Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

Оқтом ёдгорлиги
Бу водий илк темир даври – Эйлатон маданиятига 
кирувчи мозор бўлиб, Фарғона шаҳридан 9 км жанубдаги адирлар тизимида 
жойлашган. Ёдгорликда илк марта 1954-1955 йиллари Фарғона вилояти 
ўлкашунослик музейи ходимлари Н.Г.Горбунова ва Б.З.Гамбург қазиш 
ишларини олиб борганлар. Оқтом мозори анча катта бўлиб, икки: шимоли-
шарқий (Дамкўл) ва шимоли-ғарбий (Оқтом) қисмдан иборат. Ўша пайтда 65 та 
мозор-қўрғон аниқланган бўлиб, 15 таси милод бошларига, 50 таси илк темир 
даврига тўғри келади. Улардан 31 та мозор-қўрғон қазиб ўрганилган. Ҳаммаси 
бўлиб 126 та қабр (31 мозор-кўрғон остида) аниқланган. Мозор-қўрғонлар устки 
қисми кўринишига қараб “чўзинчоқ” ва “калта” хилларга бўлиниши мумкин 
(чўзинчоқлари узунлиги 6 м дан 74 м гача, эни 3-5 м га боради, калталари 
диаметри 3-5 м). Оқтомга айнан ўхшайдиган мозор-қўрғонлар Эйлатон 
маданиятининг Қўнғай, Суфан, Валик, Ниёзботир каби кўҳна мозорларида ҳам 
қайд этилган. Яъни, номлари зикр этилган мозорлар ўз жойлашиш тартиби ва 
бошқа хусусиятларига кўра, бир-бирига айнан ўхшаш. Улар илк темир даврига 
хос дафн маросими билан боғлиқ урф-одатлар тўғрисида маълумот беради. Бу 
маросимлар диний қарашлар билан боғлиқ бўлиб, уларни ўрганишда аҳамияти 
каттадир.
 
Дафн маросими билан боғлиқ урф-одатлар. 
Мозор-қўрғонлар ўз 
хусусиятларига кўра “чўзинчоқ” ва “калта” хилларига бўлиниши юқорида 
айтилди. Уларнинг “чўзинчоқ”лари кўпроқ қизиқиш уйғотди. Уларнинг 
“чўзинчоқ” бўлишига қабрларнинг бир-бирига жуда яқин ковланиб, охир-
оқибатда туташиб кетиши сабаб бўлган. “Калта” – майда мозор-қўрғонлардаги 
қабрлар оралиғидаги масофа етарли қолдирилган, шунинг учун улар яққол 
ажралиб турган.
 
Гўрларнинг қуйидаги хиллари аниқланган: 
1. Ўра гўрлар, уларнинг усти ёғоч билан ёпилган бўлса керак. 
2. Ўра гўрлар, лекин улар атрофига харсанг тошлар билан тўсиқ 
1
Литвинский. Проблемы.Б. 53.
2
Шамсутдинов, Матбобоев. Б. 112.
3
Заднепровский. Спорные вопросы.Б. 20.


107 
қилинган. 
3. Ҳеч қандай ўра-чуқур ковламай, ер сатҳига, ер устига қурилган дафн 
иншоотлари. 
Оқтом ва шу каби қатор мозор-қўрғонлардаги қабрларга бирин-кетин 2 
тадан 8 тагача марҳумлар кўп марта қўйилгани қайд этилган. Кўп марта кўмиш 
кузатилган қабрларда олдинги жасад суяклари оёқ тарафга ёки ён томонга 
суриб қўйилган. Баъзида марҳум олдин қўйилган жасад устига ёки ёнига ҳам 
дафн этилаверган. Бир қабрга кетма-кет дафн этишда марҳум жинси ва ёшига 
қаралмаган. Болалар катталар яқинига ёки ёнига қўйилган. Аммо учинчи хил 
гўрларда бир неча марта кетма-кет дафн этиш ҳолати кузатилмаган. 
Қадимги аҳоли ўз қавмларини алоҳида жойда дафн этишга ҳаракат 
қилган. Яъни, юқорида айтганимиздек, битта қабрга бир неча яқин кишилар 
қўйилиши мумкин бўлган. Марҳумлар чалқанчасига ётқизилиб, юзи юқорига 
қилиниб дафн этилган. Улар билан бирга қурол-яроғ, тақинчоқлар, уй-рўзғор 
буюмлари қўйганлар. Ушбуларни қабрларга жойлаштиришда маълум тартиб-
қоидага амал қилинган. Масалан, сопол идиш албатта мурданинг ўнг томонига 
қўйилган. Баъзан қабрнинг бош ёки ён томонидан токча ўйилиб, унга ҳам нарса 
(сопол идиш) қўйилган. Бош остига тошдан ёки бошқа нарсадан “ёстиқ” 
тўшалган. Қабрларга ўликлар билан ҳайвон (асосан қўй) гўшти қўйилган. 
Қўйнинг қовурға ёки сон қисмлари кўпроқ ишлатилган. Гўшт сопол идишга 
ёки унинг ёнига, баъзида пичоқ билан қўйилган. 
Оқтом мозорида ва умуман Эйлатон маданияти давридаги дафн этиш 
билан боғлиқ урф-одатлар орасида ҳалигача номаълум бўлган удумлар ҳам бор. 
Жумладан, нима учун қабрлар олдида ўт ёқилгани (улар қолдиғи сақланган) ва 
итнинг калла суяги алоҳида гўрга қўйилгани ечимини кутаётган муаммолардан 
биридир
1


Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish