Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
Маънавий ҳаёт. 
Тешиктош ғоридан топилган боланинг қабри мустье даври 
одамларининг маънавий ҳаётини тушунишда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу 
ҳозиргача Марказий Осиёдан топилган атайлаб кўмилган ягона мустье даври 
қабридир. Ҳозирги кунда бошқа жойлардан топилган одам суяги 
топилмалари неандерталлар ўликларни, асосан, болаларнинг жасадини 
махсус тайёрланган табиий ўраларда сақлашга ҳаракат қилганликларини 
исботлади. Тешиктошдаги қабр шакли ҳақида бир нарса дейиш қийин, чунки 
у йиртқич ҳайвон томонидан бузиб юборилган. Аммо қабрнинг устида тоғ 
эчкиси шохларининг жойлашувига қараб, унинг ўрни ҳақида гапириш 
мумкин. Боланинг суяк қолдиқлари атрофидан 4 жуфт тоғ эчкисининг шохи 
топилди. Улар қабр атрофига айлантириб қўйилган. Шундан бир жуфти 
боланинг бош суяги атрофида тик ҳолатда жойлашган бўлиб, атайлаб ерга 
санчиб қўйилган. Қолган шохлар ҳам дастлаб шундай ҳолатда 
жойлаштирилган ва кейинчалик йиртқич томонидан йиқитилган бўлиши 
мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, юқори қатламдан бошқа эчки шохлари 
топилмаган. Қуйи қатламлардаэса улар бир жойда тўпланмаган. Қабр 
яқинида катта ўчоқ сақланган. Ана шу далилларнинг барчаси бола атайин 
кўмилганлигидан далолат беради. Қабрга нарсалар қўшиб кўмиш маросими 
эса Марказий Осиёдаги неандерталларнинг маънавий ҳаётидан гувоҳлик 
берувчи далил бўлиб, бундай маросимлар бизгача етиб келган. Буни диний 
тасаввурларнинг куртаклари деб қараш мумкин. Бу қабр одам ўлгандан сўнг 
жамоа билан алоқаси узилмаслиги тўғрисида ишонч пайдо бўлганлигидан 
далолат беради. Бу, асосан, ўлган боланинг уйғониши ва тириклар орасига 
қайтиши билан боғлиқ тушунча бўлса ажаб эмас. 
Қабр атрофидаги шохларга ҳам, шубҳасиз, катта эътибор берилган. 
А.П.Окладниковнинг таъкидлашича, шохлар истеъмол қилинадиган нарса 
эмас. Бундан ташқари, уларга ишлов ҳам берилмаган, аммо шохлар албатта 
қандайдир маъно касб этган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, улар 
ғорга атайлаб, маълум мақсадда олиб келинган. Шуниси диққатга сазоворки, 
шохлар айланасига жойлаштирилган. Кейинги даврлар диний тасаввурларига 
кўра, “айлана” тушунчаси қуёш бўлиб, у бутун жонли оламнинг абадий 
ифодаси сифатида тасвирланган. Иккинчи томондан, бу ерда ҳайвонларга 
топиниш билан боғлиқ қандайдир ноаниқ тасаввурлар пайдо бўлган бўлиши 
ҳам мумкин. Негаки, Тешиктошда яшаган аҳоли ҳаётининг асосини тоғ 
эчкисини овлаш ташкил қилган. 
Мустье даврида Марказий Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда 
чақмоқтошга ишлов бериладиган тош-кон устахоналари ҳам бўлган
1
. Булар 
юқорида тилга олинган очиқ ва ёпиқ типдаги ёдгорликлардан фарққилиб, 
1
Касымов. Кремнеобрабатывающие мастерские.


30 
хом ашё чиқадиган ерларда жойлашган ва бу ёдгорликларда қадимги одамлар 
доимо яшамасдан, вақти-вақти билан хом ашё олиб кетиш учун келиб 
турганлар. Бу ерларда тошларга бирламчи ва қисман иккиламчи ишлов 
берганлар ҳамда олинган тошларни манзилгоҳларига олиб кетганлар. Бундай 
ёдгорликларга Фарғона водийсидаги Қапчиғай, Навоий вилоятидаги оратоғ 
тизмаси жанубий этакларида жойлашган Учтут тош-кон устахоналари ва 
Тошкент вилояти Оҳангарон дарёси водийсида жойлашган устахоналарни 
киритиш мумкин. 
Қадимги одамлар яратган ижтимоий меҳнат антропогенез ва жамият 
тараққиётида ҳал қилувчи роль ўйнаган. Хом ашё қазиб олиш ва унга ишлов 
бериш мустье даври одами ишлаб чиқариш фаолиятининг асоси ҳисобланган. 
Усталар малакасининг ошиши уларни янги қулай хом ашёлар қидиришга 
ундаган
1
. Балки, шу даврда одам жинсига кўра меҳнат тақсимоти юзага 
келгандир. Эҳтимол, бу даврда хом ашё қазиб олиш ва унга ишлов бериш 
билан фақат эркаклар шуғуллангандирлар.Шунингдек, бу даврда хом ашё 
қидирувчиларнинг учрашуви ҳам бўлиб, бу ўзаро алоқаларнинг юзага 
келишига ёрдам берган. Улар меҳнат қуролларини ўзаро айирбошлаганлари 
номаълум, лекин ўзаро тажриба алмашиш имконига эга бўлганлар ва бу ҳол 
кейинги тош асрларида тошга ишлов беришнинг юқори босқичига олиб 
келган. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish