Ўзбекистон тарихи хрестоматия


III. АНТИК ДАВР ЁЗМА МАНБАЛАРИ



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

III. АНТИК ДАВР ЁЗМА МАНБАЛАРИ 
1. ЮНОН МУАЛЛИФЛАРИ 
Антик (юнон ва рим) ёзувчиларнинг асарлари Ўрта Осиё халқларининг 
қадим замонлардаги моддий ва маънавий маданияти ҳақидаги билимларимизни 
тўлдириб ва бойитиб келаётган археология билан уйғунлаштирилса, Ўрта Осиё 
ва унга қўшни бўлган ерларда юз берган тарихий ҳодисаларни тушуниш учун 
жуда муҳим манба бўлиб хизмат қилади
12
. Лекин антик ёзувчиларнинг Ўрта 
Осиёга махсус бағишланган асарлари йўқлиги вазиятни қийинлаштиради. 
Бунинг устига, Ктесий, Ҳеродот ва бошқа муаллифлар даврида “Ўрта Осиё” 
деган жуғрофий тушунча умуман бўлмаган. Улар келтирган маълумотлар 
каттароқ ҳудудга (асосан, ҳозирги Ўрта Осиё ва Шарқий Эронга) тааллуқлидир. 
Бундан ташқари, ушбу маълумотлар турли даражада ишонарли бўлган 
манбаларга асосланган, чунки ҳодисалар юз берган вақт билан улар манбаларда 
акс эттирилган вақт оралиғи катта бўлган. Антик ёзувчилар асарларида Ўрта 
Осиёга доир маълумотлардаги ноаниқликлар кўплигининг сабаби шу. Кўпинча 
айни ҳодисалар ва уларда иштирок этувчи қаҳрамонлар фаолияти турлича 
тавсифланади. Дарёлар, тоғлар, шаҳарлар ва қишлоқлар номлари, уларнинг 
жойлашишини аниқлаш гоҳо қийин бўлиб, айрим ҳолларда ноаниқлигича 
қолади. Антик ёзувчиларда реал ҳодисалар баъзан афсонавий ёки ярим 
афсонавий маълумотлар билан қўшилиб кетади. 
Антик ёзувчиларнинг маълумотлари асосан тарқоқ ҳолда ва йўл-йўлакай 
келтирилади
13
. Шунинг учун антик ёзувчилар маълумотларига асосланиб, Ўрта 
Осиё халқлари қадимги тарихий ҳаётининг тўлиқ, мунтазам ва қатъий кетма-
1
Паришахвар тоғ тизмаси 

қадимги форслариинг дунёқараши бўйича, Эронни шимол тарафдан тўсиб турган тоғ 
тизмаси.
2
Мад ёки Мадай 

тарихий Мидия, илк Сосонийлар даврида Ҳамадон атрофлари.
3
Вркан – Каспий денгизининг жануби-шарқидаги Гургон вилояти ва шаҳарининг Аршакийлар давридаги 
номи,Ариянинг бир қисми деб қаралган.
4
Ҳарив ёки Ҳарайва 

ҳозирги Ҳирот ва унинг вилояти.
5
Апаршар 

Хуросондаги Абаршаҳрнинг қадимги номи.
6
Турон – аслида туркларнинг ери демақдир. Лекин бу ерда Сосонийлар давлатининг шарқидаги кичик ноҳия 
назарда тутилади.
7
Макурон 

ҳозирги Покистон ва Эронга туташ Мекрон ўлкасининг қадимги номи.
8
Партан 

Афғонистоннинг жануби-шарқидаги қадимги вилоят.
9
В.Г. Лукониннинг фикрича, бу ерда Эрон эмас, Кушоншаҳр чегараларини тавсиф этиб бўлмайди(Ставицкий. О 
северных границах.Б. 192).
10
Пешкабур ўлкасини аниқлаб бўлмади.
11
Баъзи фикрларга кўра, Кашкар 

Хуросондаги вилоят, аммо Кеш ҳам бўлиши мумкин.
12
Худди шуни тарихий-этнографик ва фольклор (айниқса, қадимги эпик) материалларни қиёсий ўрганишдан 
олинаётган маълумотлар ҳақида ҳам айтиш мумкин.
13
Академик В.В.Бартольднинг “Сведения об Аральском море и низовьях Аму-Дарьи с древнейших времён до XVII 
века” номли асаридаги ушбу антик ва бошқа қадимги (ҳамда ўрта асрлар) муаллифлари асарларининг юқори 
малакали таҳлили ўз аҳамиятини йўқотмаган (Бартольд. Сведения; Бартольд.К истории).


145 
кетликдаги тасвирини чизиш жуда қийин. Шунга қарамай, антик муаллифлар 
матнларини, айни бир хил ҳодисалар ва масалалар ҳақида турли муаллифлар 
асарларида берилган маълумотларни, анча кейинги асарлардаги маълумотларни 
(арман, сурён, Византия, сўнгра араб ва бошқа муаллифларнинг) ва эпиграфик 
обидалар матнларини танқидий ўрганиш Ўрта Осиё халқлари тарихидаги 
кўпгина муҳим ҳодисалар жараёни ва моҳиятини катта эҳтимоллик билан қайта 
тиклашга имконият беради. 
Антик муаллифларнинг Шарқ халқларига қизиқиши тасодифий бўлмаган. 
Ктесийнинг асарлари ва айниқса, Ҳеродотнинг “Тарих” номли асари бу 
борадаги диққатга молик асарлардан ҳисобланади. Юнон-форс урушлари 
Европа билан Осиёни, Қадимги Юнонистон (Эллада) билан лашкари таркибида 
саклар, суғдийлар, бахтарияликлар, хоразмликлар ва Ўрта Осиёда ҳамда у 
билан чегарадош ҳудудларда истиқомат қилган бошқа қабила ва элатларнинг 
қуролли бўлинмалари бўлган Аҳоманийлар давлатини тўқнаштирди. 
Бошқа оламшумул аҳамиятта эга ҳодиса Македониялик Александрнинг 
Шарққа юриши, Эронни забт этиши ва Ўрта Осиёга бостириб кириши бўлди. 
Бу шахс Қуръонга Искандар Зулқарнайн номи билан кирганлиги ва ўтмишда 
бошқа Шарқ халқлари каби ўзбекларда ҳам шу ном билан машҳур бўлганлиги 
ҳақида аввалги саҳифаларда айтиб ўтилган эди. Шунинг учун ушбу китобда бу 
шахсни, анъанага кўра, Искандар Зулқарнайн деб атаймиз. 
Плутарх ва айниқса, Арриан ҳамда Искандар юришлари ҳақида ҳикоя 
қилувчи бошқа кейинги муаллифлар учун асосий манба бўлган, бизгача қисман 
етиб келган “Искандар қаҳрамонликлари ҳақида” номли асар Искандар 
Зулқарнайн замондоши Аристобул қаламига мансуб бўлган. Искандар 
Зулқарнайн ва унинг фаолиятига бағишланган қўлёзмалар орасида Квинт 
Курций Руфнинг “Искандар Зулқарнайннинг фаолияти ҳақида” номли асари 
алоҳида ўрин эгаллайди. Гарчи у “тарихий жиҳатидан кўра риторик жиҳати 
билан” қимматли бўлса ҳам
1
, Арриан асарини маълум даражада тўлдиради. 
Рим императорлари Юлий Цезарь ва Августнинг замондоши, Сицилиялик 
Диодор Искандар Зулқарнайннинг Шарққа, Ўрта Осиёга юришлари тарихини 
қамраб олган “Тарихий кутубхона” асари муаллифи сифатида ном чиқарган. 
Табиийки, ҳар бир юнон ва рим ёзувчисида тарихий ҳодисаларга ўз 
қараши, ўз баҳоси, иштиёқи, тарихий шахсларга нисбатан ижобий ёки салбий 
муносабати бўлган. Буни Искандар Зулқарнайн ҳақидаги асарлардан олинган, 
ушбу китобга кирган парчаларда яққол кўриш мумкин. Сицилиялик Диодор 
Искандарни даҳшат солувчи, шаҳарларни вайрон этувчи, жангларда минглаб 
одамларни қириб ташловчи, қаҳрли ва душманларга бешафқат лашкарбоши 
сифатида тасвирлайди. Квинт Курций Руф талқинида Искандар эзгулик ва 
ёвузликни ўзида мужассамлаштирган шахс. Курций Искандарга бўлган салбий 
муносабатини яширмайди. Арриан назарида Искандар Зулқарнайн – жасур, 
одил, олийжаноб ва шу билан бирга, ўзининг маънавий номукаммаллигини 
англовчи инсон ҳамда жангчи. Плутарх учун Искандар – файласуф, “(Ўрта 
денгиз атрофидаги) ёввойи ва ваҳший халқлар”га эллин дунёси маданиятини 
1
Савицкий. Древняя Согдиана.Б. 3.


146 
куч билан сингдирган буюк шоҳ ва лашкарбоши. Искандарга салбий хислатлар 
ҳам хос бўлса-да, улар тасодифий бўлиб, унинг шахсига берилган юқори 
баҳоларга таъсир кўрсатмайди. Помпей Трог (унинг асарлари бизгача Юстин 
баёнида етиб келган) Искандарни ўзининг аксилҳарбий дунёқараши нуқтаи 
назаридан баҳолайди. У Искандарни давлат чўққисига тасодифан кўтарилган 
золим ва қаттол сифатида тасвирлайди. 
Антик давр муаллифлари Ўрта Осиё халқларининг озодлик йўлида 
Искандарга қарши олиб борган курашлари ҳақида қолдирган маълумотлар 
айниқса муҳим. 
Асарларида асосан табиий-жуғрофий маълумотларни келтирган 
ёзувчилар антик муаллифларнинг бошқа гуруҳини ташкил қилади. Лекин улар 
ҳам, масалан, Страбон (мил. ав. I аср) ҳамда Птолемей (мил. II аср) Искандар ва 
унинг Шарққа қилган юришлари ҳақида айрим маълумотларнигина 
келтирганлар. 
Антик муаллифлар Ўрта Осиё ва унга туташ ҳудудлардаги қабила ва 
элатларнинг яшаш жойлари, номлари, турмуш тарзи, одатлари, қуроллари 
ҳақида қолдирган кўпгина маълумотлар ҳам ўта муҳим. Булар қадимги Ўрта 
Осиёнинг аҳолиси ҳақидаги тенги йўқ маълумотлар манбаидир. 
ЭСХИЛ 
Эсхил –буюк юнон драматурги (тах. мил. ав. 525-456). Унинг келиб 
чиқиши аристократлар, евпатридлардан бўлса ҳам, Афина демократияси 
тарафдори бўлган, юнон халқи юнон-форс урушлари даврида озодлик ва 
мустақиллик учун олиб борган курашда иштирок этган. Эсхил тан олинган ва 
кенг тарқалган фожиа жанридаги асарлар муаллифи (“трагедия отаси”) 
сифатида машҳур бўлган. Бу асарлардан бизгача тўлиқ ҳолда фақат еттитаси 
етиб келган
1
. Улар орасида форсларнинг босқини ва Саламин бўғозида бўлиб 
ўтган денгиз жангидаги мағлубият ҳақида ҳикоя қилувчи (мил. ав. 472 йилда 
саҳналаштирилган) “Форслар” номли фожеий асар бор. Асарнинг асосий ғояси 
ватанпарварлик 
ва 
тенгҳуқуқлилик 
принципларининг 
“варварларча” 
зўравонликка нисбатан устуворлигидир. Ушбу асарда Эсхил бахтариялик ёш 
аскарларни тилга олган. 
Қуйидаги парча энг сўнгги русча таржималардан бажарилган
2

“Форслар” фожиаси қаҳрамонлари орасида Доронинг хотини Атосса ва 
Доронинг сояси бор. Атосса Доронинг соясига “форслар қудрати йўққа чиқди” 
ва “Афинада биз (форслар)нинг лашкаримиз нобуд бўлди” деб хабар беради. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish