Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

КСЕНОФОНТ 
Ёзувчи, тарихчи ва саркарда Грилл ўғли Ксенофонт Афинада мил. ав. 445 
йил атрофида туғилган, 355 ёки 354 йилда Коринфда вафот этган. 
Аристократлар сулоласидан, Суқротнинг шогирди бўлган, лекин устози 
унинг дунёқарашига катта таъсир кўрсатмаган. 401 йилда форс шаҳзодаси 
Кичик Курушнинг укаси, Эрон шоҳи Артаксеркс II га қарши қилган юришида 
қатнашган. Курушнинг Кунакс жангидаги ҳалокатидан сўнг стратег этиб 
сайланган ва ўн минг юнон ёлланмаларининг Кичик Осиё орқали Қора денгиз 
соҳилига қурбонлар ҳамда қийинчиликлар билан кечган чекинишини 
бошқарувчилардан бири бўлган. Бу ҳодисага унинг “Анабасис”
1
номли асари 
бағишланган. Бу асарни, эҳтимол, ўзининг юнон қўшини халоскори сифатидаги 
хизматини таъкидлаш ва бу билан ватанида тан олиниш ва айбларини ювиш 
учун ёзгандир (Спарта томонида Афинага қарши юришларда иштирок этгани 
учун сиртдан ўлимга ҳукм қилинган, лекин мил. ав. 369 йил атрофида ҳақ-
ҳуқуқлари тикланган)
2

“Анабасис”да антик жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тузилмаси 
асосларини тушунтирувчи маълумотлар, Шарқнинг қатор халқлари ва 
1
Анабасис –“кўтарилиш”, лекин “кўтарилмоқ” феъли юнонлар томонидан узоқ, масалан, денгиз соҳилидан қитъа 
ичкарисига йўлни белгилаш учун ишлатилган. М.И.Максимованинг фикрича, бизнинг ҳолда “Анабасис” атамасини 
тахминан “Мамлакат ичига юриш” деб таржима қилиш мумкин, ушбу ҳолда бу Кичик ва Олд Осиё ичига юриш 
бўлади.
2
Фролов. Жизнь; Максимова; Дьяконов. История.Б. 34-39; История греческой литературы.Б. 101-102.


164 
қабилалари ҳақида ахборотлар бор. 
Ксенофонт қаламига яна “Юнон тарихи”, “Суқротий асарлар” деб 
аталмиш (тарихий-сиёсий роман кўринишида ёзилган) “Киропедия” мансубдир. 
Унда муаллиф “идеал” ҳукмдор қиёфасини яратишга уринган ва форсларнинг 
“идеал” давлати мисолини кўрсатмоқчи бўлган
1
. Бу персонаж асли 
Аҳоманийлар давлатининг асосчиси Куруш бўлган. Ушбу асарда келтирилган 
айрим маълумотлар Ҳеродот ва Ктесийдан олинган, бу билан у тадқиқотчилар 
эътиборини ўзига жалб қилади. 
Қуйидаги парчалар “Киропедия”нинг биринчи китобидан (1, 4-боблар) 
олинган бўлиб, уларда Куруш томонидан забт этилган, мустақил, ўзини ўзи 
бошқарган бахтарияликлар, саклар ва бошқа қабилалар ҳақида маълумот 
берилган. Матн В.Г.Боруховичнинг энг янги таржимаси асосида берилмоқда
2

I.I.4. Куруш... Осиё халқларини учратганда ...улар бир-бирларидан 
мустақил яшар эдилар
3
. Катта бўлмаган форс қўшини ва ихтиёрий равишда 
қўшилган мидияликлар
4
ва гирканликлар билан юриш бошлаб, у сурияликлар, 
мидияликлар, карияликлар, финикияликлар ва бобилликларни ўзига 
бўйсундирди. У бахтарияликлар, ҳиндлар, киликияликлар, саклар, пафлагонлар 
ва магадийлар, номини санаб охирига етиб бўлмайдиган бошқа халқлар 
устидан ҳукмрон бўлди. 
V.II.25. Куруш сўзини саволдан бошлади: 
Менга айтинг, фақат сизни Оссурия подшоси ўзининг душмани деб 
ҳисоблайдими ёки сиз унинг бошқа душманларини ҳам биласизми? 
– Албатта, биламиз, Зевс билан онт ичаман, – жавоб берди гирканлар 
сардори. – Унинг ашаддий душманлари – кадусийлар, кўп сонли ва 
жасурқабила
5
; ва албатта, бизнинг қўшниларимиз саклар.Улар Оссурия 
подшосидан кўп ёмонлик кўрдилар, чунки у уларни бизни каби бўйсундиришга 
уринган
6

26. – Сиз ўйлагандек, – сўради Куруш, –энди улар ва бошқалар биз билан 
Оссурия подшосига борадиларми? 
– Ҳа, эҳтимол, – иккови жавоб қилди, – агарда улар биз билан қўшилиша 
олишса. 
– Бундай бирлашишга нима тўсқинлик қилади? 
– Оссурияликлар – сен ҳозир ўтиб бораётган мамлакат халқи тўсқинлик 
қилмоқда. 
V.III.22. – Хўш, –шунда гирканиялик (Курушдан) сўради, – бу ерга 
1
Фролов. Ксенофонт.
2
Ксенофонт. Киропедия.Б. 324, 331,334.
3
“Киропедия” саҳифаларида учрайдиган мустақил салтанатлар – бу кўп ҳолларда (Ксенофонт томонидан) ўтмишга 
олиб ўтилган форс сатрапиялари(Дьяконов. История.Б. 32).
4
Бу нотўғридир: Кир Мидия салтанатини қаттиқ қаршиликдан сўнг эгаллаган. Ксенофонт ҳодисаларни жуда 
ихтиёрий талқин қилади. Бу ерда у Оссурия ва Сурия ҳақида эмас, Янги Бобил салтанати ҳақида сўз юритиши 
керак. Миср Куруш томонидан эмас, унинг ўгли Камбиз томонидан босиб олинган ва ҳ.к.
5
Кадусийлар Каспий денгизидан жануби-ғарбда яшар ва мидияликларнинг шимолдаги қўшнилари эдилар. 
Ксенофонт уларни оссурияликларнинг қўшниси сифатида таърифлайди, уларнинг ерлари кадусийларни 
мидияликлар ва форслардан ажратиб турар экан.
6
Ксенофонт бўйича, саклар кадусийлар ва гирканияликлар каби оссурияликларнинг қўшнилари бўлганлар ва 
уларни ҳам мидияликлар ва форслардан оссурияликларнинг ерлари ажратиб турган.


165 
кадусийлар, саклар ва менинг ватандошларим ташриф буюришар экан, уларни 
ҳам таклиф этиб, ҳаммамиз биргаликда, кимга тааллуқли бўлса, бу қалъадан
1
энг катта фойда билан фойдаланишни маслаҳатлашиб олсакчи? 
23-25. Куруш бундай таклифни қўллаб-қувватлади. Сўнгра, қалъа тақдири 
билан қизиққанлар йиғилганда улар қарор қилдиларки, уни ўзлари томонида 
сақлабқолиш, 
уларга 
мудофааваоссурияликларгатаҳликабўлишиучунҳаммалари 
биргаликда 
қўриқлашлари керак. Шундан буён кадусийлар ҳам, саклар ҳам, гирканлар ҳам 
катта сон ва иштиёқ билан Курушнинг ушбу юришида иштирок этдилар. 
Кадусийлар гуруҳи йигирма минггача пельтастлар ва тўрт отлиқдан, 
сакларники ўн минггача камончилар ва икки минг отлиқ камончилардан иборат 
бўлган. Гирканияликлар ҳам йиға олишгунча қўшимча пиёда аскарлар 
гуруҳини юбордилар, отлиқлар сонини эса икки минггача етказдилар. Ахир 
аввалига улар отлиқларининг кўп қисми уйда қолишлари керак бўлган, чунки 
кадусийлар ва саклар гирканияликларга душман бўлганлар. Куруш ўша қалъа 
ёнида ўша ерда тартиб ўрнатиш билан машғул бўлганда, у ерда яшаган кўп 
оссурияликлар янги қўшниларидан қўрқув туфайли, унга отлар ва қурол-яроқ 
олиб келар эдилар. 
ЭФОР 
Юнон тарихчиси Эфор Эолиянинг Кум шаҳрида туғилган (мил. ав. 405-
380). У бизнинг давргача Диодорнинг компилятив асарида парчалар 
кўринишида етиб келган ўттиз китобдан иборат “Умумий тарих” муаллифидир. 
“Қўй чўпонлари – саклар –скиф қабиласи. Улар нонга бой Осиёда 
яшаганлар (ва) кўчманчилар (орасидан) келиб чиққанлар
2

Скифлар мол орттиришга берилмайдилар, бир-бирларига одиллар, ҳамма 
нарсалари: аёллар ва болалар ва бутун оилалари умумийдир. Улар ташқаридан 
ҳужумга учрамайдилар, чунки уларни тазйиқ остига олган ҳеч нарса йўқ. Улар 
араваларда ҳаракатланадилар ва сут билан озиқланадилар. Улар мулкчиликка 
йўл қўймайдилар ва борларига ҳамжиҳатликда эгалик қиладилар. Айримлари 
Осиёгакўчиб ўтган ва у ерда ўрнашганлар; уларни саклар деб атайдилар”
3


Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish