Ўзбекистон тарихи хрестоматия


Мустье даври одамларининг хўжалик фаолияти



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Мустье даври одамларининг хўжалик фаолияти. 
Ўзбекистон мустье даври аҳолиси хўжалиги ва ҳаёт тарзи ҳақидаги 
маълумотлар асосан ёдгорликлардан топилган ҳайвон суяк қолдиқлари, 
экологик шароитлар ва табиий зоналарга асосланиб олинади. Тешиктош 
ғоридан топилган суяк қолдиқларининг кўп қисми Тянь-Шань, Помир-Олой 
ва Шарқий Сибирь тоғларида кенг тарқалган тоғ эчкисига хосдир. У денгиз 
сатҳидан 1500 м баландликдаги тоғолди зоналаридан то қорли чўққиларгача 
бўлган кенг ҳудудда тарқалган. Тоғ эчкиси субалпий ва алпий ўтлоқлардан 
озиқланади. Ов қуроли тараққий қилмаган неандертал одами сезгир, чаққон 
ҳайвонни овлашда қийналган. Ов муваффақиятли чиқиши учун ҳайвоннинг 
барча одатларини ва хусусиятларини билиш керак бўлган. Ёдгорликлардан 
топилаётган тоғ такалари ва архарлар шохлари ҳамда суякларига қараганда, 
одамлар ҳайвонларнинг феъл-атворини яхши билишган. Тешиктошдан 2 дона 
от тиши топилган. Бу тишлар ёввойи отникидир. Бу Тешиктош фаунасидаги 
ҳозирги кунда Марказий Осиёда ёввойи ҳолатда учрайдиган ягона ёввойи от 
қолдиғидир. Мустье даврида отлар тоғда анча юқорига кўтарила олган 
бўлиши мумкин
1
.Шунингдек, ёдгорликдан қуён ва cyғyp суяклари ҳам 
топилган. 
Умуман, Тешиктошдан топилган суяк қолдиқлари мустье даврида 
табиий шароит ва ландшафт ҳозиргига ўхшаш бўлганлигидан гувоҳлик 
беради. Бу фикрни шу ердан топилган 20 гаяқин қуш суякларининг 
қолдиқлари ҳам тўлдириши мумкин. Қушлардан баъзилари (каклик, кабутар, 
қалдирғочлар) алп зоналарида, бошқа бирлари эса (бойқуш, қарғасимонлар) 
бутазор ва ёғоч-танали ўсимликлар зонасида яшайди. Бу ердан дарё 
ўрдагининг суяк қолдиқлари топилиши ғордан унча узоқ бўлмаган жойда 
нисбатан катта сув ҳавзаси бўлганлигидан далолат беради. 
Тешиктош ғори денгиз сатҳидан 1500 м баландликда жойлашган ва бу 
унинг фаунасининг бир қатор вакилларини юқори тоғ зоналари учун хос, деб 
қараш имконини беради. Ундан 200-300 м пастроқда жойлашган бошқа 
ғорларнинг фаунаси маълум даражада фарқ қилади. Шунингдек, Омонқўтон 
ғори ўртача баландликда жойлашган (денгиз сатҳидан 1300 м) тоғ зонаси деб 
қаралиши мумкин. У Тешиктошдан аввало қўй – Осиё муфлони 
суякларининг кўплиги (50 фоиз) билан ажралиб туради. Омонқўтонда асл 
1
Окладников. Исследование.Б. 90.


27 
кийикнинг суяклари ҳам кўп учрайди. Аммо тоғ эчкисининг суяклари 
Тешиктошдагига нисбатан жуда кам (0,7 фоиз). Шу билан бирга, бу ердан 
Тешиктошда учрамайдиган Сибирь буғусининг ва ёввойи эшак – қулоннинг, 
шунингдек, чўл тошбақасининг суяк қолдиқлари топилган. Бу суяк 
қолдиқларининг топилиши омонқўтонликлар узоқ-узоқларга ов сафарлари 
уюштирганларидан далолат беради. 
Кўлбулоқ манзилгоҳининг мустье даври аҳолиси архар, кийик, 
жайрон, суғур, қуён, жайра, чўчқа, от, тур, тоғ эчкисини овлаганлар. Бу ердан 
йиртқич ҳайвонлар: бўри, сиртлон, савсар, тулки, шоғол суяк қолдиқлари ва 
кемирувчилардан чийилловуқ, кўршапалак суяклари ҳам топилган. Улар 
билан бир қаторда талайгина қушларнинг суяклари ҳам аниқланган. Шундай 
қилиб, қўлбулоқликлар ов қилган ҳайвонлар орасида тоғлик, текислик ва 
ўрмонлик жойларнинг ҳайвонлари бор. Бу нарса кўлбулоқликлар 
овчиликнинг турли усулларидан фойдаланганликларидан дарак беради
1

Умуман, Ўзбекистоннинг мустье даври ёдгорликлари турли табиий 
зоналарга 
мос 
келадиган 
ов 
қилиш 
сезиларли 
даражада 
ихтисослашганлигини кўрсатади. Шубҳа йўқки, мустье даври одамлари 
овчилик билан бир қатордаейишга яроқли ёввойи ўсимликларни, 
бошоқларни, меваларни, ёнғоқларни, илдизларни териб ейиш билан ҳам 
шуғулланишган. Буни Кўлбулоқдан топилган ёрғучоқлар исботлайди. 
Мустье одамлари овқатни иситишда ва тайёрлашда оловдан кенг 
фойдаланиб, А.П.Окладниковнинг таъкидлашича, махсус танлаб олинган 
шағал тошлар (Хўжакент Iдан топилган) хўжаликда қандайдир вазифани 
бажарган. Афтидан, улар овқатни қайнатиш ва иситиш учун ишлатилган. 
Мустье даврида неандерталларнинг теридан кийим кийиб юрганлиги 
шубҳасиздир. Жунли ҳайвон суяклари сақланиб қолганлигига қараб, улар 
фақат мўйнаси учун овланган, дейиш мумкин. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish