Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Ардвисура алқови 
(5-яшт) 
Қувонсин Ахура Мазда... 
Поко Ардвининг сувлари қувончи (ҳаққи), валинеъмат (Ардви) ва 
Маздадан хилқат топган бори наботот (ҳаққи) юкунчу алқовларим, 
қувончу шарафларим бўлсин. 
“Энг эзгу Тангри каби”
1
... 
4.Ибодат қил о,Зардушт
Қирғоқларга урилган
Варукаш
2
тўлқинлари
Ўркачлари ўртада
Осмонга сапчиганда
Ўз сувин айлаб нисор
Минг кўлдан ошиб ўтар
Ҳар бирини қирқ кунда
Айланиб чиқа олмас
Гар отлиқ шитоб йўртар. 
8.Ким мени шарафларкин, 
Ким намоз йўллар менга
Ким эҳсон йўллар менга 
Муқаддас эҳсон қилар.
Хаома-ю
3
сутбилан
Йўқлар мени ким бугун
Сидқу вафоси учун
Кимнидир шод қиларман
Куч-қудрат бағишларман. 
1
Бу ният сўзлари ҳар бир яштнинг бошида такрорланади. Фақат у ёки бу яшт бағишланган маъбудга мурожаат 
қилинган ўринларда маъбудлар номи алмашади.
2
Вaрукаша –мифологик денгиз, Ардви тоғдан шитоб билан тушибоқ унга қуйилади. Ўзбекистоннинг Қизилқум 
чўллари ўрнидаги қадимги Тетис денгизи ҳақидаги хотиранинг изи Авестода сақланган, дейишга асос бор.
3
Хаома –ҳушёрлик, тийраклик бахш этувчи муқаддас ичимлик. Эфедра ўсимлигидан тайёрланган.


116 
9. Бахт учундир намозим.
Баралла овоз билан
Келтириб лойиқ эҳсон,
Ардви Сурни алқайман.
Гўзал, нозик нутқ ила
Ҳақ сўзин чин-рост қилиб,
Қўлда тутиб барсман,
Сутли хаома эҳсон
Айласин ихлос қилиб.
Сени қилган дилга жо
Сендан қилсин илтижо.
Ниятлари ёр бўлсин
Холис кимдир, бор бўлсин. 
“Ахура Мазда савоб 
Деб кўрсатган ул зотга
Йўллаймиз намозимиз”. 
II 
45.Варзисиё
1
тоғида
Забардаст Кави Усан
2
Юз тойни қилди қурбон,
Мингта сигир, сонсиз қўй,
(Хаёлида бундай ўй) 
54. Ва шундайин тилак-ла
У Ардвидан ўтинди:
“Менга шундай қут келтир
Ки, довюрак Вайсаки
3
Болаларин мен енгай.
Хшатросука белида
4
Муқаддас Қанғ ерида
Турон жангчиларини
Эллик зарбда беш юзин
Юз зарб билан мингтасин
Минг зарбада ўн мингин
1
Тахминан, Нуратов тизмасининг Қоратоғ тармоғи.
2
Бу исм Кайковусга нисбат бериб келинади.
3
Турон жангчиси. Унинг ўғиллари Қаахҳада (Сирдарё ўрта оқимидаги қадимги давлатчилигимиз шаклланган 
юрт) Тус томонидан мағлуб қилинган, деб нақл қилинади. Авестода бу воқеага фақат ишорат сақланган, холос.
4
Канғҳада тоғ ўтувчи Шаҳристон довони эмасмикан? Шу ердан Қанғҳа пойтахти (ҳозирги Оққўрғон районидаги 
Қанғҳа харобалари)га энг яқин йўл бўлган. 


117 
Ўн минг зарбда сонсизин
(Ҳаёти абад сўнгай)” 
55. Шундай омад қут ила
Ардви уни сийлади. 
Ҳақ йўлида ким доим
Ҳақ эҳсонлар айласа
Омадин ёр этгувчи 
Бахт учундир намозим... 
XV 
56. “Сиғин унга, о Спитама...” 
57. Унга эҳсон қилдилар
Ваэсаки авлоди
Хшатрасук довонида
Эзгу Қанғҳа юртида
Мингта сигир, юзта той
Сон-саноқсиз совлиқ қўй. 
58. Ва шундай ёлбордилар:
“Бизга қут келтир, Ардви,
Токи дов жангчи Туса
Ҳамда эран лашкарин
Бизлар мағлуб этайлик.
Эллик зарбада юзин, 
Юз зарб билан мингтасин,
Минг зарбда ўн мингин, 
Ўн минг зарбда юз мингин
Ўн мингда ҳисобсизин”. 
59. 
Лекин, бундай омадни
Унга бермади Ардви. 
XVI 
63. Ё муқаддас Ардви Сура,
Кўмакка шошил менга
Мени қўлла, қувватла
Ва мен минглаб қурбонлик 
Қилай ҳаомали сут. 
Улашиб (одамларга)


118 
Дуодан пок, муқаддас
Ҳаома эҳсон этай
Гар тирик қайтсам, 
Ахура берган ерга
Кенг Ранха
1
сувларидан. 
XVII 
96. Олтин тоғ Хукаряга
Намозим холис элтай
Бўйи минг алп бўйидек
Тоққа чин таъзим этай
Ундан бизларга томон
Тушар пок Ардви Сура
Қудрат-ла, шиддат ила
Элтар бизларга чексиз
Қут омад ва саодат
Дунёнинг барча суви
Келтиролмас шунча бахт
2

Бахт учундир намозим... 
XXIV 
103.Намоз йўлла Ардвига... 
104.Ардви Сурага намоз
Бахш этди Заратуштра
Арйанамо Ваэжуда,
Дайитийа бўйида
У ерда Ардви шаънин
Эъзоз этди, сиғинди
Хаома ва сут билан, 
Барсман навда қўлида,
Гўзал нутқи ёқимли, 
Эзгу ўй, эзгу амал, 
Фикрла рост сўзларнинг
Бехато айтди барин 
Ардвидан тилаб мадад: 
1
Ранха – Авестодан қайси дарё экани аниқ эмас. И.Стеблин-Каменский Сирдарё билан қиёс қилишни таклиф 
қилади. Лекин бунга келтирган исботи у қадар кучли эмас. Бу масалани тўғри изоҳлаш учун Фаридун билан 
боғлиқ ривоятларни, унинг қаҳрамонликлари тарихий (ёки мифологик) географиясини қаерга боғлаш 
мумкинлигини синчиклаб ўйлаб кўриш керак.
2
“Авесто” жамияти ўзининг бахту иқболини муқаддас Ардви Сура – Амударё билан боғлайди. Бу дарёнинг 
ҳаётбахш ҳавзаси аждодларимизнинг туб цивилизацияси макони эканига бу яққол далилдир.


119 
105. ”Менга шундай бер омад,
Муқаддас Ардви Сура, 
Токи Арватасп ўғли
Қудратли Виштаспани
Иймонга келтирайин. 
(Фикрига динни жойлаб) 
Ҳақ сўзга ўргатайин
Тўғри йўл кўрсатайин”. 
106. Унга шундай омадни
Етказди Ардви Сура
Кимки хайру эҳсонни
Тўғри айласа адо
Ажрин албат бергувчи, 
Бахт учундир намозим... 
XXV 
107. Ибодат қил, Спитама... 
108. Фраздан кўл бўйида
Кўп билимдон Виштаспа
Қурбонликка сўйдирди
Юз тойy мингта ҳўкиз
Ва совлиқлар ҳисобсиз 
109. Сўнг Ардвидан тилади:
“Менга шундай бер омад
Муқаддас Ардви Сура
Ғазабкор Тантравантни
Девпараст Пэшанувни
Каззоб Арежатаспни
Эзгулик учун жангда, 
Енгиб мен ғолиб бўлай” 
110. Шундай омад бахш этди
Ҳақ йўлида хайрни
Доимо садоқат-ла
Қилганни ярлақовчи
Муқаддас Ардви Сура 
Бахт учундир намозим... 
XXVI 


120 
111.Унга топин, Спитама... 
112.Унга қурбонлик қилди
Чавандоз Заривари
Даитйанинг бўйида
Юз тойy мингта хўкиз
Ва совлиқлар саноқсиз 
113.Сўнг Ардвига ёлборди:
“Муқаддас Ардви, менга
Омад бер, келтиргин бахт.
Девларга сиғингувчи
Човут панжа маккорни.
Мунофиқлик бандаси
Хумаяка ва инисин
Эзгулик учун жангда
Енгайин, ўнгланмасин”. 
114. Унга шундайин омад
Бахш этди Ардви Сура,
Кимки доимо тўғри
Хайр-эҳсон қилса ажрин
Бергувчи улуғ қудрат. 
Бахт учундир намозим... 
XXVII 
115. Унга сиғин, ё Спитама... 
116. Варукаша бўйида
Вандарманиш исмли
Арежаспа акаси
Қурбонликка келтирди
Юз тойчоғу минг ҳўкиз,
Совлиқ қўйлар саноқсиз 
117. Ва Ардвидан ўтинди:
“Менга бахш эт шундай бахт
Муқаддас Ардви Сура, 
Токи мен мағлуб этай,
Паҳлавон Виштасп билан
Зариварни маҳв этай,


121 
Арийлар лашкарини
Юзин эллик зарб билан 
Мингин эса юз зарбда
Минг зарбда сон-саноқсиз
Бошига қирғин солай”. 
(Яна бир тилак шулким) 
Сенга ҳам топинсинлар, 
Муқаддас АрдвиСура
Хаомаю сут билан, 
Барсман хивичлар билан
Кўркам, нозик нутқ билан
Эзгу ўйу эзгу сўз
Ва эзгу амал билан
Сўзда қоимлик билан
1
Ахура Мазда лойиқ
Деб топилган зотга намоз
Ахура Мазда сазовор
Этганча намозимиз 
Йўллаймиз биз доимо
2
133.Энг эзгу илоҳ каби... (икки қур айтилади) “ҳақ йўлида энг эзгу бошчи 
мисол”. Ушбу алқовларим ҳаққа бахшида бўлсин..., дея ният қилиб, 
Ахура Мазданинг қувончига эзгу фикрим, эзгу сўзларим, эзгу 
амалларимни йўллайман. Ахриман даф бўлсин. 
“Ҳақиқат –Олий неъмат...” 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish