Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Кўлбулоқ. 
Ашель даврига оид ёдгорликлардан яна бири Кўлбулоқ 
манзилгоҳидир. Бу жой Тошкент вилояти Ангрен шаҳри яқинида бўлиб, 
Чотқол тоғ тизмаси ёнбағрида, “Геолог” аҳоли пунктидан 2 км шимоли-
ғарбда жойлашган. Бу ерда 1963 йилдан буён олиб борилаётган қазиш 
ишлари натижасида 600 м
2
дан зиёд майдон очилиб ўрганилди ва 49 та 
маданий қатлам аниқланди. Бу қатламлардан бир нечтаси илк, кўпчилиги 
ўрта ва учтаси сўнгги палеолит даврига хос, деб топилди. Кўлбулоқнинг илк 
палеолит даврига хос қатламлари фақат 9 м
2
жойда очилган бўлиб, 12,6 
мчуқурлиқда жойлашган. Илк палеолит даврига оид қатламлардан 3000 дан 
зиёд тош қуроллар, ҳайвон суяк қолдиқларининг 100 дан ортиғи топилган. 
Кўлбулоқ тош қуроллари ҳам хилма-хил. Бу ердан илк палеолит даврига оид 
қўл чўқморлари, бифаслар, кертиб ва ўйиб ишланган тишсимон ретушли 
қуроллар, қирғичлар ва баргсимон пайконлар топилган. Кўлбулоқнинг илк 
палеолит даври қатламларининг санаси 550 минг йиллар билан белгиланади
2

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудида яна бир неча илк палеолит 
даври ёдгорликлари топилган. Буларга Сўх очиқ типдаги манзилгоҳи, 
Тошсой ва Қизилолма ёдгорликларини киритиш мумкин. 
 
II. ЎРТА ПАЛЕОЛИТ–МУСТЬЕ: БУНДАН 100-40 МИНГ ЙИЛЛАР 
АВВАЛГИ ДАВР 
1
Халмухамедова. Б.78. 
2
Касымов,Годин. О комплексном исследовании.


23 
Ўзбекистон ҳудудида ўрта палеолит даври ёдгорликлари кўп 
топилган. Бу даврда ҳам одамнинг физик типи ўзгариб, архантроплар ўрнини 
палеоантроплар ёки неандерталлар эгаллайди. Музлик кенгайиб, ҳавонинг 
совиши натижасида ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳам ўзгарган. Иссиқни 
севувчи ҳайвонлар ҳалок бўлган ёки қисман жанубга кўчган. Уларнинг 
ўрнини янги шароитга мослашган мамонтлар, айиқлар, Сибирь 
каркидонлари, отлар, баҳайбат кийиклар ва бошқа ҳайвонлар олган. Бу 
ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари Европа ва Осиёда, жумладан, Ўрта Осиёда 
ҳам топилган. Бу даврда инсоният тараққиётида аҳамияти катта бўлган йирик 
кашфиётлар қилинди: одамлар оловни сунъий йўл билан олишни кашф 
қилдилар, овчилик такомиллаштирилди, тошга ишлов бериш тараққий қилиб, 
пайкон, тош бигиз, кескич ва бошқа янги меҳнат ҳамда ов қуроллари пайдо 
бўлди. Ёғоч, суяк ҳамда терига ишлов бериш соҳалари алоҳида аҳамият касб 
этди. Гўштни пишириб истеъмол қилиш, қадимий анъаналарнисақлаш ва 
давом эттириш бу давр одамлари онгининг янада тараққий этишини 
таъминлади. Бу даврда тасвирий санъат ҳамда дастлабки диний 
тасаввурлардан иборат тотемизм, фетишизм ва анимизм кабилар пайдо 
бўлди. Одамни кўмиш маросими ҳам шу даврда пайдо бўлди. Бу даврга оид 
маданият биринчи марта Франциянинг Ле-Мустье ғоридан топиб 
ўрганилгани учун, у Мустье маданияти деб ҳам аталади. 
Ўзбекистонда мустье даври ёдгорликларининг турли табиий 
зоналарда учраши юртимизда неандертал типидаги одамлар кенг 
тарқалганидан далолат беради. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish