маънавиятга оид барча фикр
мулоҳазалари, нутқлари илмий жиҳатдан ўрганилиб, тадқиқ қилинди.
2008 йилда Ислом Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч»
номли китоби нашрдан чиқарилди.
Имомназаров М., Эшмуҳамедоваларнинг «Миллий маънавиятимиз
асослари», Тошкент, «Тошкент ислом университети», 2001 йилда нашр
қилинган олий ўқув юртлари учун маъруза матни, Жондор Туленовнинг
“Фалсафа”, “Қадриятлар фалсафаси” асарларидан реферат ишини ёзишда
кенг фойдаланилди.
Реферат ишини ёзишдан асосий мақсад ғоялар ва фикрлар ранг-
баранглигини ўрганишдан иборат.
Реферат ишининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Жамият тараққиётининг муайян фикрлар, ғоялар, мафкуралар билан
боғлиқлигини ёритиш;
- Инсон ва жамият ҳаётида ғоялар, фикрлар хилма-хиллигини баён
қилиш;
- Ғоя ва мафкураларнинг инсон ва жамият ҳаётига таъсирини ўрганиш;
- Бунёдкор ғоялар ва мафкураларнинг жамият ҳаётидаги ижобий
таъсирини ёритиш;
- Вайронкор ғоя ва мафкураларнинг жамият ҳаётига салбий таъсири ва
уни олдини олиш чора-тадбирларини ўрганиш;
- «Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат»
билан курашиш тамойилларини ўрганишдан иборат.
2
Каримов И.А. На пути духовного Возрождения. – Т., «Узбекистан», 1997; Маънавий юксалиш йўлида. Т.,
«Ўзбекистон», 1998.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |