5
СЎЗБОШИ
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги тарихимизни илмий
вахолисона ёритиш имконини берди. Президент Ислом Каримов республика
тарихчи олимлари олдига бу борадаги муҳим вазифаларни қўяр экан:
“Модомики, ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб
бўлмас экан, биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни,
миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур. Тарих билан
қуроллантириш, яна бир бор қуроллантириш зарур”
1
эканлигини алоҳида
таъкидлади. Тарихимизни “кўп мингйиллик” деганда XXI асрнинг бошларига
келиб тўпланган энг янги археологик материалларга, яъни илмий изланишлар
натижаларига асосланамиз. Яқин ўтмишда тарихга, айниқса, энг қадимги
тарихга тўла илмий нуқтаи назардан ёндашилмай, тарихий манбалар баъзан
нохолис маълумотлар ва афсоналар билан аралаштириб ёритилган.
Ватанимиз ҳудудида ўзбек хонликлари даврида ва ундан анча авваллари ҳам
тарихий асарлар ёзиш анъанаси мавжуд бўлиб, улар умумбашарий тарих
тарзида ёзиларди. Чунончи, тарих Одам Ато ва Нуҳ пайғамбардан бошланар,
барча пайғамбарлар ҳақида ҳикоя қилиниб,сўнг Оссурия ҳамда Бобилнинг
афсонавий ва ҳақиқий подшоҳлари, кейин Эроннинг афсонавий подшоҳлари
Пешдодийлар ва Каёнийлар ҳақида маълумот берилиб, ундан сўнг ҳақиқий
тарихнинг баёнига ўтиларди.
Бизнинг эски тарихнавислигимизда ва умуман шарқ тарихнавислик
анъанасида XIX аср охирларигача археология деярли ҳеч қандай роль
ўйнамаган. Европада археология фан сифатида юзага келишидан бир неча юз
йиллар аввал бизнинг алломаларимиз ўз асарларида археологияга алоқадор
фикрларни баён қилганлар. Хусусан, Абу Райҳон Беруний “Геодезия”
асарида ўзи тўплаган археологик маълумотларга асосланиб, Қорақум
саҳросидаги баъзи ерларда, Манқишлоқ ярим оролида ва Амударё ҳавзасида
қадимги шаҳарлар ва маданиятлар бўлганлигини исботлаган. Лекин бу каби
гениал тахминлар онда-сонда қилинган бўлиб, улар катта илмий аҳамиятга
эга бўлмаган. Ўрта Осиёдаги илмий археологик тадқиқотлар XIX аср
охирларидангина рус ҳаваскорлари томонидан олиб борила бошланди. Лекин
бу ҳаваскорлар ўз олдиларига Ўрта Осиёнинг энг қадимги тарихини
ўрганишни вазифа қилиб қўймаган эдилар. Улар асосан араб халифалиги,
Амир Темур ва Темурийлар даври билан қизиқар эдилар. Ҳақиқий илмий
археология юртимизда XX асрнинг 30-йиллари ўрталаридан бошланди. Айни
маҳалда, ҳудудимизнинг энг қадимги даври тарихи ҳам ёритила бошланди.
Натижада диёримизнинг қадимги тарихи бир қанча минг йиллар қадимга
сурилди. Жумладан, 1938 йили Тешиктош ғорида (Сурхондарё вилояти
Бойсун тумани) мустье даврига тегишли инсон манзилининг топилиши,
ундан кейин Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудларида палеолит даврига тегишли
кўплаб манзилларнинг топилиши ва ўрганилиши бунга мисол бўла олади.
Самарқанд шаҳри ҳудудида қадимги инсон суяклари топилганлиги эса янада
1
И.А. Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўқ.Тошкент, 1998. Б.24-25.
6
кучлироқ далил бўлади. Сўнгги йилларда Фарғона водийсида Чашма,
Селунғур, Сўх қадимги палеолит ёдгорликларининг топилиши Ўрта
Осиёдаги инсон тарихини мил. ав. 1,5 млн йилларга етказди ва ватанимиз
ҳудуди инсониятнинг энг қадимги ўчоқларидан бири эканлигининг исботи
бўлди.
Лекин бу билан Ўрта Осиёнинг қадимги тарихи ҳақидаги
билимларимизда бўшлиқлар бутунлай йўқ бўлди, тарихнинг барча
саҳифалари бизга узлуксиз кетма-кетликда тўла аён, дея олмаймиз. Чунки бу
узоқ давр билан ёзма тарих давригача бўлган оралиқдаги муддатга тааллуқли
археологик тадқиқотлар ҳам айтарли даражада тўлиқ эмас. Шундай бўлса
ҳам, Ўрта Осиё тарихининг энг қадимги даврлардан то илк ўрта асрларгача
бўлган қисмидаги асосий воқеа ва ҳодисалар илк ибтидоий тўдалар
давригача бориб тақаладиган ягона ва бутун тарихий жараённи ташкил
этишини кузатиш мумкин.
Ўзбекистоннинг энг қадимги тарихининг ёзма манбаларда ёритилиши
борасида диққатимизни энг қадимги ёзма манба – “Авесто” ўзига жалб
қилади. Бу зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлиб, унинг асосий
қисми мил. ав. VII асрда шаклланиб бўлган, деб ҳисобланади
1
. Бу диннинг
ибтидоси
археологик
қазишмалар
натижасида
жанубда
Бахтария
(Бақтрия)нинг қадимги деҳқончилик ўлкаларидан шимолда Қозоғистон,
Хоразм ва ҳатто, жез давридаги жанубий Урал ҳудудларигача бориб
тақалиши исботланди. Лекин унинг яхлит дин сифатида шаклланиш даври
мил. ав. I мингйиллик бошларидаги Хоразм ва Бахтария, яъни тарихий
Ўзбекистон ҳудудларига тўғри келиши кўпчилик олимлар томонидан
эътироф этилган. Бу давр уруғчилик муносабатларидан қишлоқ жамоа
хўжаликларига энди ўтилаётган, жамоалар хўжалик ва ҳудудий алоқалар
асосида шаклланаётган даврлар эди. Ўрта Осиё шароитида эса қишлоқ
жамоалари узоқ асрлар давомида муҳим аҳамият касб этган. Чўл
минтақаларида кўчманчилик ва чорвачилик хўжаликлари, сув ҳавзалари
воҳалари ва водийларда эса деҳқончилик хўжаликлари устунлик қиларди.
Хўжалик ва ҳудудий алоқаларнинг ўсиши ҳамда кенгайиши, ташқи
душмандан ҳимояланиш эҳтиёжлари йирик қабилалар бирлашмаларини,
яъни бўлажак давлатлар негизини юзага келтирди. Бундай бирлашмалар ўз
маконларини мудофаа истеҳкомлари ва баланд деворлар билан ўрайдилар.
Булар бўлажак шаҳар-қалъалар эди. Чўл минтақаларида ҳам, ўтроқлик
минтақаларида ҳам мулкий тенгсизлик аҳолининг қашшоқлашган қисмини
қулга айлантиради. Шу тариқа Ўрта Осиёда қулдорчилик юзага келади.
Лекин бу қулдорчилик патриархал бўлиб, қадимги йирик Шарқ давлатлари –
Миср, Бобил ва Оссуриядаги қулдорчиликдан кўп жиҳатдан фарқ қиларди.
Асосий фарқ шундан иборат эдики, қадимги Ўрта Осиё жамиятида
1
Диннинг номи унинг асосчиси, яъни каноник шаклга келтирувчиси – пайғамбар Зардушт (Заратуштра,
аслида – “зарату шутра” бўлиб, бу қадимги эронийда “туя боқувчи” маъносини англатади) номи билан
юритилади. Европада бу исмнинг юнончалаштирилган шакли Зороастр, диннинг номи эса зороастризм
шаклида юритилади. Авестонинг энг қадимги қисми бўлган “Гоҳ” (”Гат”)ларни Зардуштнинг ўзи тузган, деб
ҳисобланади.
7
қулдорчилик кўпроқ патриархал типдаги оилавий характерга эга бўлиб,
қулларнинг иқтисодий аҳамияти ҳал қилувчи кучга эга бўлмай, чекланган
бўлган. Масалан, йирик монументал иншоотлар Миср ва Бобилдагидек
қулларнинг кучи билан эмас, балки жамоа аъзоларининг кучи билан ҳашар
тарзида қурилган.
Ҳуқуқий жиҳатдан ҳам Ўрта Осиёда қуллар мазкур қадимги
мамлакатлардагидан имтиёзлироқ бўлган, дейиш мумкин. Чунончи, Ўрта
Осиё ҳудудида ўтроқлик минтақалари кўчманчилик минтақалари билан Яқин
Шарқдагидан кўра кўпроқ боғлиқ бўлган. Адир минтақаларда кўчманчилик
жамияти жипслашишга мажбур бўлган. Бу жамиятнинг яшаш тарзига кўра,
қул билан унинг эгаси орасидаги муносабат бироз демократик тамойилга эга
бўлган. Акс ҳолда, ҳарбий вазият шароитида бу жамият ёки сиёсий бирикма
ташқи душманга осонлик билан ўлжа бўлиши мумкин эди. Бинобарин,
кўчманчи саклар, массагетлар, ҳунлар ва улардан бирмунча кейин туркийлар
жамиятида қуллар чўпон ва қурол ташувчи бўлиш билан бирга, ўз эгасининг
сафдоши ва аскари ҳам бўлган. Туркий халқларда “қул” деб аталиш баъзан
шарафли ҳам бўлган, чунки тавсифланаётган вақтдан бироз сўнг, ўрта
асрларда собиқ “қул”лардан йирик давлат арбоблари ва лашкарбошилар
етишиб чиққан.
Ўрта Осиё жамиятида ҳарбий демократия узоқ вақтгача устувор,
лашкарбошилар эса йирик мавқега эга бўлган. Улардан шоҳ ёки хон
атрофидаги сарой аҳллари – “вазург мардан”лар (яъни “буюк кишилар”,
кейинчалик арабча “вазир” шундан келиб чиққан) ёки “бау аег”лар (яъни
сўзма-сўз “бой эр” демакдир; кейинчалик бундан Марказий Европадаги Авар
хоқонлиги орқали немисча “Байер”, яъни Бавария номи ва русча “боярин”
атамаси келиб чиққан) шаклланган. Албатта, жамиятнинг ҳарбий қатлами
шаклланган эмас, бу унинг ривожланишидаги узоқ жараённинг маҳсули
бўлган. Илк даврларда йирик жамоалар ўз маконларини қўриқ ва мудофаа
деворлари билан ўраб олаётган пайтлардаёқ жамоанинг жисмоний қуввати
билан бошқалардан ажралиб турадиган ёш вакилларига мудофаа вазифалари
юкланган ёки шундай сифатга эга бўлганлар ҳимоячи ҳамда мудофаачиларга
бошчилик қилиб, йўл-йўриқ кўрсатиб турган, шахсий намуна кўрсатган.
Кейинчалик, давлат шаклланиши жараёнида бундайлардан доимий ҳарбий
касб эгалари ва уларнинг бошлиқлари – беклар шаклланган.
Ўрта Осиё жамиятида қабила оқсоқоллари – “ота”ларнинг мавқеи ҳам
юқори бўлган. Йирик арбоблар, одатда, уларнинг маслаҳати билан иш
тутганлар. Қабила ёки жамоа мажлисларида уларнинг кўрсатмаларига қулоқ
солганлар. Бундай мажлислар Ўрта Осиё жамиятида ва умуман туркий
халқлар орасида “кенгаш” деб аталган. Бу кенгашлар ўзига яраша
“парламент” вазифасини ўтаб, унинг аъзолари ўз фикрларини эркин айтиш
ҳуқуқига эга бўлганлар. Лекин ҳал қилувчи сўзни “ота”лар айтган. Шунинг
учун халқ оммаси уларни муқаддаслаштирган ва илоҳийлаштирган. Айрим
жойлар уларнинг номлари билан “Иссиқ ота”, “Чўлпон ота”, “Авлиё ота” ва
ҳоказо деб аталган. Шуниси диққатга сазоворки, кенгаш ғоят яшовчан
институт бўлиб, ҳатто Амир Темур давригача ҳам ўз кучини йўқотмаган.
8
Шундай қилиб, Ўрта Осиё давлатларининг шаклланиши ва
фаолиятида ҳарбийларнинг ҳамда қабила оқсоқолларининг аҳамияти катта
бўлган. Улар жамиятнинг асосий муҳарраки (мотори) ва таянч кучи бўлган.
Ўрта Осиёдаги илк давлатларга келсак, кўпчилик тадқиқотчиларнинг
фикрича, бундай давлат бирикмаси Хоразм воҳасида пайдо бўлган ва у
Амударёнинг маҳсулидир, яъни, бошқача айтганда, у инсоннинг дарёнинг
тийиқсиз феъли билан курашуви натижасида юзага келган. Амударё эса доим
ҳам Орол кўлига қуйилмаган. Қадимда унинг сувининг кўп қисми Каспий
денгизига бориб тушган. Шунинг учун, қадимги Хоразм ҳақида сўз
кетганида Оролнинг жануби, жануби-ғарбий соҳилларидан то Марв (ҳозир
Туркманистондаги Байрам Али)-Гургон чизиғигача бўлган оралиқни ва унга
қўшни ерларни кўз олдига келтириш керак. Хоразм кўчманчи скифлар ва
саклар яшайдиган чўл дунёси билан турли соҳаларда узвий алоқада бўлган.
Тадқиқотчилар (Маркварт, Толстов) ҳатто Аҳоманийлар империяси
шакллангунга қадар бутун Ўрта Осиё, Шимолий Кавказ, шимоли-шарқий
Қора денгиз бўйи ва жанубий Уралгача оралиқни ўз таъсир доирасида тутган
“Буюк Хоразм” бўлган, деган фикрни олға сурганлар. Одатда, бунга далил
қилиб Аррианнинг бир хабари келтирилади.
Аррианга кўра, мил. ав. 329 йили Искандар (Македониялик
Александр) Самарқандда турганида унинг ҳузурига Хоразм шоҳи Фарасман
келиб, бир таклифни айтади. У колхлар қабиласи ва амазоналар билан қўшни
эканлигини ва, агар Искандар истаса, колхлар ва амазоналарга зарба бериб,
Эвксин (Қора) денгизи бўйида яшовчи қабилаларни ҳам бўйсундириши
мумкинлигини айтади. Искандар эса Фарасманга миннатдорчилик билдириб,
у билан дўстлик иттифоқини тузади ва ҳозирча Қора денгиз тарафига бориш
эҳтиёжи йўқлигини айтиб, ўз ёрдамини кейинроққа қолдиришни сўрайди.
Икки шоҳ орасидаги бу мулоқотнинг диққатга сазовор жойи шундаки,
Хоразм шоҳи Фарасман буюк Искандар билан ҳар тарафлама тенгдек
сўзлашади ва ҳатто Искандар у билан дўстлик иттифоқини тузади. Шуни ҳам
айтиш керакки, Искандар бу воқеадан аввал ҳам, кейин ҳам бирор подшоҳ
билан, ҳатто Миср фиръавни билан ҳам бу йўсинда сўзлашмаган ва иттифоқ
тузмаган. Демак, хоразмшоҳ Фарасман Орол атрофлари, Қора ва Каспий
денгизлари оралиғи ва бинобарин, Қуйи Волга тарафларига ўз таъсирини
ўтказа оладиган ва шу сабабли Искандар уни тан оладиган ва у билан
ҳисоблашадиган даражада реал кучга эга бўлган ва унинг сўзларида ҳеч
қандай муболаға бўлмаган кўринади. Бу ҳолда Аҳоманийларгача бўлган
даврда Буюк Хоразм ҳукм сурганига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Фақат илк
Аҳоманийлар даврида Хоразм вақтинча бўйсундирилиб, балки Доро I дан
(мил. ав. 522-486) кейинроқ ўз мустақиллигини ва аввалги қудратини қайта
тиклаган бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда, Аҳоманийлардан аввалги Буюк Хоразм
масаласи ҳужжатлар камлиги сабабли узил-кесил ҳал этилмаган бўлса ҳам,
кун тартибидан олинган эмас. Бу масала ўз тадқиқотчиларини кутмоқда
1
.
Тарихий Ўзбекистон ҳудудидаги иккинчи қадимги давлат бирикмаси
1
Қар.: Жабборов. Антик; Жабборов. Буюк Хоразмшоҳлар.
9
Бахтария подшолиги эди
1
. Узоқ тарихга эга бўлган бу давлат ҳарбий мавқеи
кучайган пайтларда ўз ҳудудини шимол, ғарб ва шарқдаги ерлар ҳисобига
кенгайтирган ва ҳатто Эрон билан рақобатлашган.
Ўрта Осиё аҳолиси нажодий (этник) ва жуғрофий жиҳатлардан ранг-
баранг бўлган: деҳқончилик вилоятларида, воҳа ва водийларда хоразмийлар,
суғдийлар, фарғоналиклар, марғиёнлар, бахтарийлар, партавлар, тоғ,
дарёбўйи ва чўл зоналарида – сак ҳамда массагет қабилалари ва уларнинг
уюшмалари яшаган. Сакларнинг таркиби тил жиҳатидан ҳали яхши
ўрганилмаган. Қадимги юнонлар уларни умумий ном билан скифлар
(скитлар) деб атаганлар. Баъзи жиддий тадқиқотчилар (Томашек, Маркварт)
скифлар таркибига туркий тилли қабилалар кирганлигини исботлаганлар.
Машҳур олим С.П.Толстов фикрича, сак ва массагетлар таркибига эронийлар
билан бирга туркий ва фин-угор қабилалари ҳам кирган.
Мил. ав. I мингйиллик ўрталаридан бошлаб Ўрта Осиё тарихи Эронда
шаклланган Аҳоманийлар давлати тарихи билан боғланади. Босқинчилик
урушлари натижасида Аҳоманийлар мил. ав. VI аср ўрталарида улкан давлат
тузишга эришадилар. Қадимги Шарқнинг қатор давлатлари ва халқлари
унинг таркибига киради. Бу давлатнинг асосчиси Куруш (европаликларда
Кир ёки Кюр) II эди. Аввалига Куруш қудратли Мидиянинг жанубидаги
Форс (аниқроғи, Парс) ўлкасидаги форс қабилаларининг бошлиғи эди. У
форс қабилаларини ўз атрофида жипслаштириб, бир давлат атрофига
бирлаштиради, форслардан доимий лашкар тузади ва унинг кучи билан
Мидия ҳукмронлигини ағдариб, уни Эрон таркибига қўшиб олади. Кейинроқ
Кичик Осиёдаги майда юнон ёки ярим юнон давлатларини ҳам ўз салтанати
таркибига қўшиб олади. Куруш Ўрта Осиёнинг қанча қисмини ва қачон ўз
давлати таркибига қўшиб олгани тафсилоти аниқ маълум эмас. Ҳеродот ва
бошқа муаллифларнинг ёзишича, унинг аскарлари бу ерда қаттиқ қаҳр билан
иш тутганлар ва кўп қон тўкканлар. Беҳистун қоясидаги машҳур битикда
“Ахурамазданинг марҳамати билан” Куруш II га қарам бўлган мамлакатлар
қаторида Партава (Парфия), Хоразм, Бахтария ва Суғд зикр этилган.
Аҳоманийлар давридаги Ўрта Осиёда ҳукм сурган ижтимоий-
иқтисодий тузум масаласи диққатга сазовор. Совет даврида бу масалага бир
томонлама ёндашилиб, қулдорлик тузуми бўлгани ва мил. V-VI асрларгача
давом этгани қайд қилинган эди. Фақат бир аниқлик киритилиб,
феодализмнинг бошланғич палласи II-IV асрлар орасига тўғри келгани ва VI
аср бошига келиб феодализм узил-кесил ғалаба қилгани таъкидланар эди.
Тарих фанининг ҳозирги ривожланиш даражаси бундай қарашларни қайта
кўриб чиқишни тақозо этади. Аввало шуни айтиш керакки, Ўрта Осиё
ҳудудида Аҳоманийларгача Хоразм, Суғд, Бахтария, Партава ва Паркана
(кейинчалик Фарғона) каби йирик давлатлар бўлган. Чоч воҳаси ва Усрушона
кўпроқ Суғднинг таъсир доирасига кирган. Бу давлатларнинг ҳаммаси ҳам
1
Бахтария – Ўрта Осиёнинг жанубида, Амударёнинг ўрта оқимида унинг иккала соҳили бўйлаб жойлашган
ва Панж, Вахш, Кофирниҳон, Сурхон, Кўкча, Қундуз ирмоқлари ҳавзасидаги қадимги давлат. Тарихга
қадимги маданият ўчоқларидан бири сифатида кирган. Бақтрия, Бақтриёна, Бахтарзамин деб ҳам юритилган.
Замонавий илмий адабиётларда Бақтрия шаклида келтирилади.
10
кўчманчисак-массагетлар дунёси билан узвий боғлиқ эди. Страбоннинг
қуйидаги сўзлари бу ҳақда гувоҳлик беради:“Аввалги замонларда суғдликлар
ва бахтарияликларнинг ҳаёт тарзлари ва урф-одатлари кўчманчиларникидан
кам фарқ қилган”
1
. Шуни унутмаслик керакки, бу гаплар мил. ав. I асрнинг
охирларига тааллуқлидир. Шунинг учун, муаллиф “аввалги замонларда”
деганда нари борса беш аср аввалги замон назарда тутилади, дейиш мумкин.
Бу эса илк Аҳоманийлар даврига тўғри келади. Демак, мил. ав. VI аср
охирида Ўрта Осиёнинг мазкур давлатлари ижтимоий ва маданий ҳаётида
кўчманчиликнинг таъсири кучли бўлган.
Ундан олдинги даврларда бу таъсир янада кучли бўлганлиги ўз-
ўзидан равшан. Кўчманчилар жамияти эса йирик қулдорликни инкор этади,
чунки чўл шароитида тўда-тўда қулларга эҳтиёж бўлмаган. Сон жиҳатидан
ниҳоятда кам бўлган қулларнинг меҳнати фақат чўпонлик ва оддий хонаки
юмушдан иборат бўлган. Бу ҳолат, юқорида айтганимиздек, патриархал
қулдорликка хосдир. Ўтроқ минтақалар ва шаҳарларда ҳам қулларнинг
меҳнатидан айтарли кўп фойдаланилмаган, Хоразм, Суғд ва Бахтариядаги
мил. ав. VI асрга тегишли иншоотларда қуллар меҳнатидан фойдаланилгани
шубҳасиз бўлса ҳам, бу меҳнат ҳал қилувчи роль ўйнаган эмас. Ўша даврга
тегишли шаҳар-қалъалар кўпроқ қўрғонларни эслатади. Бу шаҳарлар аҳолиси
асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан, қандайдир кичик гуруҳи
ҳунармандчилик билан шуғулланган. Қуллар эса шаҳар ёки мамлакат
ҳокимларининг мулкида ишлатилган. Ўрта Осиё шароитида қишлоқ
жамоаларининг аҳамияти ҳам катта эди. Бу ерда қуллар меҳнати ҳеч қачон
хўжаликнинг ҳал қилувчи ёки бирдан-бир устун шакли бўлган эмас.
Жойларда жамоачилик тузуми ҳам катта ўрин олган. Айниқса, қишлоқларда
озод деҳқон хўжаликлари йирик ер эгалари билан жамоаларни ташкил
қилган. Чунки, бирор қўрғон ёки масканга ташқи хавф туғилганида барча
жамоа аъзолари ягона куч бўлиб, ҳарбийлик вазифасини ўтаганлар. Каналлар
қазиш ва ҳукмрон доираларга қарашли йирик иморатларни барпо қилишда
ҳам қуллар билан бирга эркин жамоа аъзолари иштирок этганлар.
Бизнингча, Ўрта Осиёда мил. ав. VI-V асрларда ва ундан анча кейин
қулдорлик, феодализм соф ҳолда ҳукм сурмаган. Бу иккала ижтимоий тузум
элементлари анча вақтгача ибтидоийлик қолдиқлари билан ёнма-ён яшаб
келган. Ғарб олимларининг Шарқ мамлакатларидаги ижтимоий тузум ва
ижтимоий-иқтисодий ҳаёт узоқ қадимдан то янги давр бошларигача кескин
ўзгаришни бошдан кечирмай, феодализмнинг турли босқичларидан иборат
бўлган, деган фикрлари ҳақиқатга яқинроқ кўринади.
Аҳоманийлар давридаги Ўрта Осиёда катта ва кичик масканлар билан
бир қаторда шаҳарлар ҳам бўлган. Бахтария ҳатто “Минг шаҳарлар диёри”
деб аталган
2
. Ҳунармандчиликнинг турли тармоқлари ривожланган.
Кўпчилик хўжаликлар ҳали натурал ёки шунга яқин ҳолатда бўлган эса-да,
савдо-айирбошлаш, олди-берди ривожлана борган. Чорвачилик билан бирга
1
Лунин. История. Б.179.
2
Пьянков. Города. Б.126-135.
11
деҳқончилик (дон етиштириш, мевачилик, узумчилик ва б.) кенг
ривожланган.
Ўрта Осиё давлатларининг Аҳоманийлар Эрони томонидан босиб
олиниши маҳаллий халқларнинг бошига тушган оғир кулфат бўлди. Бунинг
натижасида, биринчидан, Ўрта Осиё давлатлари ва халқлари ўз сиёсий
мустақиллигини йўқотди, иккинчидан, кўплаб табиий ва моддий бойликлар
Эрон шоҳлари хазинасига ташиб кетилди, учинчидан, маҳаллий халқларга
ўзликни йўқотиш, форслаштириш хавф сола бошлади. Бу эса маҳаллий
халқлар учун сингиб кетиш, йўқ бўлиш билан баробар эди. Шунинг учун
бўлса керак, Ўрта Осиё халқлари тез орада Эрон мустамлакачиларини
улоқтириб ташладилар. Ҳар ҳолда, бу ерларга мил. ав. IV асрда Искандар
келганида маҳаллий давлатлар мустақил эди. Фақат Бахтарияда Эроннинг
таъсири сезиларди.
Айни маҳалда Ўрта Осиё давлатларининг Аҳоманийлар давлати
таркибига киришининг бу давлатлар халқлари учун баъзи ижобий тарафлари
ҳам бўлди. Форслар бу ерга оромий ёзувини
1
олиб келдилар. Хоразм ва Суғд
маданияти тарихида бу ёзув қанчалик улкан аҳамият касб этгани яхши
маълум. Ўрта Осиё халқлари Аҳоманийлар давлати таркибига кирган Осиё,
Африка ва Европақитъаларидаги турли тилларда сўзлашувчи халқлар билан
савдо ва маданий алоқаларга киришдилар ва ҳ.к. Ўрта Осиёда Ғарбий Эрон,
Қадимги Миср ва бошқа мамлакатларнинг маданият ва санъат обидалари
топилгани бундан гувоҳлик беради.
Шу билан бирга, Аҳоманийларнинг шаклланиб келаётган маданиятига
хоразмликлар, суғдлар, саклар, бахтарийлар, марғиёналиклар, партавлар ва
бошқалар ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ўрта Осиё халқлари вакиллари
аҳоманийларлашкаритаркибидасалтанатнингузоқерлардагиҳарбийбўлимлари
да хизмат қилганлар. Юнонистон, Шимолий Африка ва бошқа ерлардан
кўчириб келтирилганлар Ўрта Осиёда яшаганлиги маълум. Ўз навбатида,
ўртаосиёликлар Аҳоманийлар салтанатида турли йирик лавозимларни
эгаллаганлар
2
.Аҳоманийлар салтанати икки асрдан ортиқроқ ҳукм сурди. У
қадимги дунёда бутун жаҳон миқёсидаги биринчи империя эди.
Аҳоманийлар аслида Ўрта Осиё ҳудудларида юзага келган зардуштийликни
давлат дини даражасига кўтариб, шу қадар буюк қудрат ва юксак маданиятга
эришдиларки, улар асос солган давлат қурилиши услуби ва маданиятининг
таъсири ҳатто ҳозирги кунда ҳам сезилади.
Аҳоманийлар қудратини фақат қадимги дунёнинг буюк саркардаси
Македониялик Александр синдира олди. Бу шахс Шарқ адабиётига “Қуръон”
орқали (“Каҳф” сураси, 83, 86, 94-оятлар) Искандар Зулқарнайн номи билан
кирди. Искандарнинг ҳарбий юришлари ва улар билан боғлиқ воқеалар
нафақат Аҳоманийлар ва Эрон салтанати тарихида, балки Ўрта Осиё
1
Оромий (ёки арамий; арамийлар асли Арабистон ярим оролидан келиб чиқиб, Олд Осиёни эгаллаган,
сомий тилида сўзлашган қадимги халқ) ёзуви – мил. ав. I мингйиллик бошларида финикий ёзуви асосида
юзага келган, фақат унсиз ва узун унли товушларни ифодалаган ёзув.
2
Лунин. История. Б. 12.
12
давлатлари ва халқлари тарихида ҳам чуқур из қолдирди. Искандарга
замондош ва ундан бирмунча кейин яшаган антик давр муаллифларининг бу
юришларни тавсифлашлари натижасида ватанимиз ҳудудлари қадимги
даврлардаёқ дунёга маълум бўлди. Ушбу китобда мазкур муаллифларнинг
асарларига катта ўрин ажратилган.
Искандар ҳарбий юришларининг объектив сабабларидан бири шундан
иборат эдики, мил. ав. IV аср биринчи ярмининг охирларига келиб
Аҳоманийлар салтанатининг қудрати сусайганлиги аниқ сезилади. Худди шу
даврда унга бевосита қўшни бўлган Македония форсларнинг таъсиридан
халос бўлиб, кучая боради. Бу жараён Искандарнинг отаси, Македония
подшоси Филипп II (мил. ав. 359-336) даврига тўғри келади. Унинг подшолик
йиллари Юнонистон ва Македонияни бирлаштириш ҳамда форслар
ҳукмронлигига қарши кураш шиори остида ўтди. Шубҳасиз, Юнонистондаги
ижтимоий-сиёсий ва фалсафий қарашлар шарқ халқларининг фойдасига
бўлган эмас. Форслар ва уларга қарам бўлган бошқа шарқ халқларининг
Юнонистонга бир неча марта ҳарбий юришлар билан келишлари ва ҳатто
унинг шимолий қисми–Фессалияда узоқ муддат ҳукм суришлари юнон
мутафаккирлари томонидан маданий жиҳатдан кучли бўлган шарқ
халқларининг юксак маданиятли бўлган юнонлар устидан адолатсиз
ҳукмронлиги сифатида талқин этилган. Мил. ав. V-IV асрларнинг энг йирик
адиб, драматург ва файласуфлари, жумладан, Искандарнинг устози
Аристотель (Арастутолис, Арасту) ҳам шу ғоя билан суғорилган эдилар.
Бўлажак подшо Искандар ёшлигидан форслар ва бошқа шарқ
халқларига нисбатан нафрат руҳида, юнонларнинг шарқликлардан устунлиги
ва демак, юнон-македонлар улар устидан ҳукм суриши кераклиги ғояси
остида тарбияланди. Отаси Филипп вафотидан сўнг Македония тахтига
ўтирган Искандар ана шу ғоя остида Шарққа ҳарбий юришларини бошлади
ва бу юришларнинг бошиданоқ йирик ғалабаларга эришди. Искандарга
замондош ва ундан кейин яшаган юнон ҳамда рим муаллифлари унинг барча
қилмишларини оқлар ва ҳатто уни илоҳийлаштирар эдилар. Шу тариқа,
Искандар маддоҳлиги шаклланди. Искандарнинг қарама-қаршиликларга
молик шахсияти уни чуқур ва ҳар томонлама кенг тадқиқ қилишни ҳамда
ёритишни талаб этади, чунки у ҳақда ёзилган ва унинг фаолиятини
тавсифлаган адабиёт ниҳоятда улкан бир уммонни ташкил қилади. Бу
адабиёт орасидан мустақил Ўзбекистон манфаатларига мос келадиган ва
тўғри деб ҳисоблаш мумкин бўлган йўналишни танлаш мушкул масала.
Бироқ адабиёт ёзилган вақтнинг узоқлиги ва уларда сиёсий қарашлардан кўра
илмий мақсадлар устун қўйилганлиги масалани бирмунча осонлаштиради.
Чунки, агар биз адабиёт танлашда ҳозирги сиёсий вазият нуқтаи назаридан
қарайдиган бўлсак, илм учун фойдали бўлмас, баъзи асарларни жуда
қисқартиришни, баъзиларини эса умуман рад этишни тақозо қилган бўларди.
Шунинг учун, антик манбаларни танлашда тарихийлик услубига амал
қилинди.
Искандар маддоҳлиги юзага келишининг асосий сабаби у ўз даврида
фавқулодда шахс бўлганлигида эди. У ниҳоятда ўткир зеҳн, буюк ҳарбий
13
истеъдод, сўнмас ирода ва ички қувватга эга бўлиш билан бирга, аскарларига
ва демак, халқ вакилларига нисбатан меҳр-оқибатли эди. Бизнингча, ана шу
фазилати унинг шахсияти бениҳоя улуғланишига олиб келди. Искандар
ҳарбий юришларининг ғоят оғир шароитларида ҳам охирги томчи сувни,
охирги бурда нонни аскарлари билан бирга баҳам кўрган. Шунинг учун ҳам
аскарлари уни севарди. Бундан ташқари, Искандар Шарқ мамлакатларининг
ички ҳудудларига кириб бориши билан унда бу халқларга нисбатан алоҳида,
расмий қарашдан фарқли бўлган қараш юзага келди. Чунончи, у Бахтарияни
забт этганидан сўнг маҳаллий зодагон Оксиартнинг қизи Роксанага севги
билан уйланди, ўша маросимда яна ўн минг юнон-македон ёшлари маҳаллий
қизларга уйландилар. У аста-секин шарқ одатларини қабул қила бошлади,
атрофидаги аъёнлари орасига ҳам шарқ вакилларини киритди, баъзи
вилоятларда сатрапларни шарқликлардан қўйди. Бу эса шарқ халқлари
орасида Искандарнинг обрўси ортишига олиб келди.
Филипп II давридаёқ Юнонистон ва Македонияда Эроннинг
афсонавий даражада бойлиги, аммо Аҳоманийлар салтанати сусайгани,
доимо тахт учун кураш бўлиб туриши, сарой тўнтаришлари ва
сатрапликлардаги айирмачилик ҳаракатлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Кўпинча бу хабарлар аниқ бўларди, чунки Аҳоманийларнинг сарой аъёнлари
орасида ҳам, лашкарида ҳам у ёки бу сабабга кўра Эронга келиб қолган ва
ёлланган юнонлар бор эди. Улар Юнонистонга аниқ маълумотларни етказиб
турар эдилар.
Юнон-македон қўшинларининг Аҳоманийлар лашкари билан биринчи
тўқнашуви мил. ав. 334 йили бўлиб ўтди. Бир неча йирик жангларда
форсларга қақшатқич зарбалар берган Искандар қисқа муддат ичида
Аҳоманийлар мамлакатининг ғарбий ва марказий қисмларини забт этди ва
чекинаётган ДороIIIни таъқиб қилиб, шимоли-шарқ йўналишида юришини
давом эттирди. Шу воқеалар асносида Бахтария сатрапи Бесснинг қўзғолони
бошланди. У Доро III ни тутиб қатл қилди ва Аҳоманийлар тахтига ўтириб,
ўзини шоҳ деб эълон қилди. У маҳаллий зодагонлар билан халқ оммасининг
қўллашига умид боғлаган эди, лекин умиди пучга чиқди.
У пайтлар Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудлари Аҳоманийларнинг
таъсир доирасида, қолган ерлар эса мустақил бўлиб, маҳаллий ҳокимлар
томонидан бошқариларди. Искандар Бессни таъқиб этиб, бевосита ҳозирги
Ўзбекистон ҳудудларига кириб келади. Кейинги воқеаларнинг тафсилотига
кўра, Бесс ўз сафдошлари (улар орасида Спитамен ҳам бор эди) томонидан
қулатилиб, Искандарга топширилади. У эса Бессни қатл этади. Искандар бу
иши билан маҳаллий зодагонларни ўз томонига оғдирмоқчи бўлади.
Шундан сўнг Искандар Суғдни бевосита забт этишга киришади ва
унинг бош кенти Мароканда (Самарқанд) тарафига йўл олади. Лекин у Суғд
аҳолисининг қаттиқ қаршилигига дуч келади. У ўт ва қилич билан, катта қон
тўкиш ва вайронгарчиликлар эвазига аҳоли қаршилигини бироз бостиради.
Шундай бўлса-да, Искандар Суғд ва Бахтарияда маҳаллий аҳолининг мисли
кўрилмаган қаршилигига дуч келди. У Аҳоманийлар давлатини деярли
осонлик билан забт этган бўлса, Ўрта Осиё – Икки дарё оралиғини
14
бўйсундириш учун мил. ав. 329-327 йиллардан иборат уч йилни сарфлади.
Ўрта Осиёнинг кейинги тақдири кўп тарафдан Искандар тузган
империянинг тақдири билан боғлиқ бўлиб қолди. Искандар Ўрта Осиёда ҳам
бошқа ҳудудлардаги каби Александрия деб аталган шаҳарлардан иборат
қатор таянч нуқталарни барпо қилди. Ўрта Осиё Искандар барпо қилган
империянинг бир қисми бўлиб, бу ерда Аҳоманийлар давридаги бошқариш
тизими умумий тарзда сақланиб қолди.
Искандар империяси турли мамлакатлар, халқлар ва қабилаларнинг
ҳарбий куч билан сунъий ясалган вақтинча бирлашмаси эди. Бу, айниқса,
унинг мил. ав. 323 йили юз берган ўлимидан кейин яққол кўринди. Унинг
ўлимидан сўнг ҳокимият унинг ворислари – лашкарбошилари, диадохлар ва
эпигонлар (ворисларининг ўринбосарлари) қўлига ўтди. Ҳокимият учун
кураш натижасида, мил. ав. 300-йиллар бошига келиб Искандар империяси
учта мустақил эллинистик давлат: Македония, Миср ва Сурия
(Салавкийлар)га парчаланди. Ўрта Осиё ерлари Салавкийлар давлати
таркибига кирди.
Салавкийлар давлатига асос солган Искандарнинг сафдоши ва
лашкарбошиси Селевк Никатор қаттиққўллик ва сабот билан Шарқда ўз
ҳокимиятини ёя бошлади, маҳаллий аҳолини бостириш учун Ўрта Осиёда
урушлар олиб борди. У ўғли Антиохни ўзининг Шарқдаги ҳамҳокими этиб
тайинлади. Салавкийлар даврида ҳам Ўрта Осиёда қўзғолонлар ва бундан
ташқари, кўчманчи қабилаларнинг ҳужумлари бўлиб, уларга қарши қуролли
чиқишлар юз бериб турди. Лекин айни пайтда, Искандар асос солган
анъанага кўра, маҳаллий зодагонларнинг талай қисмини босқинчилар йирик
лавозимларга тайинладилар, натижада улар Салавкийларнинг ноиблари
билан яқинлашдилар, уларнинг сарой мулозимларига айландилар. Юнон-
македонлар шу тариқа Ўрта Осиёда ўз мавқеларини узоқ муддат сақламоқчи
бўлдилар.
Мил. ав. 250 йил атрофида Салавкийлар давлатининг сусайиши ва
парчаланиши оқибатида Ўрта Осиёда Салавкийлар давлатидан Партава ва
Бахтария ажралиб чиқади. Партавада ҳокимият Аршакнинг қўлига ўтиб, у
Аршакийлар (Арсакийлар) сулоласига асос солади. Бақтрияда Юнон-
Бахтария (Юнон-Бақтрия) давлати юзага келиб, уни Бахтария эпархи (ноиби)
Диодот бошқаради; у ўзини подшоҳ деб эълон қилади, бахтариялик
зодагонлар уни қўллайдилар. Мил. ав. 175 йил атрофида Юнон-Бахтария
подшоҳлигидан Юнон-Ҳинд подшоҳлиги ажралиб чиқади. Юнон-Бахтария
подшоҳлигида тахтни Евкратид эгаллайди. Бироз кейин (мил. ав. 140-130-
йиллар
оралиғида)
ички
жанжаллар,
шимоли-шарқдан
кўчманчи
юежиларнинг хуружи ва Ўрта Осиё халқларининг миллий озодлик ҳаракати
кучайиши натижасида бу давлат бутунлай барҳам топди
1
.
Ўрта Осиё тарихининг кейинги саҳифалари юежилар билан бирга
келган кушонлар ва улар асос солган Кушон подшоҳлиги тарихи билан
1
Бахтария подшоҳлигининг қулаши Ўрта Осиё ва Эрон ҳудудига туркий сўзлашувчилар билан бирга бошқа
кўчманчи қабилаларнинг келиши билан боғлиқликда қаралади (Алиев. Б. 176-179).
15
боғланган бўлиб, буларнинг номи ҳам, тарихи ҳам яқин вақтларгача
бутунлай номаълум эди. Лекин сўнгги йилларда археолог, антрополог,
тилшунос, нумизмат, санъатшунос ва бошқаларнинг ҳамкорлиги натижасида
Шарқнинг кушонлар давридаги тарихининг ёрқин ва ўзига хос саҳифаларини
очишга муваффақ бўлинди.
Мил. ав. II аср учинчи чорагининг охирларида юежи қабилалари
(қадимги Мўғулистонда яшаган ҳунларнинг қўшниси ёки уларнинг бир
қисми) Хитойдаги Хан императорларининг босқини натижасида ўз кўчлари
билан Шарқий Туркистон ерларига (да-юежи қабилалари – “катта юежилар”)
ва Ўрта Осиёга (“кичик юежи” қабилалари) кўчадилар. Ўрта Осиёга юежилар
келиши билан боғлиқ воқеалар тафсилоти аниқ маълум бўлмаса ҳам, янги
келгиндиларнинг Ўрта Осиёнинг шимолий ҳудудларидаги қадимги
қабилалар – саклар ва усунлар билан қариндошлиги ҳақидаги тахмин
антропологик нуқтаи назардан исботланган
1
.
Юежилар Бахтария ерлари ҳудудида бешта мулкка асос
солганликлари маълум. Хитой манбаларида келтирилишича, мазкур беш
юежи мулкидан бири Гуйшуан (Кушон) ябғулиги эди. Кейинчалик унинг
ҳокимлари қолган тўрт мулкни ўзига бўйсундирган ва кушонлар ябғуси
ўзини беш мулкнинг ҳокими деб эълон қилган. Шу тариқа Кушон давлатига
асос солинди. Энг сўнгги юнон-бахтар ҳокимларидан Герай номи юнон
алифбосида “кушон” сўзи билан бирга ёзилган тангалар топилган.
Марказийосиёлик қабилалардан бири “кушон” номи билан аталгани
ва мил. ав. I асрда у қадимги Бахтария ерларида ўтроқлашгани аниқланган
2
.
Кушонлар сулоласи ҳам улар орасидан чиққан бўлиб, улар милод бошида
Осиё қитъасининг марказида вужудга келган давлат тепасида турганлар ва у
антик дунё Шарқидаги энг йирик давлатлардан бири бўлган. Кушонлар
империясининг маданий манбалари Бахтарияда бошланиб, бу маданият ва
санъат у ердан Ҳиндистон заминига ва бошқа ерларга тарқалган.
Кушон подшоҳларидан аввалги иккитасининг исмлари аниқ маълум
бўлиб, булар Кудзула (Кажула) Кадфиз (Кадфиз I) ва Вима Кадфиздир.
Кушонларнинг жипслашиб, мустаҳкамланиш жараёнлари ва Кушон
подшоҳлигининг шаклланиб, империяга айланиши уларнинг номи билан
боғлиқ. Империянинг гуллаган пайти кушон подшоҳларидан учинчиси
бўлмиш Канишка даврига тўғри келади, унинг исми кейинги кўп авлодлар
хотирасида сақланган ва (будда анъанасига кўра) суғд, уйғур, тибет ва хитой
матнларида келтирилади
3
.
Кушонлар хронологияси ҳозиргача узил-кесил ҳал қилинган эмас.
1
Усунлар – Марказий ва Ўрта Осиёнинг кўчманчи қабилалари. Мил. ав. II-I асрларда ҳозирги Шимолий
Қирғизистон ва Жанубий Қозоғистонда яшаганлар. Мил. V асрдан кейин усунлар номи манбаларда
эслатилмайди.
2
Кушонларнинг нажодий келиб чиқиши масаласи ўта мураккаб ва ҳозиргача тўла аниқланган эмас. Кушон
давлатининг бошланишида маданияти бўйича ўхшаш, лекин келиб чиқиши бўйича ҳар хил бўлган, таркиби
бўйича бир жинсли бўлмаган қабилалар турган. Улар Ўрта Осиёнинг туб аҳолиси билан доимий мулоқотда
бўлган (Мандельштам. Б. 190-197; 3уев. Б. 198-201). Ҳозир илмда кушонлар орасида туркийнажодлар ҳам
бўлган, лекин улар ҳал қилувчи кучга эга бўлмаган, деган фикрга майл бор.
3
Ставиский, Вайнберг, Горбунова, Новгородова; Ставиский. Кушанская Бактрия; Лунин. История и
памятники. Б. 65-82.
16
Канишканинг подшоҳлик йиллари масаласида тадқиқотчилар фикрида катта
тафовут бор (бу мил. 78 йилдан 278 йилгача оралиқни ўз ичига олади). Лекин
ҳозир кўп тадқиқотчилар “Канишка эраси” мил. 78 йили бошланган, деган
фикрни қабул қиладилар.
Ўрта Осиёнинг қайси қисми Кушон давлати таркибига киргани ва
унинг бу ердаги шимолий чегаралари қаерлардан ўтгани масаласида ҳам
турли фикрлар мавжуд. Лекин кушонларнинг бутун Ўрта Осиёнинг маданий
ҳаётига таъсири беқиёс кенг бўлганлиги ва бу таъсир “буюк кушонлар”
мулки таркибига кирмаган улкан ҳудудларни ҳам қамраган бўлиши
мумкинлиги ҳозир кўп олимлар томонидан тан олинаётир. Бунинг ёрқин
далилларидан бири кушонлар даврида Ўрта Осиёнинг талай қисмида,
айниқса,
унинг
жанубий
ҳудудларида
буддавийлик
динининг
тарқалганлигидир. Шуниси диққатга сазоворки, Ўрта Осиёга буддавийлик ва
унинг ашёлари билан бирга ҳинд маданиятининг кўплаб элементлари ҳам
кириб келди, уларнинг баъзилари заминимизда абадий ўрнашиб қолди.
Хусусан, буни рақс санъатида яққол кўриш мумкин: ҳозирги ўзбек рақсининг
кўп ҳаракатларини ҳинд мутахассислари бемалол “ўқийдилар”.
Кушон империясида буддавийлик билан бирга бошқа динлар, хусусан,
асрлар қаъридан келаётган зардуштийлик ҳам яшаганини унутмаслик керак.
Мил. II-III асрларда Ўрта Осиёга насронийлик ва монийлик (бу дин
буддавийликнинг баъзи тарафларини ўз ичига олган эди) кириб келади.
Насронийликнинг историан мазҳаби айниқса кенг тарқалган эди. Унинг
минбарлари Марв, Самарқанд, Хоразм ва ҳатто Тарозда ҳам бўлганлиги
маълум.
Кушон империяси кўп аср ҳукм сурган қудратли салтанат эди. Бу
асрлар давомида Кушон империяси навқиронлик, балоғат ва ниҳоят,
кексалик даврларини ҳам бошидан кечириб, инқирозга юз тутди. Бу мил. IV
аср бошларига тўғри келади. Бу даврга келиб шимоли-шарқда янги кўчманчи
халқлар – кидарийлар, хионийлар ва эфталитлар келиб, империянинг талай
ерларига ўрнашдилар. Жануби-ғарбда эса Сосонийлар давлатининг “юлдузи”
чиқаётган эди. III аср охири ёки IV аср бошида Сосонийлар Кушонлар
лашкарини тор-мор қилишга эришдилар ва бу билан Кушон подшоҳлиги
тарих саҳнасидан тушди.
Кидарийлар ва хионийларнинг тарихи ва нажодий келиб чиқиши
ҳақидамаълумотлар жуда кам ва фанда улар ҳақида ҳали аниқ фикр
айтилмаган. Кўчманчи эфталит (оқ ҳунн)ларга келсак, бу урушқоқ қабилалар
V аср бошиданоқ Сосонийларга қарши кураша бошлаганлар. 467-480 йиллар
орасида улар Суғд, Шарқий Туркистонни ва VI асрда шимоли-ғарбий
Ҳиндистонни босиб олдилар. Эфталитларнинг келиб чиқиши тўла
аниқланган эмас. Уларнинг асосий қисми шарқий эроний лаҳжаларда
сўзлашувчилар бўлиб, туркий гуруҳларни ҳам ўз ичига олган кўринади.
Эфталитлар давлатининг ҳудуди кейинчалик кушонларнинг бир пайтдаги
мулкидан ҳам ортиб кетди. Бироқ бу давлатнинг асослари мустаҳкам эмас
эди, шунинг учун VI асрнинг 60-йилларида эфталитлар давлат бирикмаси
Турк хоқонлигининг зарбалари остида тарқалиб кетди.
17
Юқорида биз Қадимги Ўрта Осиё тарихига ретроспектив қараб
чиқдик. Бу анъанавий баёнда, одатда, қадимги хитой ва арман манбалари
жалб қилинмасди. Лекин бу хрестоматиянинг ушбу биринчи ва қолган
жилдларида ҳам мазкур манбалардан парчалар келтирилади. Бу борада,
айниқса, хитой манбаларининг аҳамияти каттадир, чунки, биринчидан,
Хитой муаллифлари Ўрта Осиё халқлари тарихига жуда қадимги
замонлардан – мил. ав. IIмингйилликдан аҳамият бера бошлаганлар ва,
иккинчидан, бизнинг хрестоматияда Н.Я.Бичуриннинг китобларига кирмаган
хитой манбаларидан парчалар келтирилган.
Ишонамизки, тадқиқотчилар мазкур манбалардан қимматли маълумот
ва хабарларни ажратиб ҳамда таҳлил қилиб оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |