Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Тошкент воҳаси илк темир даври –Бурғулуқ



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Тошкент воҳаси илк темир даври –Бурғулуқ 
Тошкент воҳасида ҳам қўшни Фарғона водийсига ўхшаган ёдгорликлар 
силсиласи 
мавжуд. 
Улар 
бир 
умумий 
ном 
билан 
Бурғулуқ 
маданияти
ёдгорликлари деб юритилади. 
Илк топилмалар 1934 йили Г.В.Григорьев томонидан Қовунчи 
ёдгорлигида олиб борилган археологик ишлар пайтида аниқланган. 1940 йили 
А.И.Тереножкин Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимидаги Бурғулуқсой ҳавзаси 
бўйлаб бир неча археологик ёдгорликларни қазиб ўрганади ва уларнинг 
барчасини Бурғулуқ маданиятига бирлаштиради. Бу маданият Тошкент 
воҳасидаги илк деҳқонларга тааллуқли бўлиб, кейинчалик яна бир неча 
нуқталарда унинг ёдгорликлари ўрганилди. Айниқса, В.И.Спришевский, 
Ю.Ф.Буряков, Х.Дукеларнинг Оҳангарон воҳасидаги, хусусан, Туябўғиздаги 
изланишлари бу маданиятни ўрганишда муҳим бўлди. Бурғулуқ ёдгорликлари 
даврий жиҳатдан иккита катта хронологик гуруҳга бўлинади: Бурғулуқ I (мил. 
ав. IX-VII асрлар) ва Бурғулуқ II (мил. ав. VI-Ш асрлар)
2
. Ҳозирча бу 
1
Горбунова. Культура Ферганы. Яна қар.: Гамбург, Горбунова.
2
Буряков.Б. 66-70.


108 
маданиятнинг 10 дан ортиқ ёдгорлиги қайд этилган. Баъзиларида археологик 
кузатув ишлари олиб борилди. Ёдгорликларда маданий қатламлар қалинлиги 3 
м га боради. Улар ичида йирик ёдгорлик Туябўғизда қайд этилган
1
, ўлчамлари 
260x100 м. Тошкент воҳасининг бронза даври ёдгорликлари илк босқичларига 
тааллуқли мудофаа деворлари ҳали аниқлангани йўқ. Лекин бироз кейин 
Туябўғиздаги Киндик-2 ёдгорлигида мудофаа деворлари аниқланган бўлиб, бу 
Тошкент воҳаси учун энг қадимги ҳисобланади
2

Уй-жойлари. 
Бурғулуқ маданиятида уй-жойлар яхши сақланмаган ва 
бизгача етиб келмаган. Шунга қарамай, улар тўғрисида айрим маълумотлар 
қўлга киритилган. Уй-жойларнинг уч хили аниқланган:
 
1. Капага ўхшаш, енгил уйлар. Бу хил уйларнинг енгил томини устунлар 
кўтариб турган, баъзи ёдгорликларда устунлар ўрни қайд этилган. 
2. Ертўлалар. Уларнинг юмалоқ, овал, тўртбурчак, квадрат тарҳлилари 
учрайди. Майдони 12-15 м
2
, айрим ҳолларда 20 м
2
дан ортади. Баъзи ертўлалар 
ичида уларнинг томини кўтариб турган устунлар қўйилган юмалоқ чуқурчалар 
ўрни ҳам топилган. Ертўла деворлари лойдан, синчдан, айрим ҳолларда 
ғиштдан тикланган. Уларга кириш кўпроқ дарё (сой) томондан бўлган. 
3. Бўлимларга ажратилган ертўлалар. Айрим ҳолларда ертўлалар икки 
бўлакли бўлиб, бир-бири орқали кириш йўлаги билан бирлаштирилган. Бу 
ертўлаларда ўчоқлар баъзида деворларга ўйиб ясалган, лекин кўпинча ўчоқлар 
ташқарида, очиқ ҳавода бўлган бўлиши керак. 
Хўжалиги. 
Бурғулуқ маданияти соҳибларини деҳқончилик ва 
чорвачилик билан машғул бўлган, дейиш мумкин. Деҳқончилик асосан Чирчиқ 
ва Оҳангарон дарёлари ва улар бўйидаги суғориладиган жойларда амалга 
оширилган. Эҳтимол, шунинг учун ҳам бу маданият ёдгорликлари тарқаган 
ҳудудларда кичикроқ ирригация иншоотлари бўлган. Чорвачилик масаласига 
келсак, у ўтроқ (бир жойда) бўлган, қорамол ва қўй-эчки чорва асосини ташкил 
этган.

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish