Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Амир Темур ғори.
Бу ғор Сурхондарё вилояти Бойсун тоғида, 
Тешиктошга яқин жойлашган. Бу ғорда 1939 йилда А.П.Окладников 
археологик қазишма ишларини олиб борган
1
. Бу ерда учта қатлам бўлиб, 
юқоридаги иккитаси янги тош даврига (неолит), энг қуйиси мустье даврига 
оиддир. Амир Темур ғори қатламларидан ўчоқ ва писта кўмир қолдиғи 
топилган. Бу жой паст ва захлиги туфайли неандертал овчиларнинг 
вақтинчалик бошпанаси ҳисобланган. ҒорданТешиктош ғоридагига ўхшаш 
қўпол ишланган йирик қирғичлар, пластиналар, лаппаксимон нуклеуслар ва 
улардан учириб олинган тош парчалари чиққан. Шу билан бирга, ғордан 
хилма-хил ҳайвон суяк қолдиқлари ҳам топилган. Бу ерда одамлар жамоа-
жамоа бўлиб яшаган, овчилик ва термачилик билан шуғулланишган. 
Омонқўтон ғори. 
Самарканд вилояти Ургут тумани ҳудудидаги 
Омонқўтон қишлоғидан 2 км шарқ томондаги Булбулзорсойнинг баланд 
соҳилида жойлашган (Зарафшон тоғтизмаси). Ғорда 1947-1957 йилларда 
археолог Д.Н.Лев қазишма ишларини олиб борган. У бу ердан иккита 
маданий қатлам топган. Бу қатламлар бир-биридан оҳакли туф қатлами билан 
ажратилган. Ғордан топилган меҳнат қуроллари диорит, кварц ва 
чақмоқтошдан ясалган дағал қирғичлар, тиғи қиррали қўпол пичоқлар, 
найзасимон тош қуроллар ва дискасимон нуклеуслардан иборат бўлган. 
Ғордан 150 га яқин тош қуроллар топилган. Оҳактош юзасидаги табиий 
чуқурчалардан ўчоқ сифатида фойдаланилган, тош қуролларнинг бир қисми 
ана шу ўчоқлар атрофидан топилган
2
. Қуроллар асосан каттакон тош 
синиқларидан ясалган. Бу ердаги маданий қатламда архар, қўнғир айиқ ва 
бошқа ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари учрайди. Суяклар узунасига ёрилган 
ва уларда оловда куйганлик излари бор. 
Қўтирбулоқ ва Зирабулоқ ёдгорликлари. 
Самарканд вилояти Нарпай 
туманидаги Зирабулоқ тоғлари ёнбағрида жойлашган очиқ типдаги 
Қўтирбулоқ ва Зирабулоқ ёдгорликлари кўп қатламлидир. Қўтирбулоқ 
Самарқанддан 100 км шимоли-ғарбда, Чархин қишлоғи яқинида жойлашган. 
У 1971 йилда Ю.Ф.Буряков томонидан очилган ва Н.Тошкенбоев томонидан 
ўрганилган
3

Бу ерда 5 та маданий қатлам бўлиб, 2 ва 3-қатламларда ўчоқ излари ва 
кул қолдиқлари бор. Қуроллар кварцит, диорит ва чақмоқтошдан ясалган. 
1
Окладников. Исследование. Б. 25.
2
Лев. Древний палеолит; Лев. Новая находка.
3
Ташкенбаев, Сулейманов. 


25 
Тош куроллар турли-туман: катта қисми кертилган, ретушланган 
учириндилар; нуклеуссимон қуроллар, турли қирғичлар, ретушли 
пластиналар ва чақмоқтошдан ишланган қуроллар мавжуд. Ҳаммаси бўлиб 
бу ердан 10 мингга яқин тош қуроллар ва уларнинг парчалари топилган. 
Қўтирбулоқ тош қуролларининг ишланиш техникаси мустье даврига хос 
бўлиб, ҳар қайси қатламдан чиққан нуклеуслар ярим рандасимон ўзакларни 
ташкил этади. Улар бир ва икки урилиш майдончаларига эга. 
Нуклеусларнинг леваллуа хилликлари ҳам мавжуд. Етакчи хилдаги 
топилмалар асосан ретушланган учириндилар ва пластиналардан, учли 
қуроллардан, қирғичлардан, кемтикли ва тишли қуроллардан иборатдир. 
Қўтирбулоқ тош куроллари Тешиктош қуролларига анча яқин. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish