Қўшилиш ёдгорлиги.
Бу ёдгорлик Тошкент воҳасида жойлашган ва бу
ерда 1967 йилда қазиш ишлари олиб борилган. Манзилгоҳ атрофи жарлик
бўлиб, унинг бир қисми ана шу жарликлар ҳосил бўлиши туфайли бузилган
1
. Бу
ердан топилган тошлар орасида учириндилар кўпчиликни ташкил қилади. Аммо
учириндилардан ташқари, пластинкалар ва микропластинкалардан ясалган
қуроллар ҳам кўплаб учрайди. Қуроллар орасида қирғичлар, искана, ранда,
пичоқ ва бошқалар кўзга ташланади. Бундан ташқари, уч томондан синчиклаб
ишлов берилган кичик учбурчак қуроллар диққатни ўзига жалб қилади.
Топилмалар орасида бор-йўғи 2 та нуклеус бор. Афтидан, учириндилар ва
қуроллар ибтидоий одамлар томонидан бошқа жойдан келтирилган.
Манзилгоҳда кўпроқ ҳайвонлар гўштини бўлиш ишлари олиб борилган. Унча
1
Исламов. Мезолитическая стоянка.
36
қалин бўлмаган маданий қатламдан олинган топилмалар сонига қараб,
манзилгоҳ қисқа муддатли жой бўлганлигини айтиш мумкин. Маданий
қатламдан қўй, эчки, буқа ва сигирнинг суяк қолдиқлари топилган. Бу ёдгорлик
10-9 минг йилликларга тааллуқлидир.
Мачай ғори
Сурхондарё вилоятидаги Мачай дарёсининг ўнг
қирғоғидаги Ўрта ва Юқори Мачай қишлоқлари оралиғида, дарё сатҳидан 70
мбаландликда жойлашган. 1970-йилларда олиб борилган қазиш ишлари
натижасида бу ерда мезолит даврига оид 2 та маданий қатлам борлиги
аниқланди. Юқори қатламдан одамнинг 2 та жағ ва бошқа суяклари қолдиқлари
топилди. 2-маданий қатламнинг қалинлиги 1 м гача. У сариқ қум тупроқли
бўлиб, унда кул ва кўмир қолдиқлари учрайди. Асосий топилмалар (тош,
суякдан ясалган қуроллар ва ҳайвон суяклари) ана шу 2-маданий қатламдан
топилди
1
.
Мачай ғорини қазиш ишларининг муҳим натижаларидан бири бу ердан
Ўзбекистонда мезолит даврига оид биринчи одам суяклари қолдиқлари
топилишидир. Бу Жанубий Ўзбекистонда яшаган одамларнинг антропологик
қиёфаси ҳақида фикр юритиш имконини беради. Ушбу қолдиқлар ҳали
муфассал
ўрганилмаган
бўлса-да,
антропологлар
В.Я.Зезенкова
ва
Т.Қ.Хожайовларнинг таькидлашича, уларнинг бири катта ёшдаги эркак
кишининг, иккинчиси ёш аёлнинг, 3-4-лари болаларнинг суякларидир. Бу ерда
сақланиб қолган бош суяги қопқоғига қараганда, улар узун бошли европеоидлар
бўлган.
Мачай ғоридан топилган ўзига хос қуроллар орасида ретушланган
пластинкалар,
микропластинкалар,
учириндилардан
кертиб
ишланган
қирғичлар, ушаткичлар бор.
Умуман Ўзбекистонда маълум бўлган мезолит даври ёдгорликлари тош
қуроллари саноати, бир томондан, пластинкасимон техника, иккинчи томондан,
шакл бермайдиган учириндилардан ясалган қўпол, архаик қуроллар билан
қўшилиб кетади.
Ўзбекистон
мезолитида
палеолит
элементларининг
бўлишига
қарамасдан (булар чакмоқлаш техникасида, иккиламчи ишлов беришда,
қуроллар типларида кўринади), уни эпипалеолит деб аташ тўғри келмайди.
Тошга ишлов бериш саноатининг типологик ҳолати ҳамда аввало,
микролитларнинг, жумладан, геометрик қуролларнинг борлиги бунга қарама-
қарши туради.Афтидан, бир босқичнинг иккинчи босқич билан алмашинуви,
ҳамма жойда бўлгани каби, Ўрта Осиёда ҳам мутлақ синхрон ҳолатда бўлмаган.
Мезолитдан неолитга ўтишни ҳам шундай дейиш мумкин.
Обишир индустрияси мил. ав. X-VIII мингйилликлар билан
ҳисобланадиган Олд Осиё мезолит даври ёдгорликларига ўхшайди. Фарғона
водийсидаги шу давр ёдгорликлари анча ривожланганлигини ҳисобга олиб,
симметрик трапеция шаклидаги қуролларни Олд Осиё ёдгорликлари билан
таққослаб, эрамиздан аввалги IX-VIII мингйилликларга тааллуқли, дейиш
1
Исламов. Пещера Мачай.
37
мумкин
1
.Мачай индустрияси эса чақмоқлаш техникаси ва қуроллар типидаги
архаик белгиларга қарамасдан, неолит давригача тараққий қилган қуролларни
ҳам ўз ичига олади.
Археологик маълумотларга шартли ва тарихий ёндашиш, яъни уларни
маданиятларга ва ўзига хос вариантларга ажратиш тарихий жараёнда одамлар
жамоасида кечган муносабатларнинг ўша даврга хос шаклларини очиш
имконини беради.
Маҳаллий вариантларга ва маданиятларга ажратиш методи асосида тош
даврининг маълум бир босқичида жамоаларнинг тош қуроллар тайёрлашдаги
техник анъаналарини аниқлаш ётади. Археологик материалларни техник-
морфологик белгиларга ажратиш билан типларга бўла оламиз. Бундай
белгиларни тўғри ажратиш орқали маданий анъаналарнинг ўзига хос моҳияти
аниқланади. Демак, маҳаллий вариантларга ва маданиятларга ажратиш тўла
асосланган бўлиши керак.
Ўзбекистон ҳудудидаги мезолит даври ёдгорликлари 3 та маданиятга
ажратилган. Булар Обишир, Қўшилиш ва Мачай маданиятларидир
2
.
Обишир маданияти Фарғона водийсининг жануби-шарқидаги Обишир I
ва V гор манзилгоҳларини ҳамда Марказий Фарғона текислигидаги Ашикўл II,
III, XVI, Янгиқадам I, Тойлоқ III, V, VII манзилгоҳларини ўз ичига олади.
Маълум ҳудудларда бирлашганлик ва нуклеуслар, тош қуролларнинг ўзига
хослиги уларнинг умумий жиҳатидир.
Мачай ғори маданиятининг ажратилиши тоғли районларда хўжалик
юритишнинг
ўзига
хослиги,
масалан,
қорамол
ва
қўй-эчкиларни
хонакилаштириш, ишлаб чиқариш иқтисодиётига ўтиш ҳамда тош қуролларга
ишлов бериш техникаси палеолит даври техникасига яқинлиги билан
изоҳланади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мезолит даврида, бутун Марказий
Осиёдаги каби, Ўзбекистонда ҳам одамлар асосан овчилик ва термачилик билан
шуғулланганлар. Манзилгоҳлардан топилган қуролларнинг 80 фоизи овчиликда
ва терига ишлов беришда ишлатилган.
Аммо Марказий Осиёнинг тоғли районлари чорвачилик учун қулай
бўлганлиги ҳамда бу давр ёдгорликлари маданий қатламларидан уй ҳайвонлари
суяк қолдиқларининг кўплаб топилиши диққатга сазовордир. Масалан, Мачай
ғоридан топилган суякларнинг 90 фоизи уй ҳайвонларининг суякларидир.
Марказий Осиёда бу даврда яшаган қабилалар Афғонистон, Шимолий
Ироқ ва Покистон ҳудудларидаги қабилалар билан алоқада бўлганлар.
Этнографик параллелларга кўра, Ўрта Осиё аҳолиси мезолит даврида
унчалик зич жойлашмаган. Аммо иқтисодий янгиликлар айнан ана шу аҳоли
орасида пайдо бўлиб, кейинчалик бутун жамиятни ўзгартирган ва анча зич
жойлашган аҳоли орасига тарқалган.
Адабиётларда Ўрта Осиё мезолити генезиси масаласида ижтимоий
жамоалар ўртасида турли босқичларда бўлиб ўтган маданий алоқаларга
1
Исламов. Обиширская культура. Б. 115-138.
2
Исламов. Мезолитические памятники.
38
етарлича эътибор берилмаган. Кўп ҳолларда бу мезолит даврининг умуман яхши
ўрганилмаганлиги ва асосан юқори палеолит даври ёдгорликларининг етарли
эмаслиги, шунингдек, бу ҳудуддаги мезолит даври маданиятининг
ҳайратланарли даражада ўзига хослиги билан изоҳланади.
Ўзбекистон мезолити генезиси тош қуролларнинг шаклларига қараб
аниқланган
1
. Шунга кўра, Қўшилиш мезолит қабилалари Олд Осиёнинг
леваллуа – мустье доирасига яқин турувчи маҳаллий мустье ва юқори палеолит
маданиятидан келиб чиққан, деб ҳисобланади.
Обишир маданияти шаклланишида Хўжамазгил ва Самарқанд
манзилгоҳи кабиларга ўхшаш, маҳаллий, сўнгги палеолит қабилалари
маданияти асос бўлиб хизмат қилган. Шубҳасиз, бу маданиятнинг +
3шаклланишига Олд Осиёнинг геометрик қуроллар ва микролитлар ясаш
маданиятлари доираси ҳамда қандайдир даражада Шарқий Осиё ва Сибирнинг
шағал тошдан қуроллар ясайдиган чопперлар типидаги маданият доиралари ҳам
катта таъсир кўрсатган. Натижада микролитларни ва шағалдан қуроллар ясаш
техникаси анъаналарини ўзида қамраб олган Обишир маданияти шаклланган.
Мачай мезолит маданияти шаклланишида Самарқанд манзилгоҳи
типидаги сўнгги палеолит манзилгоҳлари асосий роль ўйнаган. Бу маданиятнинг
шаклланишида қўшни Яқин Шарқнинг Зарзий маданиятининг ҳам ўрни катта
бўлгани шубҳасиз.
Марказий Осиёнинг тоғли районларидаги мезолит даври ёдгорликлари
ягона маданиятни ҳосил қилмаган ва маълум маданиятнинг маҳаллий
вариантлари ҳам бўлмаган. Улар мустақил тараққий қилганлар. Марказий Осиё
тоғли районлари маданиятларидаги баъзи бир элементларнинг ўхшашлиги ва
шу нарса уларни бирлаштириб туриши бундан далолат беради.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда мезолит даври учун Обишир археологик
маданияти белгиланиб, у бошқа ёдгорликлардан ўзига хос хусусиятлари ва
турли-туманлиги билан ажралиб туради.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда мустақил маданият деб аташга даъвогар,
ўзига хос хусусиятлари кўп бўлган ёдгорликлар ҳам бўлиб, улар, аввало, Мачай
ва Қўшилишдир. Бу ёдгорликларнинг тош қуроллари шунчалик ўзига хосликка
эгаки, уларни қўшни районлардаги маданиятларга қўшишнинг иложи йўқ.
1
Исламов. К вопросу.Б.10,15.
39
Do'stlaringiz bilan baham: |