Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

ЭРОН ТАРИХИ
§1. Нин ва Семирамиданинг тўлиқ тарихи
(Кефалионнинг қисқа баёнида, унинг матни Синкелл ва Евсевийда 
сақланиб қолган) 
Тарихчи Кефалион “Оссурияликлар салтанати ҳақида”: “Мен бошқалар, 
аввалига Лесбослик Гелланик ва Книдлик Ктесий, сўнгра Галикарнаслик 
Ҳеродот эслатганларини ёзишга киришмоқдаман. Аввалига Осиё устидан 
оссурияликлар ҳукмронлик қилдилар, улардан Нин Белид [Бел ўғли]
2
бор эди, 
унинг улушига, у ҳукмронлик қилганда, кўп ва буюк ишлар тўғри келди”. 
1
Ушбу парчалар Диодор (мил. ав. I аср) ва Фотий (IX аср) баёнида мавжуд. Ктесийнинг ўзи “Эрон тарихи” 
(“Парсика”) асарини Аҳоманийлар архивидаги материалларга асосланиб ёзганлигини кўрсатган, лекин бунга 
ишониб бўлмайди.
2
Оссурия подшоси.


160 
Сўнгра Семирамиданинг
1
келиб чиқиши ҳақида қўшиб қўяди; яна 
Зардушт сеҳргар, бахтарияликлар шоҳи ва унинг Семирамида ғолиб келган 
уруши ҳақида
2
[ҳикоя қилади]. Ва охирида Ниннинг ҳукмронлик қилиш даври, 
яъни эллик икки йил ҳамда унинг ўлими ҳақида... 
 
§2. Нин ғалабалари (Диодор бўйича)
3
 
Ниннинг ишлари бундай ўнгидан кела бошлаганда унда Танаис ва Нил 
ўртасидаги Осиёнинг ҳаммасини ўзига бўйсундириш истаги туғилди. Ахир, 
ишларнинг ҳар доим ўнгидан келиши омадли одамларда ундан ҳам кўпроғига 
эга бўлиш истагини туғдиради. Шунинг учун у Мидия сатрапи этиб ўзининг 
оға-иниларидан бирини тайинлади, ўзи эса юриш бошлаб, Осиё халқларини 
бўйсундирди ва ўн етти йил ичида ҳинд ва бахтарияликлардан ташқари барча 
[халқлар]нинг ҳукмдори бўлиб олди. (2) Айрим жангларни ва барча 
бўйсундирилганлар сонини ҳеч бир ёзувчи ёзиб олмаган, энг муҳим халқларни 
эса биз Книдлик Ктесийга асосан қисқача эслатиб ўтамиз. (3) [Нин] денгиз 
бўйидаги ва [унга] қўшни бўлган вилоятлардан Миср ва Финикияни, сўнгра 
узоқ Сурия, Киликия, Памфилия ва Ликияни, ундан ташқари, Кария, Фригия, 
Мисия ва Лидияни босиб олган, Троада, Геллеспонт Фригияси, Пропонтида, 
Вифиния ва Каппадокияни, шунингдек, Понтиянинг Танаисгача бўлган варвар 
халқларини бўйсундирган, кадусийлар, тапирлар, сўнг гирканлар ва дранглар, 
ундан ташқари, дербиклар, карманийлар ва хоромнийлар
4
, барканийлар ва 
партаваликлар [вилоятлари]ни эгаллаган, Форс ўлкаси, Сусиана ва Кспианани 
ҳам, – унга тор йўл олиб ўтади, шунинг учун Каспий дарвозалари деб аталади, 
– босиб ўтди. У бошқа кўпгина кичик халқларни ҳам бўйсундирди, улар ҳақида 
гапириш кўп вақтни талаб этади. 
Бахтарияга етиш қийин ва у ерда кўплаб ботир жангчилар бўлганлиги 
сабабли, узоқ, бефойда уринишлардан сўнг у бахтарияликларга қарши урушни 
кейинга қолдирди. Қўшинни Оссурияга олиб кетиб, [Нин] шаҳар [подшоҳ Нин 
номи билан аталган] барпо этиш учун қулай бўлган ерни танлади. 
1
Семирамида (Саммурамат, мил. ав. IX аср охири-VIII аср боши) –Оссурия давлати асосчиси. Бир қатор 
мамлакатларни ўзига бўйсундирган, Ҳиндистонга муваффақиятсиз юриш уюштирган. Семирамида тўғрисидаги 
аниқ маълумотлар афсонавий маълумотлар билан аралашиб кетгани сабабли унинг ҳаёти ва фаолияти билан 
боғлиқ фактларни аниқлаш қийин. Семирамида сиймоси Ктесийдан кейинги ёзувчилар эътиборини ўзига жалб 
қилган. Мисол учун, Квинт Курций Руф таъкидлаганидек, унинг қилган ишларига ҳатто Искандар Зулқарнайннинг 
ҳаваси келар экан. Умуман айтганда, қадимги қаҳрамонларга, хусусан, жангчиларга сиғиниш юнонларда кенг 
тарқалган ва жангчи-аёл ҳақидаги афсона уларнинг табиатига яқиндир.
2
Зардушт ҳақидаги ва айниқса, Бахтария ҳақидаги илк ахборот айни Ктесийнинг афсонавий Оссурия шоҳи Ниннинг 
Бахтарияга қилган уруши ҳақидаги ҳикоясида учрайди. Зардушт исми билан Ктесийда Бахтария подшоси, Ниннинг 
рақиби гавдаланади (Ктесийга асосланувчи бошқа муаллифларга кўра эса, Зардушт –“сеҳргар, бахтариялик” ёки 
“Зардушт сеҳргар, бахтарияликлар подшоси”). Зардуштни Бахтария подшоҳлари қаторига қўшиш ноўриндир, 
лекин унинг исми ушбу давлат билан боғлиқликда тилга олиниши бу ерда зардуштийлик пайдо бўлган, деган фикр 
фойдасигадир (Пьянков. Ктесий). Академик В.В.Струве ҳам зардуштийликнинг ватани Ўрта Осиё бўлган, деган 
фикрни қўллаб-қувватлаган ва айниқса, бу ер Марғиёна бўлган, деб ҳисоблаган, чунки Марғиёнада амалдорлар-
руҳонийлар ва халқ ўртасида зиддият кучли бўлган. Бу ўринда “Видавдат”нннг (“Авесто”) биринчи фаргардидаги 
Маргав мамлакати (қадим форс. Маргуш, юнон. Маргиана, ҳозирги Марв) “қудратли, Ашга (ашаваий) эътиқод 
қилувчи” деган маълумот эътиборга лойиқдир.
3
Сицилиялик Диодор ҳақида қуйида, унинг матнларига махсус бағишланган бўлимда маълумот берилади.
4
Ҳеродотдан аввалги юнон муаллифи МилетликҲекатей (тахминан мил. ав. 500 йил) ҳам “хорамнийлар”ни тилга 
олади, улар хорасмийлар бўлишлари мумкин. Ктесий даврида улар форс давлатидан ажралиб чиқишга яқин ва ҳатто 
бу давлатдан мустақил бўлганлар (Пьянков. Хорасмии).


161 
с. 4,1: Шаҳарга асос солингач, Нин Бахтариёнага юриш бошлади, ўша 
ерда биз биладиган аёлларнинг энг машҳури Семирамидага уйланди; у ҳақда 
шуни айтиш керакки, паст табақадан шуҳратнинг энг баланд чўққиларига 
етган...
1


Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish