ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА
УНИВЕРСИТЕТИ
ТАРИХ ФАКУЛЬТЕТИ
АШУРАЛИЕВ ЭЛБЕК НЕЪМАТОВИЧНИНГ
«Миллий ғояда фикрлар ва қарашлар ранг-баранглиги” мавзусидаги
РЕФЕРАТ
Тошкент- 2011
2
Мавзу: Миллий ғояда фикрлар ва қарашлар ранг-баранглиги
Режа:
Кириш.
1. Жамият тараққиётининг муайян фикрлар, ғоялар, мафкуралар билан
боғлиқлиги.
2. Инсон ва жамият ҳаётида ғоялар, фикрлар хилма-хиллиги.
3. Ғоя ва мафкураларнинг инсон ва жамият ҳаётига таъсири.
4. Бунёдкор ғоялар ва мафкураларнинг жамият ҳаётидаги ижобий
таъсири.
5. Вайронкор ғоя ва мафкураларнинг жамият ҳаётига салбий таъсири.
6. «Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат»
билан курашиш тамойиллари.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
3
Кириш
Мавзунинг
долзарблиги.
Ўзбекистон
Республикаси
Президент
И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Биз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб,
азалий қадриятларимизга суяниб, шу билан бирга, тараққий топган давлатлар
тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, мана шундай олижаноб интилишлар
билан яшаётганимиз, халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин
ва фаровон ҳаётни барпо этаётганимиз, бу йўлда эришаётган ютуқларимизни
халқаро ҳамжамият тан олгани – бундай имкониятларнинг барчасини айнан
мустақиллик берганини бугун ҳаммамиз чуқур англаймиз.
Ана шундай ҳақиқатни халқимиз ҳар томонлама тўғри тушуниб,
танлаган тараққиёт йўлимизни онгли равишда қабул қилгани ва қўллаб-
қувватлагани олдимизга қўйган мақсадларга эришишнинг асосий манбаи ва
гарови эканини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда»
1
.
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин тарихан
қисқа вақт ичида иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий
соҳаларда жуда катта ютуқлар қўлга киритилди. Бу ютуқлар Республикамиз
Президенти И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган демократик жамият
қуришни ўзида ифода эттирувчи бозор муносабатларига асосланган
концепциянинг
ҳаётийлиги билан
боғлиқдир.
Бугунги
кунда бу
концепциянинг тўғрилигини жаҳондаги йирик сиёсий арбоблар томонидан
эътироф этилиши Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини оширмоқда.
Тоталитаризмдан
демократик
жамиятга
ўтишнинг
бу
«ўзбек
модели»нинг ўзига хос томонларидан бири – мавжуд муаммолар ва ўтиш
даврида пайдо бўладиган янги муаммоларни ҳал этишда аждодларимиз
қолдирган улкан маънавий меъросга, халқимизнинг ўзига хос урф-одатлари,
анъаналари, қадриятларига таяниш ва улардан кенг фойдаланишга
асослангандир.
Инсон тафаккури воқеликни идрок этиш мобайнида турли фикрлар,
қарашлар, ғоялар ва таълимотлар яратади. Бинобарин, ғоялар ҳам инсон
Do'stlaringiz bilan baham: |