Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
АРИСТОТЕЛЬ 
Қадимги юнон олими, файласуф Аристотель мил. ав. 384 йилда Стагира 
шаҳрида дунёга келган. У – Платоннинг шогирди, Македония подшоси 
Филиппнинг ўғли Искандарнинг устози, фалсафий (перипатетик) мактаб 
асосчиси. Динга қарши жиноятда айбланган Аристотель Эвбейдаги Халкидага 
қочган, шу ерда мил. ав. 322 йилда вафот этган. 
Аристотель мантиқий, физик, биологик, ахлоқий, ижтимоий-сиёсий, 
тарихий ва бошқа мавзудаги рисолалар муаллифи. Унинг физик рисолалари 
1
Гадата мамлакатида оссурияликлардан Куруш тортиб олган қалъа.
2
Саклар, кадусийлар ва гирканияликлар назарда тутилмоқда.
3
Таржима асосанЛ.В.Баженовнинг“Древние авторы о Средней Азии” китоби бўйича амалга оширилган.


166 
қаторида “Метеорологик масалалар ҳақида” номли асари бор. Қуйида чоп 
этилаётган парча (Сирдарё ҳақида энг илк эслатма билан) Н.П.Горбунова 
мақоласининг матни бўйича берилмоқда
1

“Бу тоғдан (Парнас) бошқалар қатори Бахтар, Хоасп ва Аракс оқиб 
тушади; охиргисидан ирмоқ кўринишида Танаид Меотия кўлига қуйилади. 
Ундан эса Инд – дарёларнинг энг серсуви оқиб чиқади”
2

 
АРРИАН 
Қадимги юнон тарихчиси ва ёзувчиси Квинт Эппий Флавий Арриан 
қаламига мансуб “Искандар юриши” асари Искандар Зулқарнайннинг Шарққа, 
шу жумладан, Ўрта Осиёга қилган юришлари тарихи бўйича асосий манба 
бўлиб хизмат қилади. 
У Вифиниянинг (Кичик Осиё) Никомедия шаҳрида туғилган. Таваллуди 
ва вафоти саналари тахминан мил. 90-95 ва 175 йиллар. Арриан юнон ва лотин 
тилларини дуруст эгаллаган, билимдон, хусусан, риторика ва философия 
бобида яхши таълим олган. Ёзувчи сифатида Суқротнинг машҳур шогирди 
Ксенофонтга (мил. ав. 430-355) тақлид қилган. Эпиктет эпик фалсафасининг 
таъсири остида бўлган, ундан шахсан таҳсил олган, деган тахминлар ҳам 
мавжуд. У Рим сенатори, Римда консул бўлган, легат сифатида Каппадокия 
вилоятини бошқарган. Рим императорлари юришларида қатнашган ва 
ҳодисаларнинг бевосита гувоҳи бўлган Арриан ҳарбий илм соҳиби бўлган, 
тактикага оид ҳамда фалсафий ва географик асарлар ёзган. 147 йилда Афинада 
архонт-эпоним лавозимини эгаллаган. 
“Искандар юриши” (“Искандар анабасиси”) –Аррианнинг юнон тилидаги 
етти китоби ичида энг муҳим асари бўлиб, унда Искандар Зулқарнайн юриши 
ҳақида деярли кунма-кун ҳикоя қилишга уринган, турли муаллифлар машҳур 
саркарда ҳақида ўзигача ёзган асарлардагига нисбатан тўлароқ ва тартиблироқ 
ҳикоя қилган. “Агар кимдир, – деб ёзган эди у ўзи ҳақида, – шунча одам 
Искандар ҳақида ёзганда, нима учун менинг бошимга у ҳақда ёзиш фикри 
келганига ҳайрон бўлса, унда аввалига улар ёзганларининг барчаси билан, 
сўнгра менинг ёзганим билан танишиб чиқсин ва кейин ҳайрон бўлаверсин” 
(“Искандар юриши”, 1,12,2). Арриан ўз асарида фақат аниқ маълумотлар 
келтиришга интилганлиги айниқса муҳимдир.
Шуни ҳам айтиш керакки, Арриан “Искандар юриши”ни Адриан даврида 
ва шубҳасиз, Рим императорларига хушомадгўйлик қилиб ёзган. 
Муаллифларнинг фикрича, улар идеал давлат раҳбари, жангчи ва саркарда 
бўлган Искандар билан ўзларини таққослашларини хуш кўрганлар. Арриан 
маддоҳона хусусиятга эга “Юриш” асарини ёзар экан, баёнининг сифати ва 
аниқлиги билан фарқ қиладиган турли манба ва қўлланмалар (Искандар даври 
ҳужжатлари, унинг хатлари, сарой кундалиги, юришда қатнашган Птолемей 
Лаг, Аристобул ва бошқалар гувоҳликлари)дан фойдаланган. Аммо 
1
Горбунова. Фергана.Б.26.
2
Ушбу ҳолда антик муаллифлар томонидан Танаис (Дон) дарёсини Сирдарё билан чалкаштириш кузатилади; 
Сирдарё ҳам қадимда Танаис деб аталган.


167 
Аррианнинг ўзи ҳар доим ҳам аниқ эмас
1
. Шунга қарамай, “Искандар юриши” 
нафақат унинг юришлари, балки Ўрта Осиёни ҳам ўз ичига олган 
империясидаги халқлар ва давлатлар ҳақида билим манбаи бўлиб хизмат 
қилади
2

Академик С.А. Жебелевнинг сўзларига кўра, “Арриан (“Анабасис”и)нинг 
умумий устунлиги асосан шундаки, у ўз тарихий асарида Искандар даврининг 
расмий ахборотидан бошқа манбаларга нисбатан каттароқ ҳажмда фойдаланди. 
Арриан ўз манбаларига танқидий ёндашганлигини алоҳида таъкидлаш лозим”
3

Антик давр ҳикояларида иккита асосий аньанавий: тарихий ва адабий 
йўналишлар юзага келди. Аррианнинг асари биринчи йўналишнинг энг юксак 
чўққисидир. 
Асардан қуйида келтирилаётган матндан олдин Арриан форс шоҳи 
Дорога қарши юриш бошлаган Искандарнинг Дажла соҳилларини тарк этиб, 
Оссурия бўйлаб юра бошлагани, текисликда форс отлиқлари (“тахминан 
мингтадан кўп эмас”) кўринаётганини айғоқчилардан эшитгач, лашкарини 
жанговар тартибда тузиб, олға юра бошлагани ҳақида ҳикоя қилади. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish