V. НЕОЛИТ – ЯНГИ ТОШ ДАВРИ
Неолит (юнонча “неос”– янги, “литос”– тош сўзлари бирикмасидан
иборат бўлиб, янги тош асри демакдир) археологик даврлаштириш бўйича
инсоният тарихи тош даврининг сўнгги, якунловчи тараққиёт босқичи
ҳисобланади. Бу даврда уруғчилик жамоаси ривожланган бўлиб, жамоада
оналар мавқеи устун бўлган. Хусусан, жамоа умумий меҳнати, ишлаб чиқариш
воситаларининг ижтимоий мулклиги жамоа кундалик турмуш тарзининг асосий
мезони ҳисобланган. Шунингдек, бу даврда муҳим ижтимоий-иқтисодий
ўзгаришлар рўй берган бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш иқтисодиётига ўтиш
кашф қилинган, жумладан, тўқимачилик, кемасозлик, кулолчилик пайдо бўлган.
Меҳнат воситалари тараққий этиб, хусусан, тош, суяк ва ёғочга ишлов бериш
анъанавий услублари такомиллашиб, айниқса, тошни силлиқлаш, пармалаб
тешиш сингари технологиялар кашф этилган, микролит қуроллари эса турмушда
кўпроқ ишлатила бошлаган. Энг муҳими, маҳсулот ишлаб чиқариш хўжалик
асослари, жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик вужудга келган. Бу воқелик,
шубҳасиз, ибтидоий ижтимоий тузум, жамоалар кундалик турмуш тарзи,
хуллас, ижтимоий-иқтисодий фаолиятнинг барча соҳаларида кескин, туб
прогрессив ўзгаришларга олиб келган. Шунинг учун ҳам бу тарихий жараённи
инглиз археологи Г.Чайлд “Неолит инқилоби” атамаси билан фанга киритган
бўлиб, мутахассислар томонидан адабиётларда кенг қўлланилиб келмоқда
1
.
Геологик даврлаштириш бўйича неолит асосан голоцен даврига тўғри
келади ва бу давр табиий иқлим шароити, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси нисбатан
ҳозирги замонга яқинлиги билан характерланади. Жумладан, бу даврда олдинги
тараққиёт босқичларига қараганда табиатан янги, инсон яшаши учун маъқул
ҳудудларни ўзлаштириш жараёни тезлашиб, аҳоли тобора кенгроқ минтақаларда
яшай бошлаган. Тадқиқотлар кўрсатишича, ватанимиз миқёсида неолит даврида
одамзод яшаши учун қулай экологик муҳит мавжудлигидан Жануби-ғарбий
Устюрт, Қизилқум ички ҳудудлари, Зарафшон ва Амударё қуйи этаклари
ибтидоий жамоалар томонидан деярли ўзлаштириб бўлинган. Мутахассислар
таъкидлашича, бу вақтда “Лавлакан намгарчилиги” деб аталувчи табиий иқлим
шароити вужудга келганлиги янги минтақаларни ўзлаштиришга имкон берган.
Шу тарзда ибтидоий жамоалар турли табиий, экологик муҳитларга тушиб
қолиб, бу ҳолат уларни турмуш тарзини мослаштиришга мажбур этган. Бу
жараён турли неолит маданиятларининг ўзига хос хусусиятларида ифода топди.
Ўзбекистон ҳудудида неолит даври нисбатан яхши ўрганилган. Кўп
йиллик тадқиқотлар натижасида мамлакатимиз ҳудудида неолит даврига оид
Калтаминор, Марказий Фарғона, Сазоғон (Ўрта Зарафшон) каби тарихий-
маданий жамоаларнинг турмуш тарзи хусусиятлари ойдинлаштирилди,
асосланди ва фанга киритилди.
Қуйида кенг кўламда олиб борилган археологик тадқиқотлар асосида
1
Массон. Средняя Азия. Б. 7, 8; Массон.Проблема.
40
Ўзбкистон неолити даври моддий маданияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари,
хронологик чегараси, асосий ёдгорликлари баёни ва уларнинг тош қуроллари
хусусиятлари, зикр этилган маданиятларнинг келиб чиқиш илдизлари, ўзаро
маданий алоқадорликлари, хўжалик асослари, ижтимоий тузуми, хуллас, неолит
жамоалари ижтимоий-иқтисодий фаолияти каби муаммолар ечимини ёритиш
кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |