130
4. Имонли Хаома, ўлимни даф қилгувчи зот шундай жавоб берди:
“Борлиқ дунё фойдаси учун менинг шарбатимни биринчи бўлиб Вивахвант
сиқиб олган эди. Бу
эзгу иши учун шундай савоб, шундай наф етишдики,
Вивахвант қудратли ва порлоқ сиймоли Йима исмли ўғил кўрди. Йиманинг
подалари сонсиз-саноқсиз, одамзот ичра энг гўзал, энг нурли юзли, қуёшталъат
зот эди у. Худди ўша Йима шоҳлик қилган пайтида одамлару ҳайвонларни
абадий ўлмас қилди, токим одамлар ва ҳайвонларнинг насибалари доимо бутун
бўлсин.
5. Чобуғу чаққон Йима подшо бўлган замонда на қаҳрли совуқ ва на
жазирама иссиқ, на кексайиш ва на ўлим, девлар яратмиш суқ –ҳасад йўқ эди.
Подалари сонсиз Йима Вивахвант ўғли подшолик қилган
замонда ота билан
ўғил бир хилда –худди ўн беш ёшдагидек
1
эди.
6. “(Эй Хаома), сенинг шарбатингни сиқиб олган, бу фоний дунёда
иккинчи (авлиё) зот ким бўлган? Унинг топган савоби, курган нафи нима
бўлган?”
7. Имонли Хаома, ўлимни даф қилгувчи зот менга деди: “Менинг
шарбатимни чиқариб сиқиб олган бу ўткинчи дунёда иккинчи одам Атвийа эди.
Унинг савобли амали учун унга алпқоматлар сирасидан Трастаона исмли ўғил
ато бўлди”.
8. Ўша (ўғил) уч оғизли, уч
бошли, олти кўзли, минг қувватли
Ажидаҳакани, дев дуруджи (ёлғон-алдоғининг) қудратли хилқатини,
Ахримандан бўлганни, Ахура Мазданинг эзгу яратмишлари учун офатни,
борлиқ дунё учун ғоратни, имонли эзгуликлар учун кулфатни ўлдирди.
9. (Эй Хаома!), бу фоний дунёда сенинг шарбатингни сиқиб олган учинчи
одам ким эди? Унга қандай савоблар ва нафи тегди бу савоб ишнинг.
10. Имонли Хаома, ўлимни даф қилгувчи (зот) менга жавоб берди: “Сом
уруғининг энг яхши вакили Трита бу фоний дунёда учинчи бўлиб менинг
шарбатимни сиқиб олган. Бунинг эвазига унга шундай савоб ато бўлганки,
шундай наф етишганки, икки ўғил кўрган.
Бири Урвахшайа,
иккинчиси
Кэрэшаспа эди. Бири диннинг нозири, қонунларни яратгувчи, иккинчиси
паҳлавон, алпқомат (йигит), гурзи кўтариб юрувчи жангчи эди.
11. Заҳридан кўкариб кетган, отларни бутун ютган, одамларни ямлаган
Сэрвар илонни ўлдирган удир. Сэрвар шундай илонки, унинг заҳри
бошмолдоқдек кенгликда устидан оқиб туради.
Кэрэшасп Сэрварни излаб
(тополмай юрганида), ўзи билмаган ҳолда худди унинг устига қозон қуриб
пешин вақтида овқат пишира бошлабди. Илоннинг усти куйиб бир тўлғанибди-
да, қозоннинг тагидан суғурилиб чиқишга ҳаракат қилибди. Қайноқ сув устига
тўкилибди. (Бирдан илон қўзғалиб қолгач) ботир Кэрэшасп ҳам тисарилибди.
12. Эй Хаома, сенинг шарбатингни бу дунё (фойдаси) учун сиқиб олган
тўртинчи одам ким эди? Унга қандай савоб ато этди, қандай наф етишди?
13. Имонли Хаома, ўлимни бартараф этгувчи зот менга шундай жавоб
берди: “Одамлардан тўртинчи бўлиб бу дунё балоғати учун менинг
1
Ўн беш ёшда ўғил болага кийимлар кийгизилиб, имон белбоғи боғланган. У вояга етган ҳисобланиб, уйланишга
ҳақли бўлган.
131
шарбатимни сиқиб олган (зот) Пурушаспа эди. Унга (бу савоб иши учун)
мукофот бўлиб Пурушаспа хонадонида сен туғилдинг,
девлар душмани,
Ахуранинг дўсти, эй, имонли Заратуштра.
14. Сен Арйанам-Ваежўда энг шавкатли зотсан, “Ахуна-Варйа” дуосини
дона-дона қилиб тўрт марта –ҳар бир галда олдингисидан бараллароқ ўқидинг.
15. Барча девларни ер қаърига кириб кетишга мажбур қилдинг. Улар эса
ушбу ер узра илгари замонларда одам қиёфасида изғиб юришар эди”...
Do'stlaringiz bilan baham: