Ташкентский государственный



Download 127,5 Kb.
bet1/8
Sana17.07.2022
Hajmi127,5 Kb.
#810497
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
odob ahlok koidalari (adliya ok) 08.04.13


Халқ таълими вазирлигининг
2013 йил 28 февралдаги
74 -сонли буйруғига
илова
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБ ЎҚИТУВЧИ
ВА ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ
ОДОБ - АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ



I боб. Умумий қоидалар


1. «Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари» (матнда кейинги ўринларда «Одоб-ахлоқ қоидалари» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги, «Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги, «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда умумэътироф этилган маънавий-ахлоқий тамойиллар асосида ишлаб чиқилган.
Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари» Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларига тадбиқ этилади.
2. Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари» таълим муассасалари жамоа аъзолари (маъмурияти, ўқитувчилари, техник ходимлари ва ўқувчилари)нинг таълим муассасасидаги ўзаро муносабатларида риоя этишлари шарт бўлган одоб-ахлоқ тамойиллари, хулқ-атвор меъёрлари ва мажбуриятларини белгилаб беради.
3. Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари»га риоя қилиш таълим муассасаси жамоа аъзоларининг барчаси учун мажбурий ҳисобланади.

II боб. Мақсад ва вазифалар



4. Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари»нинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, ёш авлодга замон талаблари ва миллий қадриятлар асосида таълим-тарбия бериш, таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнининг сифати ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга шароит яратишдан иборатдир.
5. Мазкур «Одоб-ахлоқ қоидалари»нинг асосий вазифалари:
умумий ўрта таълим мактаблари жамоаси аъзоларининг маънавий иммунитетини шакллантириш ва мустаҳкамлаш;
ўқувчилар орасида одоб-ахлоқни бузишни, зўравонлик, ҳаёсизлик ва шафқатсизликни ташвиқ қилишга қаратилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга, ёшларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, паст савияли «оммавий маданият» хуружларидан ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат.

Download 127,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish