Ўзбекистон тарихи хрестоматия


§4. Нин ва Семирамида Бахтарияда



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

§4. Нин ва Семирамида Бахтарияда 
(Диодор ва Арнобий бўйича)
2
 
...Ўша вақтнинг атрофида подшоҳ [Нин] ўз номи билан аталган шаҳар 
қурилишига тааллуқли бўлган ишларни битиргач, бахтарияликларга қарши 
юриш бошлади. Лекин у [Бахтария] ўғлонларининг кўп сонлилиги ва 
жасурлиги ҳақида ҳамда у ерда олиб бўлмас мустаҳкамланган жойлар 
борлигидан хабардор бўлганлиги учун, ўзига қарам бўлган халқлардан кўп 
сонли жангчиларни йиғди. Олдинги юришнинг бефойда уринишларидан тўғри 
хулоса чиқарган ҳолда, [Нин] бу сафар Бахтарияни ундан кўпроқ қўшин билан 
забт этишга уринар эди. Ктесий “Тарих”да ёзишича, ҳар ердан қўшин 
тўпланганидан сўнг санаб чиқилгач, маълум бўлдики, пиёдалар бир миллион 
етти юз минг, отлиқлар икки юз минг, ўроқдор жанговар аравалар ўн минг олти 
юздан бир оз кам эди
3

с. 6.1: Нин бундай куч билан Бахтариёнага юришни бошлаб, [мамлакатга] 
ўтиш ерларининг қийинлиги ва торлиги сабабли, қўшинини бир неча қисмларга 
бўлишга мажбур бўлди. Бахтариёна вилоятида кўп катта шаҳарлар бор экан, 
уларнинг энг каттасида пойтахт жойлашган эди. У Бахтара аталар эди ва бошқа 
[шаҳар]лардан акрополининг катталиги ва мустаҳкамлиги билан ажралиб турар 
эди. У ерда (Бахтарияда) ҳукмронлик қилган Оксиарт барчани қўлида қурол 
ушлай оладиганларнинг байроқлари остига чақирди; уларнинг сони тўрт юз 
мингга [тенг] бўлди. 
Ўз қўшини бошида туриб ва ўтиш жойларида душманига юзма-юз чиқиб, 
у Нин қўшинининг [бир] қисмига ўтишга йўл берди ва текисликка чиққан 
душман қўшинининг сони етарли деб ҳисоблаганда, ўз қўшинини жангга 
ташлади. Қирғин жанг бошланганда, бахтарияликлар оссурияликларни 
қочишга мажбур этдилар ва орқаларидаги тоғларгача қувиб бордилар, юз минг 
душманни ер тишлатдилар. Лекин бостириб кирган қўшиннинг ҳаммасини 
кўрганда [бахтарияликлар] душман сонидан тушкунликка тушиб, шаҳарлар 
бўйлаб тарқаб кетдилар, ҳар бири ўз ватанининг ҳимояси билан машғул бўлди. 
Нин қолган барча шаҳарларни енгиллик билан қўлга киритди, Бахтарияни эса, 
истеҳкомларнинг мустаҳкамлиги ва [кўрилган] тайёргарликлар сабабли, куч 
билан қўлга кирита олмади. Шунда қамал узоқ вақтга чўзилиб кетди... 
1
Ктесийнинг изидан борган, “Аёллар ҳақида” номли асарнинг номаълум муаллифи маълумотига кўра, “Ктесий 
айтишича, Семирамида Деркето, Сурия худоси ва қандайдир сурияликнинг қизи, подшоҳ Ниннинг хизматкори 
бўлган Симпия томонидан тарбияланган; Онней номли шоҳ амалдорига турмушга чиққач, икки ўғил онаси бўлган. 
[Бундан сўнг] эри билан биргаликда Бахтарани эгаллаб олган. Нин бундан хабардор бўлгач, қариб қолганлигига 
қарамай, уни хотинликка олди ва ундан Ниний исмли ўғил кўрди. Ниннинг вафотидан сўнг [у] Бобилни деворлар 
билан ўради... ва Бел эҳромини қурдирди. Охирида Ниний тузоқларга илиниб, 62 ёшда, 42 йил ҳукмронликдан сўнг 
вафот этган” (иқтибос қуйидаги китобдан олинди: Пьянков. Средняя Азия.Б.53).
2
Арнобий мил.III-IV асрларда яшаган. У насронийлик ҳимоясига бағишланган “Бутпарастларга қарши” номли 
асарнинг муаллифи. Антик “бутпарастлар” билан тортишувларда Арнобий Ктесий ва бошқа муаллифлардан 
иқтибос келтиради. Арнобийда (Ктесий бўйича) “сеҳргар Зардушт” келиб чиқиши бўйича бахтариялик бўлиши 
мумкин, деган маълумот бор.
3
Ниннинг Бахтарияга қилган юриши ҳақиқат, деб тахмин қилинса ҳам, қўшин сониошириб кўрсатилганлиги аниқ.


162 
[Бахтарияда Нин ҳузурида бўлган Оннес хотини Семирамидани ёнига 
чақирди]. [Семирамида] Бахтарияга келиб, қамал олиб борилишини кўрганда, у 
ҳужумлар фақат текислик томондан ва осон қўлга киритилиши мумкин бўлган 
нуқталарга қаратилганлигини, лекин ҳеч ким акрополга уни олиб бўлмаслиги 
сабабли яқинлашмаётганини ва натижада қамалда қолганлар акрополдаги 
жойларини ташлаб, пастки деворларда жанг қилаётганларга қўшилганлигини 
пайқайди. Шунинг учун, қояларга чиқишга ўрганган жангчиларни йиғиб, у 
улар билан бирга [тоғнинг чўққисига] чуқур дара орқали чиқиб олди, 
акрополни қисман қўлга киритди ва текислик томондан қалъани қамал 
қилаётган [қўшинга] хабар берди. Қамалдагилар чўққининг қўлга олинишидан 
ҳайратда қолдилар ва деворларни ташлаб қочдилар. (9) Шундай қилиб, 
шаҳарни қўлга киритиб, подшоҳ... 
с.7,1: Нин кўп миқдордаги кумуш ва олтиндан ташкил топган Бахтара 
хазинасини қўлга киритди ва Бахтарияда ўз ишларини ўнгига келтириб 
олганидан сўнг, қўшинни тарқатиб юборди...”
1

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish