Таклиф:
Ўзбекистон халқининг
биринчи ва асосий душмани -
бешик ва йўргакдир.
Ўзбекистонда бешик(гавора)ни ва йўргакни қонун асосида
таъқиқлашни сўрайман.
Сабаби бешик (гавора) ва йўргак гўдакнинг миясини, ақлини
4(тўрт) томонлама зарарлайди
1-зарари:
Йўргакланган ва айниқса бешикка боғланган гўдакда,
камхаракатлилик натижасида қон айланиши сусаяди, натижада
биринчи навбатда миянинг нормал ўсишдан ортда қолади.
2-
зарари: Бола бешикда узоқ вақт, бир неча соат ётқизилиши
оқибатида боланинг мия чаноғи қийшаяди, деформацияланади.
Натижада қийшиқ чаноқда мия тўғри-тўкис шакллана олмайди. Ва,
қийшиқ механизм яхши ишламагани каби, келажакда улғайган
боланинг мияниси ҳам яхши ишламайди.
3-
зарари: Бола бешикка(гаворага) боғланганда,
бу унга
ёқмаганлигида, шунингдек танаси увушиб, пайлари тортишган,
эзилган пайтда чинқириб йиғлай бошлайди. Бу эзилиб, чинқириб
йиғлаши албатта боланинг мия - асаб толаларини зарарайди.(Шу
сабабидан, ёш болаларни йиғлатиб даволайдиган "шифокор"га
болани даъволашни таъқиқлаш лозим!)
4-
зарари: Бола бешикда ухламаётганида ёки чинқириб
йиғлаётганида онаси уни дам қилиш, ухлатиш учун бешикни чайқата
бошлайди. Боланинг ҳали қотмаган мияси чайқалиш оқибатида
зарарланади, ҳужайоралар алоқалари узилади.
Бу тўрт зарарнинг барчаси бола организми ва айниқса мия
ривожланишини издан чиқаради. Натижада бешикка боғланган бола
улғайганида мураккаб илм талаб қилувчи фанларни ўзлаштириш
қобилиятидан мосуво бўлади.
Врач олимлар тадқиқодининг ссылкасини келтираман:
https://iwpr.net/ru/global-voices/uzbekistan-kolybel-kalechit-detey
https://anhor.uz/society/beshik-ne-pora-li-skazaty-net
Зарарланган
мия эса етук фикрлай олмайди, янги
технологияларни ўзлаштириш учун зарур бўлган фундаментал
фанларни ўрганишга ожизлик қилади. Ва натижада фарзандларимиз
қолоқлашиб, бошқа, боласини бешикка боғламайдиган халқларнинг
хизматкорига айланишади.(худди ҳозир руслар, европа, америка,
турклар, араблар, корейслар, хитой юртларида ошхонада идиш
ювиш, кўча супуриш билан оила боқишгани каби)
Сиз айтишингиз
мумкинки, "Марказий Осиёдан Хоразмий-
Беруний, Замаҳшарийларлар чиққан"-деб. Аммо улар бизда бешик
пайдо бўлгунга бўлгунга қадар, яъни Марказий Осиёни 1020-
йилларда кўчманчи Қорахонийлар ва Қорахитойлар(ҳозирги
ўзбеклар) босиб олгунга қадар бўлишган. Бешик маша шу кўчманчи
қабилаларнинг кўчиши пайтида гўдакларини уловларга боғлаб олиб
юриш воситаси бўлган. Ва улар ҳукмронлиги остида бешик бутун
Осиё халқларининг "маданияти"га айланган.
Эътибор берган
бўлсангиз, шу 1020 йиллардан кейин бизнинг ўлкаларда умуман
бирорта ҳам олим чиқмаган (чунки туғилган чақалоқларнинг
барчасини бешикка боғлай бошлашган).
Яъни Осиё халқларининг, Марказий Осиё мусулмонларнинг
цивилизациядан ортда қолишига асосий сабабчиси айнан бешикдир.
Муғуллар хам шу сабабли ҳозирда дунёдаги энг қолоқ халқлардан
биридир.
Ҳам диний, ҳам дунёвий томондан бешикнинг таъқиқлниши учун
етарли асос бор. Ислом динида танага зарар етказувчи ҳар бир
нарса ҳаром эканлиги ва ундан воз кечишга буюрилади. Дунёвий
томондан эса, болага зарар етказувчиларга ва ўзига қарам бўлган
шахсларга зарар етказувчиларга нисбатан жиноий жазони назарда
тутувчи моддалар бор.
Хулоса: Ўзбекистон ривожланишининг ягона йўли -
бешик(гавора)ни ва йўргакни қонун асосида таъқиқлашдир
!
Барча ислоҳотни қилсак-да, шуни қилмасак, барчаси беҳуда,
барибир ривожланмаймиз, чунки халқ ислоҳотни англайолмайди.
Аммо ҳеч қандай ислоҳот ўтказмасак-да, шуни қилсак, шунинг ўзи
кифоя,
албатта ривожланамиз, чунки халқнинг ўзи ақлини ишлатиб,
ўзини ислоҳ қилиб олади!
Олдинги ёзганимда, "бу халқимизнинг азалий урф-одати, шу
учун овозга қўймаймиз"-деган жавобни олдим. Қачондан буён бошқа
халқларнинг(руслар, европа, америка, турклар, араблар, корейслар,
ва ҳатто хитой…) хизматкори бўлиш - халқимизнинг азалий
муқаддас урф одати бўлди? 1000 йилдан буён юртимиздан
таъниқли олим чиқмаяпти. Нега сабабини қидирмаймиз,
сабаби
топилганида эса, бузуқ "анъанавий урф-одат"ни рўкач қилиб,
камчиликни бартараф этмаймиз.
Айримлар айтади-ки, халқнинг ичида соғлом турмуш тарзини
тарғиб қил, ота-оналарга тушунтир, боғлашмасин,"- дейишади.
Муаммо шундаги, бешик ва йўргакнинг бола миясига ва ақлига зарар
етказишини
мен мияси, ақли зарарланган инсонларга тушунтиришга
уриняпман, ва улар, турган гапки, гапимни тушунишмаяпти ва
болаларни бешикка боғлашдан тўхташмаяпти!
Шунинг учун ҳам юртимизнинг энг ақллиси бўлган ва
Ўзбекистоннинг ривожи, келажаги учун масъулликни ўз бўйнига
олган маъмурлардан
Ўзбекистонда бешик(гавора)ни ва йўргакни
қонун асосида таъқиқлашни сўрайман.