Ўзбекистон тарихи хрестоматия


КАЙХУСРАВНИНГ ПЕРСЕПОЛДАГИ ДЕВЛАРГА ҚАРШИ ЁЗУВИ



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
КАЙХУСРАВНИНГ ПЕРСЕПОЛДАГИ ДЕВЛАРГА ҚАРШИ ЁЗУВИ 
1935 йил Персеполда топилган икки тош жадвалдаги ёзувнинг санаси 
мил. ав. 486-480 йиллар билан белгиланади. У уч тилдадир (асосий матн 
қадимги форсий, қолганлари эса бобил ва элам тилларида). Ёзув – девларга 
(дайва – маҳаллий қабила маъбудлари, улар табиат ва жамиятнинг қора ва ёвуз 
кучларини ўзларида мужассамлаштирган руҳлар деб ҳисобланган) сиғинишга 
қарши ва Ахура Маздани ягона илоҳ деб тан олишга қаратилган қадимги Эрон 
диний ислоҳотининг акс садосидир. 
Ёзувда акс эттирилган ҳодисалар айни қаерда содир бўлганлиги ҳақида 
олимлар бир фикрга келмаганлар. Бу Бобил, Эрон ёки Ўрта Осиёнинг 
вилоятлари бўлиши мумкин
2

“Буюк парвардигор Ахура Мазда бу ерни яратди, шу осмонни яратди
одамни яратди..., Кайхусравни подшоҳ қилди... 
Шоҳ Кайхусрав айтади: “Ахура Мазда иродаси билан мен ҳукмронлик 
қилган мамлакатлар, Эрондан ташқари, (мана) булардир; мен уларни бошқарар 
эдим, улар менга ўлпон тўлар эдилар; буюрганимни улар бажо келтирар 
эдилар; менинг қонунимга риоя қилар эдилар: Мидия, Сузиёна, Арахозия, 
Арманистон, Дранғиёна, Партава, Ария, Бахтария, Суғдиёна, Хоразм... даҳлар, 
Хаумаварга саклари, учи ўткир қалпоқли саклар... Ва шу мамлакатларнинг қай 
бирида олдин девларга сиғинар эдилар. Сўнгра, Ахура Мазда иродаси билан
мен бу девлар саждагоҳини вайрон қилдим ва “Девларга сиғинма”, деб амр 
қилдим... Ахура Мазда мени ва хонадонимни ва бу ўлкани ҳам (ҳар хил) бало-
қазодан асрасин”. 
ДОРО I НИНГ ҲАМАДОНДАГИ КУМУШ ПИЛАКЧАДАГИ ЁЗУВИ 
Ҳамадон яқинида тасодифан топилган кумуш пилакчадаги ёзув (бошқа 
бир олтин пилакча билан бирга) Доро I ҳукмдорлиги даврида Ўрта Осиё 
Аҳоманийлар мулкига кирганлигига яна бир далолат бўлиб хизмат қилади. 
1
Таржима Л.В.Баженовнинг “Древние авторы о Средней Азии” китоби бўйича берилмоқда.
2
Қар.: Абаев. Антидевовская надпись; Хрестоматия.Б. 276-277 (В.И. Абаев таржимаси).


140 
Бу пилакчани топган одам унинг устига ёзувлар ўйиб ёзилганига аҳамият 
бермай, кумушнинг баҳосидан келиб чиққан ҳолда, уни бошқа одамга сотиб 
юборган. У эса, ўз навбатида, бу пилакчани саккиз парчага бўлиб, 
қадимиётчига сотиб юборган. Бахтли тасодиф туфайли кумуш ва олтин 
пилакчаларнинг фотосуратлари сақланиб қолган. Айни шу суратлар бўйича 
аниқландики, михсимон ёзув қадимги форсий, элам ва бобил тилларида, яъни 
Аҳоманийларнинг айни ўша Беҳистун қояларидаги расмий ёзувларида, 
Персепол қурилмаларида, Сузадаги Артаксеркс (Артахшас) II устунларида 
учрайдиган битиклар тилларида ёзилган. Эҳтимол, кумуш пилакча (олтин 
пилакча билан бир қаторда) Доро I нинг Экбатана (ҳозирги Ҳамадон)даги мил. 
ав. 518 йилдан кейин қурилган саройининг пойдеворига кўмиб 
қолдирилгандир. 
Асосий (қадимги форсий) матн (қолган иккиси – таржималар) қуйида 
А.А.Семенов нашри бўйича келтирилмоқда
1

“Доро, буюк шоҳ, шаҳаншоҳ, ўлкалар ҳукмдори, Виштаспнинг ўғли, 
Аҳоманий. Доро – шоҳ айтади: менинг мулким бўлмиш бу мамлакатни – 
Суғдиёна ортидаги саклар (ўлкасидан) то Нубиягача ва Ҳиндистондан то 
Сардгача менга аста-секин Ахура Мазда инъом айлади, у эса худоларнинг энг 
буюгидир. Ахура Мазда менга ва менинг хонадонимга ҳомийлик қилсин”. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish