Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
АЙРИТОМ ЁЗУВИ 
Айритом кенти Термиздан 18 км шарқда, қадимда Амударё кечиб 
ўтиладиган ернинг баланд соҳилида жойлашган. Бу йирик истеҳкомли кент 
бўлиб, унга мил. ав. II-I асрлар охирида асос солинган ва мил. III-IV асрларгача 
мавжуд бўлган. Кушонлар даврида бу шаҳарча ўзининг ривожланиш чўққисига 
етган. Шу замонда Амударёнинг ўнг соҳилига буддизм кириб кела бошлаган 
(шаҳарча харобалари орасида будда диний қурилмаларининг қолдиқлари 
сақланиб қолган)
3
. XX асрнинг 30-йилларида бу ерда кейинчалик оламга 
машҳур бўлган, мусиқачилар тасвири туширилган тош безак – пирамон 
топилган. 1979 йилда бошқа ажойиб топилма – горельефли тош блокининг 
парчаси топилган. Блокнинг ташқи томонида, тўғри тўртбурчакли тагкурсида 
аёл ва эркак ҳайкали ўйилган (аёл ҳайкалининг паст қисми, узун тўлқинсимон 
тахланган кўйлак остида қалин балдоқлик яланг оёқлари ва эркак кишининг 
яланг оёқлари сақланиб қолган). Тагкурсининг юқори қисмида, ҳайкал 
шаклидаги тасвирларнинг асосида Кушон империясининг расмий тилларидан 
бири бўлмиш маҳаллий (бахтарий) юнон алифбосида олти қатор (“кушон-
бахтарийча”) ёзув битилган. 
Айритом ёзуви маъноси бўйича машҳур Сурх-Кўтал (Шимолий 
Афғонистон) ёзувига яқиндир ва ўнг соҳил Бахтарияси учун бу кўринишдаги 
монументал ёзувларнинг илк намунаси ҳисобланади. Иккала ёзув ҳам қурилиш 
ҳақидадир. Айритом ёзувини Мирзод исмли киши ўйган (“...ва буни Мирзод 
Шудйа амри билан ёзди”)
4
. Бу ёзув мил. II аср боши ёки ўрталарига 
тааллуқлидир. Сақланиб қолган ёзув матни ҳали охиригача ўқилмаганлигини 
эътиборга олиб, В.А. Лившиц таржимасидаги унга энг яқин ва ҳамоҳанг бўлган 
Сурх-Кўтал ёзуви билан ўқувчини таништирамиз.
5
Бу ёзув юнон алифбосининг 
кушон кўринишида ёзилган, ёзув битилган тил эса аввал илмга номаълум 
бўлган шарқий-эроний тилдир ва шунинг учун уни таржима қилиш қийин Бу 
тил (ҳозир у бахтария тили деб аталади) пашту – помир тиллари (мунжах, 
йигда) ва суғд, хоразм, партав тиллари ўртасидаги боғловчи бўғимдир. У 
ўзининг грамматик структураси билан қадимги кўринишидан бошқа шарқий-
эроний тилларга кўра узоқлашиб кетган
6

Ёзув қийинчилик билан ўқилади. Унинг таржимаси фақат қисман ва илк 
уринишдир. Ҳозирча қуйидаги қисми аниқланган: “Хувишка подшоҳ, 
1
Эҳтимол, тик дарахти.
2
Кичик Осиёнинг ғарбий қисмидаги Лидиянинг пойтахти (ҳозирги Сарт).
3
Қар.: Тургунов. Городище Айртам.
4
“Мирзод” исми арамейча-суғдча бўлиб, ҳозирги ўзбекча Мирзо (ёки Мирза) исми шундан келиб чиқади.
5
Массон, Ромодин. Б.192-193; Лившиц. К открытию; Ставиский. Кушанская Бахтария.Б.216.
6
Лившиц. Иранские языки.Б. 142-143
.


142 
ҳукмронлик йиллари 4, подшоҳ ... ҳадя (ёки туҳфа) этган... Шудйа бўлди...
1
Ҳамда ... у (Шудйа) эҳромни безади... Шудйа яна бошқа иш қилди. У қўрғонда 
(акрополда) ... ўрнатди ... (эҳром) сувсиз (қолди), шунинг учун Шудйа 
...қазиди”
2

Шундай қилиб, бу ерда гап Хувишка ҳукмронлиги даврида Шудйа 
(Шодйа) исмли бир киши эҳромни безагани, қурилиш-таъмирлаш ишларини 
олиб боргани ва эҳромни сув билан таъминлагани ҳақида кетяпти. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish