Мумтоз миниатюра ашёлари ва сурат чизиш босқичлари. Ўрта асрларда ижод қилган мусаввирларнинг сурат ишлаш ашёлари, иш босқичи ҳақида жуда оз китобларда ёзилган ёки бизнинг кунимизгачан улардан фақат баъзиларигина етиб келган. Улар орасида Табризлик шоир ва мусаввир Содиқ-бек Афшор (1533-1610) нинг» мусаввирлар учун “Гонус ос совар» (Сурат ишлаш қонуни») китоби орқали биз мумтоз мусаввирлар фойдаланган ашёлар,сурат ишлаш босқичи, қоғозни охорлаш, грунлаш ҳақидаги маълумотлардан қисман ҳабардормиз.
Мусаввирлар қоғоз юзасида сурат ишлашда бўёқни орқа томонга ўтмаслиги, теккис ётиши, рангларнинг тоза кўриниши чизиқларни сифатли тасвирланишини таъминлаш учун қоғоз сиртини охорлаб ишлов берганлар.. . Қоғозни охорллашдан мақсад майда тешикларни беркитиш ва юзасини силлиқлашдир. Охорланган қоғоз юзасига сиёҳ ва бўёқ яхши ёпишиб ранглар сифатли, тоза кўринишини сақлаб қолади. Бугунги кунда охорлаш маъносини берувчи грунт сўзини қўллашга кўникиб қолдик,.шу сабаб қуйида грунт сўзидан фойдаланамиз.
Ўрта аср мусаввирлари қоғозни грунтлашнинг бир неча усулларидан фойдаланганлар.
1. Крахмални сув билан аралаштириб қуюқ ҳолга келтириб сўнг сув қўшиб суюлтирилгач оловда қайнатилади. Совитилгандан кейин суюқлик дока матосидан ўтқазиб йирик бўлаклардан тозаланади. Қоғоз текис сатхга ётқизилиб, юзасига юмшоқ мато ёки чўтка билан қоғоз сатхининг олдин бир томони, сўнг иккинчи томонига суртилади. Намланган юмшоқ мато ёрдамида ортиқча крахмал суюқлиги артиб олиш билан бирга қоғоз ғижимлари тесисланади. Грунтланган қоғоз соя жойда қуритилгандан кейин текис тахта устига ётқизиб хрустал шар ёки силлиқ тош билан сирти ишқаланиб қоғоз сиртидаги крахмал қоғоз ичига сингдирилган. Бундай грунтланган қоғоз узоқ вақт,баъзида йиллаб сақлангандан сўнг унинг сиртида ёзиш, сурат ишлаш амалиётини бажарганлар.
2.Квасц билан охорлаш. Майдаланган оқ квасц сув билан аралаштириб оловда қиздириб қайнатилган. Иссиқ ҳолдаги суюқлик қоғоз сатхига бир неча маротаба суртилгандан сўнг соя жойда қуритилган. Сўнг қоғоз устига крахмалли сув билан қоплаб яна соя ерда қуритилгандан кейин қаттиқ ашё билан текислаш иши амалга оширилган.
3.Қоғозни крахмал, елим ва тухум оқидан фодаланиб грунтлаш :
Бунинг учун керакли миқдордаги крахмални қириқ барбар сув билан аралаштириб, ўн баробар желатин қўшиб яна аралаштирилгач
қ айнатилган. Бу масса совигач қоғоз юзасига суртиб сояда қуритилган. Шундан сўнг тухум оқи билан ишлов берилган.Тухум оқини суртишга қулай бўлиши учун чинни косада оз миқдордаги квасц қошиқ билан аралаштирилган. Тухум оқини қошиқ билан узоқ аралаштиилгач кўпик кўринишига келади.Бир оз вақт кутилгач кўпик остидаги ажралган суюқлик бошқа идишга қуйилади. Бу тухум суюқлиги олдиндан крахмал ва желатин билан ишлов берилган қоғоз юзасига суртилган. Бу усулда грунт қилинган қоғоз рангли тасвир ишлашда қўлланилган. Қоғоздан ёқимли ҳид таралиши учун грунт таркибига гул суви қўшилган.
Машхур хаттот Султон Али Машхадий томонидан 1514й ёзилган “Сийрат ас- Сутур” - “Ёзиш қоидалари” трактатида хаттотлар учун қуидаги таркиб келтирилади.,” Тажрибали қария гапини эшит, крахмалдан охор тайёрлаш учун ,олдин сув ва крахмалнн қориштириб яна сув қўшиб суюқроқ қил кейин баланд оловда қайнат. Бунга суюқ елим қўш.ўртача суюқликда бўлгач элакдан ўтқаз . Қоғоз сиртига суртишда қоғоз жойидан силжимасин”. Охор суртгач бирор нам, юмшоқ мато билан ортиқча,охор артиб олиниб нотекисликлар текисланади. Қоғозни силлиқлашда тоза тахта устида ўртача босимда ишқаланилиши ёзилган
Локли сурат грунти: учун картон асосни тайёрлаш бир неча босқичдан ташкил топган. Картон юзасини тасвир ишлашга тайёрлаш; грунт қилиш ва бир неча қавват локлашдан иборат бўлиб, хар бир суртилган лок тўла қуригач сатх силиқланиб яна лок суртилган. Битган сурат устини лолаш қўл кафти билан амалга оширилган. «Гонус ос- совар» трактатининг муаллифи рангли тасвир таркибида олтин ва кумуш бўёқларни ишлатишда асосни тайёрлаш ҳақида қуидаги маслаҳатни беради.
«Агар сен локли сурат билан ишлашни ихтиёр қилсанг жуда тартибли бўлишинг лозим.
Ишни суратнинг асосини грунтлашдан бошла.
Билки грунт бу асос! Унинг таркиби - ўсимлик ёки балиқ елими, қорқурум билан ток навдасининг сувидан иборат.
Сатхни улар билан қоплагач сенинг ашёинг қўрғошин оқи ва лок ҳисобланади.
Асос тўла ёпилгунча қўрғошин оқи билан қайта-қайта қоплашинг керак.
Сўнгра ихтиёр этган рангда бўяш учун ишга киришишинг мумкин бўлади”. Муаллиф олтин ва кумуш бўёқларини ишлатиш асоси лок билан қопланган бўлиши зарурлигини уқтиради.
Биринчи лок қуригач унинг сирти боғдод ғишти билан ишлов бериб яна лок билан қопланади ва шундан сўнг олтин ёки кумуш бўёғда безак ишланади. Содиқ-бек Афшар шундай дейди”- Кумуш билан қоплашда исталган натижага эришишни ҳохласанг грунтинг шунга лойиқ бўлиши даркор. Асосга лок суртиб офтобга қўй, локнинг тўла қуришини кутмай ярим қуригач устига кумуш варағини текис ётқизиб ёпиштир.1
1 А.Ю. КАЗИЕВ ХУДОЖЕСТВЕННОЕ ОФОРМЛЕНИЕ АЗЕРБАЙЖАНСКОЙ РУКОПИСНОЙ КНИГИ XIII-XVII ВЕКОВ МОСКВА 1977 ИЗДАТЕЛЬСТВО “КНИГА” 296-300 ст..