Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Митра алқови
10-Яшт: “Меҳр яшт” 
 
1.
Сўз қотди Ахур Мазд
Спитама Зардуштга: 
“Мен Митрани ўзимдек
Намозу алқовларга
Лойиқ қилиб яратганман
Яйловларни кенг қилиб
Яратганман мен уни
Худди Ахур Маздадек. 
1
“Сўз” бу ўринда авесточа “вагш” –Мазданинг ҳақ илоҳлигини тан олиб айтилган имон калимасига ишорат. Бу 
“сўз”дан чекиниш, унга зид ишлар қилиш ёлғон, каззоблик сифатида энг улуғ гуноҳ ҳисобланган. Халқимизда 
берилган сўзга вафо қадриятининг илдизлари зардуштийликда ижтимоий ахлоқ шарти сифатида акс эгган. “Митра” 
алқовида бу масалага батафсил тўхталамиз.
2
“Авесто”нинг АрдвиСура яшти шу ерда тугайди. Сақланган матннинг давомида “вач”лар, яъни бирон иш бошида 
шу ишнинг ўнгидан келишини таъминлаш, унга зарар келтириши мумкин бўлган кучлардан асраш каби ниятлар 
билан айтиладиган дуо сўзлари ўрта давр (паҳлавий) форс тилида қўшимча қилиб киритилган. Бу дуолар ҳамма 
“Яшт”лар охирида бир хилда такрорланади. Уларнинг бошланиши бундай: “Ягона, илоҳсан (икки марта)”. Давоми 
эса ҳар бир “яшт” бағишланган маъбуд шаънига алоҳида айтилган сўзлардир.


122 
 
2.
Юртни вайрон айлади
Аблаҳ, ёлғончи ҳар зот
Юз мараздан ёмон у
Мўьминни этар барбод. 
Битимга бўлгил содиқ. 
Кимгаки сўз бермагил, 
Каззобу ғайридинми, 
Аҳдида маҳкамгами– 
Ваъдангни адо этгил. 
Чунки битим ўртада
Масъул айлар икковни: 
Қаллобу ҳақгўй тенгдир
Сўз ва битим олдида
1

3.
Яйловлари кенг Митра 
Чопқир отлар бағишлар
Сўзин оқлагувчига. 
Тўғри йўл ато этгай
Бергай Ахур Мазд ўтин
Сўзин оқлагувчига. 
Тақводорлар, художўйлар, фраваши
Авлиёларнинг руҳи
Солиҳ фарзандлар бергай
Сўзин оқлагувчига”. 
4.Қут ҳаққи сажда қилгум
Баралла намоз йўллаб, 
Яйлови кенг Митрага
Қурбонликлар келтургум. 
Митрага топинайлик –
Яйлови поёнсизга
Эранлар юрти узра
Осойиш бергувчига. 
5.Кўмакка етишсин ул
Кенгликлар ҳаққи, келсин, 
Келсин бизни қувватлаб, 
Раҳму шафқатла келсин. 
1
Авесто аньаналарига мувофиқ, Митра битим ва унинг бажарилиши устидан назорат қилиш каби вазифага ҳам эга. 
Шунинг учун қадимги зардуштийлик эътиқодидаги одамлар Митра номи билан қасамёд қилишган. Бу бизнинг 
“Худо ҳаққи” деганимиз каби.


123 
Дардларга шифо бўлсин, 
Ғолиблик этсин бизга.
Бахтимизга келсин ул,
Тақво бўлиб келсин ул.
Музаффар ва қудратли,
Ёлғонга бўйсунмагин
Борлиқ очун алқашига
Қутловига лойиқ Меҳр
Кенг яйловли
1
ул маъбуд. 
6.Хилқатичра энг кучли
Алп Митрага намозим.
Хайру эҳсонлар элтиб,
Бажо айлайин таъзим.
Сажда қилай Митрага
Баралла айтиб алқов,
Адоқсиз унда яйлов. 
Митрага топинурмиз
Адоқсиз яйловдорга
Сутли хаома билан
Барсман хипчинлар билан
Тилда гўзал лутф ила,
Қутлуғ сўзу нутқ ила,
Сўзу амал бирлиги
Чинлиги ва ҳақлиги
Бирла келтириб эҳсон
(Митрага топинурмиз)
“Ахура Мазд савоб деб.
Тан олган хилқатга биз
Йўллаймиз намозимиз”. 
II. 
7. Митрага топинурмиз
Яйлови кенг ул зотга
Сўзлари чин ул зотга
Мингқулоқ, алпқомат
Туман минг кўзли зотга
Қудратли ва новчага
Чексизни илғовчига
1
“Яйлови кенг” ибораси Авестода тез-тез учраб туради. Бу ҳол зардуштийлик шаклланаётган узоқ ўтмишда 
чорвачилик ҳаётнинг етакчи тармоғи бўлганлиги билан боғлиқ. 


124 
Уйқусиз бедор зотга. 
8. Икки ёв юрт ўртаси – 
Қонхўр қўшин ясоғи
Юзма-юз келган чоғда
Шоҳлар Митрадан мадад
Сўрар сўқиш олдидан. 
9.Имон билан ким агар
Уни мақтаб сўз айтса, 
Фикру зикри, кучи-ла
(Митрани шарафласа), 
Унга юзланар Митра
Кўмак етказар унга
Яйлови чексиз ул зот
Енгишга кўмакдош Ел
1
Ғолиблик маъбуди ҳам
Унда боғлаб турар бел
2

Бахт учун топинчимдир. 
III. 
10. Митрага топинурмиз...
11. Ёлборурлар сарбозлар унга
Бағрин бериб отнинг ёлига
Соғлиқ сўраб ўзига ундан
Қувват тилаб оту уловга.
Кўрмоқликнинг эвин сўрарлар
Узоқ ердан кўз солиб ёвга. 
Бир зарб ила барча душманни
Барча нодўст, барча ёғийни
Тилар мағлуб этмакни бир йўл. 
Топинчим бахт учундир... 
IV. 
12.Митрага топинурмиз... 
13.Энг биринчи бўлиб осмоний
1
“Авесто”да муқаддас Вайу –ғолиблик келтирувчи хосиятли шабада. У Митра қарамоғидаги фаровон яйловларда 
кезиб юради.
2
Ғолиблик маъбуди Варахранга ишорат қилинмоқда.


125 
Маъбудларнинг сафи ичинда
Хара
1
узра балқийди Митра
Ўлмас қуёш билан юзма-юз
Оти учқур билан тенгма-тенг 
Музайян ва рангин олтин
Чўққилардан ул кўриб турар
Эранларнинг борлиқ ўлкасин 
14. Ботир шоҳлар сўқиш жадалга
Сафлангувчи ўшал ерларни,
Осмонўпар тоғу тошларни,
Сокин, бўлиқ яйловлар ичра
Яйраб турган семиз молларни,
Тўлқинлари баланд сапчиган
Чуқур мовий кўлларни кўрар.
Кема юргич кенг дарёлару
Сокин сувлар оқимин 
Парут, Ишката томон, 
Мавру Харайва томон, 
Суғддаги Гава томон
2
Жадал элтишин кўрар
Ва ё Хваразм томон. 
15. Валқисса, Шарқу Ғарбга:
Шимолнинг Шарқу Ғарби
Жанубнинг Шарқу Ғарби
Обод Хваниратага 
Одам билан лиқ тўла
Музайян иқлим томон
Алп Митра назар ташлар. 
16.Иқлимлароша Митра
Само тангриси учар. 
Бахту барор, қут сочиб,
Иқлимлар оша учар
Само тангриси Митра.
Ҳукмронлик бахш этар,
Музаффарлик барқарор
Этар ул ҳар кимсага
Ким ҳақ билиб Митрани
Ибодат қилса унга 
Ва келтирса қурбонлик. 
1
Хара, Харатти – тонгда қуёш чиқадиган нуқтада жойлашган мифологик тоғ номи.
2
Гава Авестода (Вендидад) суғдлар яшайдиган юрт деб таърифланади. Бу ўринда эса Гава – Суғднинг бир 
бўлаги. 


126 
Топинчим бахт йўлига
Бахт учун ибодатим. 
17.Митрага топинурмиз...
Алдовларга учмайди, 
Ёлғонларга юрмайди.
Уни алдолмас уйда
Уйнинг беги, эгаси, 
Уруғда уруғ боши, 
Қабилада йўлбошчи
Мамлакатда ҳукмдор... 
(Митрани алдай олмас). 
18.Агар уйда уй беги
Бўлса каззоб, алдоқчи, 
Уруғда уруғ боши, 
Қабилада–йўлбошчи
Мамлакатда–ҳукмдор... 
Митра ҳалок айлагай
Жаҳлу ғазабга миниб. 
Уйин ҳам, уруғию
Қабила ва юртин ҳам. 
Ўлдирар уй хўжасин, 
Маҳв этар уруғ бошин. 
Йиттирар доҳийларин
Юрт ҳокимларин йиқар, 
Мулк шоҳларин ўлдирар. 
Ғазабга тўлган чоғи
Каззобнинг хаёлига
Келмас томондан Митра
Ҳамла қилар тўсатдан. 
66. У билан Аши ҳамроҳ
У билан Арта ҳамроҳ
Ул муқаддас, ул бойлик
Тезюрар аробада
Эрла жўмардлиги ҳам
Кавийлар Хварноси
1
Шоҳона қаттиққўллик. 
104. Митрага топинурмиз... 
Ёлғончини тутар у
1
Каёнийларнинг бахт, тахт рамзи – фарн.


127 
Узун қўллари билан
Шарқда қаллоб ушланар, 
Ғарбда у ҳалок бўлар. 
Ранха
1
бошида бўлсин
Хоҳ бўлсин ер қаърида
(Барибир тутар Митра). 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish